Моррининг сешанба дарслари
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com kutubxonasi 143 топмаган ва шу сабабли, улар доим уни топишга ошиқади. Улар мазмун кейинги машина, кейинги уй, кейинги ишда деб ўйлайди. Кейин эса булар ҳам ҳаётга мазмун беролмаслигини тушуниб, яна қидиришга киришади. – Бу пойгага киришгач, – дедим мен, – одам ўзини тўхтатиши қийин. – Унчалик қийин эмас, – деди у бош чайқаб. – Биласанми, мен нима қиламан? Машина ҳайдай олган пайтларим, йўлда кимдир мени қувиб ўтмоқчи бўлса, қўлимни кўтарардим… У шу ҳаракатни кўрсатмоқчи бўлди, лекин қўли бор-йўғи олти дюймга зўрға кўтарилди. – ...Қўлимни йўқ демоқчидек кўтарардим, кейин эса жилмайиб, ҳайдовчига қўл силкитардим. Ўрта бармоғингни кўрсатиш ўрнига, уларга табассум билан йўл берасан. Биласанми нима? Аксарият ҳолларда улар ҳам сенга қараб жилмаяди. Ҳақиқат шундаки, машинамда қаергадир ошиқишим шарт эмас. Бунинг ўрнига, қувватимни инсонларга кайфият улашишга сарфлашни афзал кўраман. Бу ишни мен таниганлар ичида ундан яхшироқ бажарадиган киши йўқ эди. Агар Моррига қандайдир кўнгилсиз ҳодиса ҳақида гапиришса, унинг кўзи намланар ёки ўхшамаган ҳазил қилинса ҳам, кўзлари қувончдан чақнаб кетарди. Менинг ёшимдаги авлод вакилларидан фарқли равишда, у ҳар доим ўз ҳиссиётини очиқ ифода этишга тайёр Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 144 эди. Биз юзаки суҳбатларгагина устамиз: “Нима иш қиласиз?” “Қаерда яшайсиз?” Бироқ ҳозирги кунда ҳамсуҳбатимизга нимадир ўтказиш, ўзимизга оғдириш, бирор иш қилдириш ёки эвазига қандайдир манфаат олишга уринмасдан, ҳеч уни чин дилдан тинглаймизми? Ишончим комилки, охирги бир неча ой давомида Моррини кўргани келувчилар унга эътибор кўрсатиш учун эмас, балки Морри уларга кўрсатган эътибор туфайли уникига серқатнов эди. Танидаги оғриқ ва емирилишга қарамасдан, ушбу митти чол уларни ўзлари хоҳлагандек диққат билан тингларди. Мен Моррига у ҳамманинг орзусидаги ота эканини айтдим. – Нима ҳам дердим, – деди у кўзларини юмиб, – бу борада бир оз тажрибам борлиги рост… Морри ўз отасини охирги марта шаҳар моргида кўрганди. Чарли Швартс Бронксдаги Термонт хиёбони да кўча чироғи остида ёлғиз газета ўқишни ёқтирадиган камгап киши эди. Морри болалигида Чарли ҳар оқшом кечки овқатдан сўнг пиёда сайр қилишга отланарди. У кичик жуссали, кулранг сочли ва қизғиш юзли рус киши эди. Морри ва унинг укаси Девид деразадан термилиб, унинг чироқ устунига суяниб туришини кузатишарди. Морри отасининг уйга киришини ва улар билан гаплашишини жуда ҳам хоҳларди, лекин у деярли ҳеч қачон бундай қилмасди. Шунингдек, отаси уларни ухлашга ётқизмас ва уйқуга кетишдан олдин ўпиб ҳам қўймасди. Морри ўз-ўзига, агар фарзандли бўлса, уларни бу нарсалардан, асло, Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 145 маҳрум қилмасликка ваъда берганди. Йиллар ўтиб фарзандли бўлганида ўз ваъдасини бажарди. Морри ўз фарзандларини катта қилаётган пайтда Чарли ҳали ҳам Бронксда яшарди. У ҳали ҳам пиёда сайр қилишга чиқарди. Ҳали ҳам газета ўқирди. Бир оқшом у кечки овқатдан сўнг сайрга чиқди. Уйидан бир оз узоқлашгач, икки талончи унга яқинлашди. “Чиқар бор- будингни”, – деди улардан бири тўппончасини ўқталаркан. Қўрқиб кетган Чарли ҳамёнини уларга улоқтириб, қоча бошлади. У то қариндошларидан бирининг уйига етгунича кўча оралаб тўхтовсиз югурди. Шундоққина айвонга етганида, ҳолсиз қулади. Юрак хуружи. Шу тун у оламдан ўтди. Морри мурданинг шахсини аниқлаш учун чақиртирилди. У самолётда Ню-Ёркка етиб борди ва моргга йўл олади. Уни ертўладаги ўликлар сақланадиган совуқ хонага олиб киришди. – Бу сизнинг отангизми? – сўради морг ходими. Морри ўзини сўккан, уришган, ўзига ишлашни ўргатган, суҳбатлашишни хоҳлаган вақтлари оғиз ҳам очмаган, онасининг хотираларини ким биландир бўлишишни истаганида, онасини хотирлашга йўл қўймаган шахснинг жасадига ойна ортидан кўз ташлади. Бошини ирғатдида, нари кетди. Кейинчалик Морри хонанинг даҳшати унинг бутун вужудини эгаллаб олгани ва бошқа ҳисларга ўрин Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 146 қолдирмаганини айтганди. У анча кунгача йиғлай олмади. Шундай бўлса-да, отасининг ўлими Моррини ўз ўлимига тайёргарлик кўришида дастак бўлди. Бир нарсага унинг ишончи комил эди: қучоқлашишлар, ўпичлар, узоқ суҳбатлар ва кулги бўлади ва рози- ризолик сўрамаган одам қолмайди; отаси ва онасининг вафотида насиб этмаган барча амаллар бажарилади. Ҳаётининг сўнгги дақиқалари яқинлашганда, Морри ўз яқинлари унинг атрофида бўлишлари ва унинг ҳаёти узилаётганини англашларини истарди. Улардан ҳеч бири телефон ёки телеграмма орқали хабардор қилинмайди ёхуд уларнинг ҳеч бири совуқ ва ёқимсиз ертўлада ойна ортидан унга тикилишга мажбур бўлмайди. Жанубий Американинг тропик ўрмонларида яшовчи Десана номли қабила дунё барча мавжудотлараро ҳаракатланувчи ўзгармас миқдордаги қувватдан иборат, деб ҳисоблайди. Шу сабабли, ҳар бир туғилиш бошқа бир ўлимга ва ҳар бир ўлим янги ҳаётга сабаб бўлиши лозим. Шу тарзда, дунёдаги қувват ўз ҳолича сақланади. Десана қабиласи аъзолари ов қилаётганида ўзлари ўлдирган жонзот руҳий оламда бўшлиқ ҳосил қилади, деб билишади. Аммо ушбу бўшлиқни вафот этган Десана қабиласи овчиларининг руҳлари тўлдиришига ишонишади. Бирорта ҳам инсон ўлмаганида эди, бирорта ҳам қуш ёки балиқ туғилмаган бўларди. Менга бу фикр ёқади. Моррига ҳам. Видолашиш они яқинлашгани сари, у барчамиз битта ўрмондаги мавжудотлар эканимизни кўпроқ ҳис қилаётгандек Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 147 туюлади. Нимани олмайлик, албатта, унинг ўрнини тўлдириб қўйишимиз лозим. – Шуниси адолатли, – дейди у. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling