Моррининг сешанба дарслари
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com kutubxonasi 198 ҳарфлар билан ёзилиб, тиниш белгилари пала-партиш қўйилганидан у укамдан келгани билиниб турарди. “САЛОМ ВА НИҲОЯТ ТЎҚСОНИНЧИ ЙИЛЛАРГА ҚАДАМ ҚЎЙДИМ!”, деб бошланарди хабар. У ҳафта давомида нималар қилгани ҳақида ёзиб, бир жуфт латифа ҳам қўшиб қўйганди. Хабар шундай якунланганди: Шу кунларда жиғилдоним қайнаб, ичим кетиб ётибди – мегажин ҳаёт. Кейинроқ гаплашармиз? Бемор Думба Кулавериб, кўзларимдан ёш чиқиб кетди. Ушбу китоб ғояси асосан Моррига тегишли эди. У китобни “сўнгги илмий ишимиз” деб атарди.Энг яхши лойиҳаларда бўлгани каби бу иш иккимизни анча яқинлаштирди. Морри бир неча ноширлар китобга қизиқиш билдирганини эшитиб, жуда қувонганди, бироқ уларнинг ҳеч бири билан учрашиш унга насиб этмади. Китоб учун тўланган бўнакнинг Моррининг улкан тиббий харажатларини қоплашда фойдаси тегганидан иккаламиз ҳам мамнун эдик. Айтганча, китоб номини Моррининг кабинетида ўтириб, бир кундаёқ ўйлаб топганмиз. У ном танлашни ёқтирарди. Морри бир нечта номларни таклиф қилди. Лекин мен ““Моррининг сешанба дарслари”га нима дейсиз?” деб сўраганимда, унинг юзига табассум, ёноқларига қизиллик югурганини кўриб, шу номда тўхталишимизни англадим. Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 199 Моррининг вафотидан сўнг университет давридан қолган китоб- дафтарларим жойланган қутиларни бирма-бир кўздан кечирдим. Улар орасидан Моррининг дарсларидан бири учун ёзган якуний назорат ишимни топиб олдим. Ёзилганига ҳам йигирма йил бўлибди. Муқовасининг олд томонида менинг Морри учун қалам билан қинғир- қийшиқ ёзилган мулоҳазаларим, унинг остида эса Моррининг мулоҳазалари қолдирилган эди. Меники “Қадрли мураббий…” деб бошланган. Уники эса “Қадрли ўйинчи…” деб. Негадир ҳар сафар шу битикларни ўқиганимда, уни янада кўпроқ соғинаман. Ҳаётингизда ҳеч ҳақиқий устозингиз бўлганми? Сиз ҳали ишлов берилмаган тош бўлсангизда, донолик билан сайқалланса, ноёб олмосга айланишингизга ишончи комил бўлган устоз? Агар омадингиз кулиб, шундай устозни учратиб қолсангиз, вақт ўтиб, албатта, унинг ёнига қайтасиз. Баъзан, шунчаки, хаёлингизда. Баъзида эса шундоққина у ётган ётоқ ёнига. Кекса профессорим ҳаётининг сўнгги дарслари унинг уйида, у миттигина ҳибискус бутасининг пушти гуллари тўкилишини томоша қилиши мумкин бўлган кабинет деразаси ёнида, ҳафтада бир марта ўтиларди. Синф сешанба кунлари йиғиларди. Ҳеч қандай дарсликдан фойдаланилмасди. Фанимиз “Ҳаёт мазмуни” деб аталарди. Унда Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 200 профессор бошдан кечирган ҳаётий сабоқлар ўқитиларди. Сабоқлар давом этади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling