Моррининг сешанба дарслари


Ўн биринчи сешанба: жамиятимизда мавжуд анъаналар


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/52
Sana07.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1245782
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52
Bog'liq
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]

Ўн биринчи сешанба: жамиятимизда мавжуд анъаналар 
ҳақида суҳбатлашамиз
 
– Қаттиқроқ ур. 
Моррининг орқасини қоқаман. 
– Қаттиқроқ. 
Яна ураман. 
– Елкасига яқинроқ қисмига...ҳа, сал пастроғига. 
Пижама иштон кийиб олган Морри ётоқда ёнбошлаб ётибди, оғзини 
ланг очиб, юзига ёстиқ босиб олган. Физиотерапевт менга ўпкада 
йиғилиб қолган заҳарни қотишга улгурмасидан олдин қандай қоқиб 
ташлашни кўрсатаётганди. Морри нафас олишда давом этиши учун 
эндиликда ушбу муолажани мунтазам бажариб туриш зарур эди. 
– Мени... уриб-уриб олиш истагинг... борлигини доим... сезардим, — 
ютоқиб нафас олди Морри. 
– Бўлмасамчи, — ҳазиллашдим мен териси бўрдек оппоқ тусга кирган 
орқасига муштлашда давом этарканман. – Мана бу иккинчи курсда 
менга Б қўйганингиз учун! Қарс! 
Хонада асабий кулги кўтарилди – одатда таги чин нохуш ҳазилларга 
шундай куламиз. Агар ҳаммамиз бунинг ўлим олди жисмоний 
машқлари эканини билиб турмаганимизда, ушбу кичик саҳна ёқимли 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
159
туюлиши мумкин эди. Бу пайтга келиб, Моррининг дарди сўнгги 
манзил – унинг ўпкасига етиб қолай деганди. У ҳаво етишмаслигидан 
бўғилиб ўлишини башорат қиларди: бундан даҳшатлироқ якунни 
тасаввуримга сиғдиролмасдим. Баъзан Морри кўзларини юмганча 
оғиз ва бурун орқали ичига ҳаво тортишга уринар, ташқаридан 
қараган одамга гўёки у бутун бошли лангарни кўтаришга 
чиранаётгандек кўринарди. 
Октябрнинг илк кунлари. Ташқарида совуқ тушиб қолган, бутун 
Ғарбий 
Ньютон 
шаҳарчасини 
барг-хазонлар 
уюми 
қоплаган. Моррининг физиотерапевти эрта тонгда келарди, мен 
одатда ҳамширалар ва бошқа мутахассислар уни кўрикдан ўтказишга 
келганида хонадан чиқиб турардим. Аммо ҳафта кетидан ҳафта ўтиб 
бораркан, вақтимиз поёнига етиб бораётгани сабабли ортиқ кекса 
профессоримнинг яланғоч танасини кўришдан уялмай қўйгандим. 
Унинг ёнида бўлишни хоҳлардим. Бутун жараённи ўз кўзим билан 
кўришни хоҳлардим. Ўзимга ўхшамасдим, лекин Моррининг уйида 
сўнгги ойларда содир бўлаётган воқеалар ҳам одатдагидан мутлақо 
фарқ қилардида. 
Шундай 
қилиб, 
ётоқда 
ётган Моррини текшириб 
кўраётган 
физиотерапевтнинг ишини кузатдим: қовурғаларининг орқа қисмига 
қайта-қайта муштлаб, ундан ўпкадаги тиқин юмшаяптими, деб 
сўрарди. Шифокор бир оз нафас ростлаш учун тўхтаганида, мендан 
ҳам унинг ҳаракатларини такрорлашга уриниб кўришни сўради. Рози 
бўлдим. Юзини ёстиққа босиб ётган Морри ним табассум қилди. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
160
– Жуда қаттиқ урма, — деди у. – Қариб қолганман, ахир. 
Мен 
шифокор 
кўрсатмасига 
биноан 
ётоқни 
айланиб, Моррининг орқаси 
ва 
ён 
томонларига 
ура 
бошладим. Моррининг ётоққа михланиб қолиши мумкинлиги ҳақидаги 
фикр юрагимни тилка-пора қилар, қулоғим остида унинг сўнгги 
ҳикматли сўзлари жарангларди: “Ётоғингдан турмабсан, демакки, сен 
– мурдасан”. Ёнбошга ғужанак бўлиб ётган ҳолида унинг кичрайиб, 
заифлашиб қолган нимжон жисми кўпроқ ёш боланинг гавдасига 
ўхшарди. Бўрдек оқариб кетган териси, тўкилиб адо бўлай деган 
оппоқ сочлари, жонсиз осилиб турган қўлларини кўрдим. Шунда 
қоматимизга чиройли шакл бериш учун қанча вақтимизни 
тош кўтаришу ўтириб-туришларга 
сарфлашимиз, 
табиат 
эса, 
алалоқибат, буларнинг барини пучга чиқариши хаёлимдан ўтди. 
Шифокор айтганидек, Моррининг орқасига қаттиқ-қаттиқ урарканман, 
бармоқларим остида унинг суякларини ўраб турган шалвираган этини 
ҳис қилдим. Аслида Моррини қўйиб, унинг ўрнига деворни мана 
шундай муштлагим келарди. 
– Мич? — деди Морри ютоқиб нафас оларкан. Мен орқасига 
муштлашда давом этаётганим сабабли унинг овози узилиб-узилиб 
чиқарди. 
– Ҳа? 
– Қачон… мен сенга… Б… қўйгандим? 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling