Моррининг сешанба дарслари


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/52
Sana07.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1245782
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]

Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
181
инсонмиз, демак, табиатдан устунроқмиз деб ўйлаймиз. 
Морри бутага қараб жилмайди. 
– Аслида ундай эмас. Дунёга келган ҳар бир нарса, вақти келиб ўлади. – У 
менга қаради: – Фикримга қўшиласанми? 
– Ҳа. 
– Яхши, – шивирлади у, – инсон бўлишнинг мукофоти ҳам бор. Шу ғаройиб 
ўсимлик ва ҳайвонлардан фарқимиз мана нимада. Токи бир-биримизни яхши 
кўриб, меҳр-муҳаббат ҳиссини хотирамизда сақлар эканмиз, ўлганимиздан 
кейин ҳам бутунлай йўқликка ғарқ бўлмаймиз. Сен қолдирган меҳр-муҳаббат 
ўлмайди. Сендан қолган хотиралар ўлмайди. Ҳаётлигингда меҳр-муҳаббат 
ва ғамхўрлигингдан баҳраманд бўлганларнинг қалбида яшашда давом 
этасан. 
Унинг овози титради. Бу, одатда, у бир оз тин олиши кераклигини 
англатарди. Бутани дераза токчасига қайтиб олиб бориб қўйдимда, ўчириш 
учун магнитофон томонга юрдим. Ўчиришимдан олдин Моррининг сўнгги 
сўзлари тасмага муҳрланишга улгурди: “Ўлим – ҳаётнинг интиҳосидир, 
муносабатларнинг эмас”. 
ALSʼни даволашда бир оз олға силжиш кузатилаётганди: ҳали синов 
босқичида бўлган янги дори чиқарилиши кутилаётганди. Дори хасталикни 
бутунлай даволамаса-да, 
унинг 
ривожланишини 
бир 
неча 
ойга 
секинлаштирарди. Моррининг янгиликдан хабари бор эди, аммо унинг дарди 
секинлашадиган босқичдан аллақачон ўтиб кетганди. Бундан ташқари 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
182
дорининг сотувга чиқарилишига ҳали яна бир неча ой бор эди. 
– Мен учун эмас, — қатъиян рад этди у. 
Шу дардга чалинганидан бери Морри бирор марта ҳам тузалиб кетиш 
умидида ёнмади. У ашаддий реалист эди. Бир марта ундан: 
– Кимдир сеҳрли таёқчасини силкитиб, сизни тузатиб қўйса, вақт ўтиб яна 
аввалги Моррига айланармидингиз? — деб сўрадим. 
У бош чайқади. 
– Ортга қайтишим ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Мен ҳозир тамомила ўзга 
одамга айланганман. Ҳаётга бутунлай бошқача кўз билан боқаман. 
Жисмимнинг қадрига етишни ўрганганман, олдинлари унга жиддий эътибор 
қаратмасдим. Инсонга тинчлик бермайдиган муҳим саволларга, ҳаёт-мамот 
жумбоқларига жавоб топишга бўлган муносабатим ҳам ўзгарган. Биласанми, 
ҳамма гап шунда. Муҳим саволларнинг жавобини топишга бир киришдингми, 
тамом, уларни шунчаки қолдириб кетолмайсан. 
– Қайси саволларни муҳим деяпсиз? 
– Менинг тушунишимча, улар муҳаббат, бурч, маънавият, ҳаёт моҳиятини 
англаш тўғрисида. Агар бугуннинг ўзида соғайиб қолсам ҳам, ана шу 
саволлар фикримни банд этган масалалигича қолаверади. Бутун умрим 
давомида шундай бўлиши керак эди. 
Моррини соғлом 
кўринишда 
тасаввур 
қилишга 
уриндим. 
Устидаги 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
183
чойшабларни итқитиб, даст курсидан туришини ва иккаламиз ташқарига 
сайрга чиқишимизни кўз олдимга келтиришга ҳаракат қилдим. Худди бир 
пайтлар университет ҳовлисида бирга сайр қилганимиздек. Уни охирги 
марта тик оёқда кўрганимга ўн олти йил бўлгани ялт этиб хаёлимдан ўтди. 
Ўн олти йил, а? 
– Агар бир кунга соппа-соғ бўлиб қолсангиз, — сўрадим мен. – нима 
қилардингиз? 
– Йигирма тўрт соатгами? 
– Йигирма тўрт соатга. 
– Ўйлаб кўриш керак… Эрталаб ўрнимдан турардим, бадантарбия 
машқларини бажарардим, ўрама ширин кулча ва чой билан ёқимли 
нонушта қилардимда, сузишга борардим, кейин эса дўстларимни мазали 
тушликка таклиф қилардим. Уларни битта-биттадан ёки жуфт-жуфт бўлиб 
келишга чақирардим, шунда ҳар бирининг оиласи, муаммолари ва қадрдон 
дўстлигимиз ҳақида бемалол суҳбат қурардик. Кейин бирор чорбоғда сайр 
қилишга чиқардим, дарахтлар рангини, қушларни томоша қилардим. Ўзим 
анчадан бери кўролмаган табиат гўзаллигидан баҳра олардим. Оқшом 
тушгач, ҳаммамиз биргаликда кечки овқатга макаронли таомлар ёки ўрдакни 
тотли пиширадиган бирорта тамаддихонага борардик – ўрдакни яхши 
кўраман. Овқатдан сўнг туни билан рақс тушардик. Ҳолдан тойгунимча, у 
ердаги моҳир раққосаларнинг ҳаммаси билан маза қилиб ўйинга тушардим. 
Кейин эса уйга бориб, мириқиб ухлардим. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
184
– Бор-йўғи шуми? 
– Ҳа, шу. 
Унинг истаклари шу қадар жўн, шу қадар оддий эдики. Ростини айтсам, бир 
оз ҳафсалам пир бўлди. У Италияга боришни, Президент билан 
овқатланишни, денгиз соҳилида чопқиллаб ўйнашни ёки хаёлига келган ҳар 
қандай экзотик нарсаларни татиб кўришни хоҳлайди, деб ўйлагандим 
ўзимча. Ойлаб ётоқда қолиб, ҳатто оёғини ҳам қимирлатолмай ётгандан 
кейин қандай қилиб шунчалик оддий кундан лаззат топиш мумкин? 
Кейин эса ҳамма гап шунда эканини англадим. 
Ўша куни кетишим олдидан Морри мендан “Бир мавзуни кўтарсам 
майлими?” деб сўради. 
– Уканг ҳақида гаплашмоқчи эдим, — деди у. 
Вужудимни 
титроқ 
босди. 
Шу 
мавзу фикру хаёлимни 
банд 
этганини Морри қандай сезди экан, билмайман. Бир неча ҳафтадан бери 
Испанияга қўнғироқ қилиб, укам билан боғланолмай юргандим; бир 
дўстининг айтишича, у Амстердамдаги шифохонага қатнаётган экан. 
– Яхши кўрган инсонинг ёнида бўлолмаслик оғирлигини биламан, Мич. Лекин 
унинг истакларини ҳам тушунишинг керак. Балки у сен ўз ишларингни 
ташлаб, унинг ёнига боришингни хоҳламас. Балки бу нарса унга оғир юкдек 
туюлар. Мен ҳамма танишларимга одатий ҳаёт тарзингизни давом эттиринг, 
мен ўлаётганим туфайли беҳаловат бўлманг, дейман. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
185
– Лекин у укам-ку, — дедим мен. 
– Биламан, — деди Морри. — Шуниси оғриқлида. 
Жингалак малла сочлари бошида коптокдек шишиб турган саккиз 
ёшли Питер кўз олдимга келди. Ҳовлидаги майсазорда жинси шимларимиз 
тиззасини 
ўт 
доғларига 
булғаб 
кураш 
тушаётганимиз 
ёдимга 
тушди. Питернинг тароқни микрофондек тутиб, кўзгу олдида қўшиқ 
айтаётгани, болалигимизда уйдагилар бизни кечки овқатга топишолмасин 
деб чердакда беркиниб, қисилиб ўтирганларимиз кўз олдимдан ўтди. 
Кейин эса оиламиздан узоқлашиб кетган, кимёвий муолажалардан юз 
чаноқлари бўртиб, озғин ва нимжон кўринишга келиб қолган йигит кўз 
олдимда гавдаланди. 
– Морри, — сўрадим мен, — нега у мени кўргиси келмаяпти экан, а? 
Кекса профессорим хўрсинди. 
– Муносабатлар маълум бир формула асосида қурилмайди. Улар меҳр 
билан музокара олиб бориш, ҳар иккала томоннинг истак-хоҳишлари, 
эҳтиёжлари, имкониятлари ва турмуш тарзини инобатга олиш орқали 
шакллантирилади. Бизнесда музокаралар ғолиб чиқиш учун олиб борилади. 
Тадбиркорлар ўзлари учун манфаатли бўлган шартларга эришиш мақсадида 
музокарага киришади. Балки шу нарса миянгга ўтириб қолгандир. Муҳаббат 
эса бошқача. Муҳаббат бу ўзганинг аҳволи ҳақида худди ўзингники каби 
қайғуришингдир. Бир пайтлар уканг билан муносабатларинг жуда илиқ 
бўлган, энди эса йўқ. Сен ўша дамларни қайтаришни хоҳлайсан. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
186
Муносабатларинг узилиб кетишини истамайсан. Лекин одамзоднинг қисмати 
шу. Ришталар узилади, тикланади, узилади, тикланади. 
Мен Моррига қараб, ажал нақадар яқин эканини англадим. Ўзимни бутунлай 
чорасиз ҳис қилдим. 
– Укангнинг кўнглига яна йўл топасан ҳали, — деди Морри. 
– Сиз буни қаердан биласиз? 
Морри жилмайди. 
– Мени топиб келдинг-ку, тўғрими? 
– Бир неча кун олдин ажойиб бир ҳикоя эшитгандим, – дейди Морри. 
У кўзларини юмиб, бир лаҳза тин олади; мен унинг гапида давом этишини 
кутаман. 
– Хўш, ҳикоя уммонда мавжланиб сузиб, фараҳли умр кечираётган кичик 
тўлқин ҳақида. У шамол ва мусаффо ҳаводан роҳатланиб сузиб юрганди, 
бироқ олдидаги бошқа тўлқинларнинг қирғоққа зарб билан урилаётганини 
кўргач, кўнглига ғулу тушди. 
– Эй, Худойим, бу қандай даҳшат, – ўйлади тўлқин. – Мана қандай 
фалокат кутиб турибди мени! 
Унинг ортидан бошқа бир тўлқин етиб келди. У биринчи тўлқинни ғамгин 
ҳолатда кўриб, ундан сўради: “Нимадан бунча хафасан?” Биринчи тўлқин 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
187
унга жавобан деди: “Ҳеч нарсани тушунмаяпсан, шекилли! Ҳаммамиз 
қирғоқ билан тўқнашиб, парча-парча бўламиз! Биздан асар ҳам қолмайди! 
Бу даҳшат эмасми?” 
Иккинчи тўлқин унга жавоб қилади: “Йўқ, ҳеч нарсага тушунмаётган 
сенсан. Сен тўлқин эмассан, уммоннинг бир бўлагисан”. 
Мен табассум қиламан. Морри яна кўзларини юмади. 
– Уммоннинг бир бўлаги, – такрорлайди у, – уммоннинг бир бўлаги, холос. 
Унинг нафас олишини кузатаман: нафас олади – чиқаради, нафас олади – 
чиқаради. 

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling