Моррининг сешанба дарслари


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/52
Sana07.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1245782
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   52
Bog'liq
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]

Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
151
айтди. Мен эрталаб “Нон ва томоша” дўконидан келтирган сабзи 
шўрва, сабзавотли пишириқлар ва юнонча пиширилган макарон 
тушликка ярамасди, албатта. Энг юмшоқ егуликларни олиб келишга 
қанчалик 
ҳаракат 
қилмай, 
бари 
бир 
улар 
нимжонлашиб 
қолган Моррининг чайнаб ютишига қаттиқлик қиларди. Энди у асосан 
суюқ бўтқа ва шўрвада ивитиб, эзилган кекс ерди. Шарлотта деярли 
барча 
егуликларни 
блендерда 
майдалаб, 
эзиб 
берарди. Морри овқатни сомонча ёрдамида истеъмол қиларди. Мен 
ҳалигача ҳар ҳафта бозорлик қилиб, унинг ҳузурига харидлар билан 
тўла пакетларни кўтариб келардим. Унинг юзидаги ифодани кўриш 
учун ҳам бозорлик қилишда давом этардим. Ҳар гал музлатгични 
очганимда, у овқат солинган қутиларга тўлиб кетганини кўрардим. 
Эҳтимол, ҳали яна аввалгидек биргаликда ҳақиқий тушлик қиламиз, 
мен унинг оғзидан овқат сачратиб, тўла оғиз билан гапиришини 
томоша қиламан, деб умид қилгандирман. Нақадар аҳмоқлик. 
– Шунақа гаплар… Жанин, — деди Морри. 
Рафиқам жилмайди. 
– Жуда латофатлисиз. Қўлингизни беринг. 
Рафиқам қўлини узатди. 
– Мичнинг айтишича, профессионал хонанда экансиз. 
– Ҳа, шундай — деди Жанин. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
152
– У яна бетакрор овозингиз борлигини ҳам айтганди. 
– Вой, — кулди у. – Йўқ, у оғизда шундай дейди, холос. 
Моррининг қошлари кўтарилди. 
– Мен учун куйлаб берасизми? 
Ростини айтганда, Жанинни таниганимдан бери одамлар ундан бирор 
қўшиқ куйлаб беришни сўрайди. 
Одамлар қўшиқ айтиб тирикчилик қилишингизни эшитишлари билан 
доим “Нимадир куйлаб бермайсизми?” деб сўрашади. Тортинчоқлиги 
ва 
шароитга 
талабчанлиги 
боис Жанин ҳеч 
қачон 
бундай 
илтимосларни бажармасди, хушмуомалалик билан рад этарди. Ҳозир 
ҳам у шундай қилади деб ўйлаб турганимда, у куйлай бошлади: 
Хаёлимга келганинг ҳамон 
Бу дунёда ҳар нимаки бор 
Унутаман барин батамом, 
Воқелик ҳам этилар инкор... 
Жанин матни Рей Нобл қаламига мансуб, 30 йилларда машҳур бўлган 
қўшиқни Моррининг кўзларига тикилганча бетакрор нафислик билан 
куйларди. Мен яна бир бора Моррининг одатда туйғуларини пинҳон 
тутувчи одамларнинг ҳам ҳиссиётларини намоён қилдириш 
маҳоратига тан бердим. Морри қўшиқ оҳангига маҳлиё бўлганча 
кўзларини юмди. Рафиқамнинг нафис овози хонани тўлдирар 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
153
экан, Моррининг юзидаги табассум ярим ой шаклини оларди. Вужуди 
бир қоп қумдек жонсиз бўлса-да, ичида рақсга тушаётгани яққол 
сезилиб турарди. 
Ҳар чечакда сенинг жамолинг, 
Нигоҳларинг – кўкда юлдузлар. 
Фақат сенда фикру хаёлим – 
Фақат сенга томон йўл излар, 
Севгилим… 
Қўшиқ тугагач, Морри кўзларини очган эди, ёноқлари узра ёш 
думалади. Йиллар давомида рафиқамнинг куйлашини кўп марта 
эшитган 
бўлсам 
ҳам, 
ҳеч 
қачон 
ўша 
лаҳзада Морри уни 
тинглаганичалик чин дилдан, куйни ҳис этиб тинглай олмаганман. 
Турмуш. Танишларимнинг ҳеч бири оилавий муаммолардан ҳоли 
эмасди. Айримлари турмуш қуролмай ҳалак, бошқалари эса ундан 
қутулолмай овора. Менинг ёшимдаги авлод турмуш мажбуриятларини 
зиммасига олишдан худди лойқа ботқоқдаги тимсоҳ ҳужумидан 
қўрққандек 
қочарди. 
Тўйларида 
қатнашиб, 
келин-куёвларни 
табриклаб, 
бир 
неча 
йил 
ўтгач 
эса куёвтўрани бирор 
ресторанда ёшроқ аёл билан учратиш мени ҳайратга солмаслигига 
кўникиб қолгандим. Одатда улар ёнидаги аёлни дўстим деб 
таништирар ва “Биласан-ку, фалончи билан ажрашиб кетдик”, дея 
изоҳларди вазиятни. 
– Нега шу каби муаммолардан бошимиз чиқмайди? — 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling