Моррининг сешанба дарслари
Тўққизинчи сешанба: меҳр барҳаёт қолиши тўғрисида
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бардам бўлинг, Морри, энг катта ютуқлар
Тўққизинчи сешанба: меҳр барҳаёт қолиши тўғрисида
суҳбатлашамиз “Ҳар тун уйқуга кетганимда, ўламан. Эртаси куни тонгда уйғонганимда эса, қайта туғиламан”. Маҳатма Ганди. Дарахтлар барги сарғайиб, Ғарбий Ньютон шаҳарчаси оралаб ўтган йўл олтин ва занг тусини олаётган палла. Детройтда касаба уюшмаси ва нашриётлар ўртасидаги можаро боши берк кўчага кириб қолган, томонлар бир-бирини муроса қилишдан бош тортаётганликда айблаш билан овора. Телевидение орқали узатилаётган хабарлар эса ундан баттар юракни эзади. Кентукки қишлоқларидан бирида уч эркак қабртош бўлакларини кўприкдан пастга улоқтириб, кўприк тагидан Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 135 ўтаётган машинанинг олд ойнасини синдирган, машинада оиласи билан зиёратга кетаётган ўсмир қиз эса воқеа жойида вафот этган. Калифорнияда О. Ж. Симпсоннинг суд иши якунига етай деб қолган ва бутун аҳолининг фикру хаёли шу ишга қаратилганди. Ҳаттоки аэропортларда ҳам залларга ўрнатилган телевизорлар CНН каналига тўғриланган бўлиб, то парвозингизга чиқиш учун йўлакдан кириб кетгунингизча О.Ж. Симпсоннинг ишига тааллуқли янгиликлардан бохабар бўлишингиз мумкин эди. Укамнинг ҳолини сўраш учун бир неча марта Испанияга қўнғироқ қилдим. Чиндан ҳам у билан суҳбатлашишни жуда хоҳлашимни, сўнгги пайтларда муносабатларимиз ҳақида кўп ўйлаётганимни айтиб, телефон автожавоббергичида хабарлар қолдирдим. Бир неча ҳафта ўтиб, укамдан ишлари жойида экани, лекин хасталиги ҳақида умуман гаплашишни истамаслиги ва бундан афсусдалиги айтилган қисқа хабар олдим. Кекса профессоримни эса хасталик тўғрисидаги суҳбатлар эмас, балки хасталикнинг ўзи домига тортиб кетаётганди. Охирги ташрифимдан бери ҳамшира унинг олатига пешобни найча орқали тортиб олиб, курси пойида турган пластик қопга бўшатувчи катетер ўрнатибди. Унинг оёқларини мунтазам тўғрилаб туриш зарур эди (ALSʼнинг шафқатсиз ҳазилларидан бири – профессор оёқларини қимирлата олмаса-да, ҳали ҳам оғриқ ҳис қиларди), чунки оёқлар пенопласт тўшамадан айнан маълум дюймга осилиб турмаса, кимдир уларга санчқи тиқиб олаётгандек азоб берарди. Нақ суҳбатнинг Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 136 ўртасида Морри меҳмонлардан унинг оёқларини кўтариб, бир дюймгинага суриш ёки ранг-баранг ёстиқларга қулайроқ жойлашиш учун бошини тўғрилаб қўйишни сўрарди. Ўз бошингизни қимирлатишга ҳам қурбингиз етмай қолишини тасаввур қила оласизми? Ҳар ташрифимда Морри курсисига тобора чуқурроқ сингиб, унинг умуртқа поғонаси ҳам курси шаклига кираётгандек туюларди. Шунга қарамасдан, ҳар тонг уни ётоқдан олиб, аравачасига ўтқизиб, китоблар ва қоғозларга тўла, дераза токчасида ҳибискус гули ўсаётган шахсий кабинетига элтиб қўйишларини сўрарди. Одатдагидек, Морри шу ҳаракатдан ҳам фалсафий маъно топарди. – Охирги ёзилган ҳикматли сўзларим шу ҳақида, — деди у. – Қани, эшитайлик-чи. – Ётоғингдан турмабсан, демакки, сен – мурдасан. Морри жилмайди. Фақатгина Морри шу ҳолатида ҳам бу каби ҳазилларга кула оларди. “Тунги хабарлар” кўрсатуви ходимлари ва ҳаттоки Тед Коппелнинг ўзи ҳам унга бир неча марта қўнғироқ қилишди. – Уйга келиб, мен ҳақимда яна битта кўрсатув олишмоқчи, — деди у. – Лекин яна бир оз кутайлик, дейишди. Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 137 – Нимани кутади? Сўнгги нафасингизни камерага муҳрлашними? – Қайдам. Бари бир унга ҳам кўп қолмади. – Ундай деманг. – Узр. – Жонингиз узилишини кутаётганликлари ғашимни келтиряпти. – Менга жонинг ачигани учун ҳам бу сени ғашингга тегяпти, — жилмайди Морри. – Мич, балки улар томошабинларга қайғули томоша кўрсатиш мақсадида мендан фойдаланмоқчидир. Қаршилигим йўқ. Эҳтимол, мен ҳам улардан фойдаланаётгандирман. Улар фикрларимни миллионлаб одамларга етказишимга кўмаклашмоқда. Уларсиз бу нарса қўлимдан келмасди-ку, тўғрими? Шундай экан, бу икки томонлама манфаатли битим. Уни яна узоқ, томоқни қирувчи йўтал тутиб, охири қуюқ балғам кўчиши билан якунланди. – Нима бўлганда ҳам, — деди Морри. – Мен уларга кўп кутмасликни маслаҳат бердим, чунки яқинда овозимдан ҳам тамоман айрилишим мумкин. Бу дард ўпкамга етиб келиши билан тилдан қолсам керак. Ҳозир дам олмасдан узоқ гапиролмайман. Мени кўргани келмоқчи бўлганларнинг ҳам кўпчилигига рад жавобини бердим. Мич, улар бирам кўпки. Жуда ҳолдан тойганман. Уларга етарлича эътибор қаратмасдан ёрдам беролмайман. Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 138 Ўзимни айбдор ҳис қилганча, магнитофонга қарадим. Гўёки унинг қимматли сўзлашиш вақтини ўғирлаётгандек эдим. – Буни қолдириб турсакмикан? — сўрадим мен. – Сизни анча чарчатса керак? Морри кўзларини юмиб, бошини чайқади. У қаеридадир турган сассиз оғриқ босилишини кутаётгандек кўринди. – Йўқ, — деди у ва ниҳоят. – Биз давом этишимиз керак. Ахир бу бизнинг сўнгги илмий ишимиз-ку. – Сўнгги ишимиз. – Уни қойилмақом қилиб ёзиш истагидамиз-ку. Университетда диплом ишимни биргаликда ёзганимиз ёдимга тушди. Ғоя Морридан чиққанди, албатта. У менга аъло даражали диплом иши ёзиш учун билимим етарли эканини айтганди, унгача мен бу нарсани хаёлимга ҳам келтирмагандим. Мана энди, худди ўша ишни яна биргаликда бажаряпмиз. Яна барчаси битта ғоядан бошланди. Ўлаётган одам яшашда давом этаётган одамга у нималарни билиши зарурлиги ҳақида сўзлаб бермоқда. Фақат бу сафар мен ишни якунлашга ошиқмаётгандим. – Кеча менга бир қизиқ савол беришди, — деди Морри, елкам оша деворга осиғлиқ турган килтни томоша қилиб. Дўстлари килтни эзгу Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 139 тилаклар битилган қуроқлардан тикиб, Моррининг 70 йиллик юбилейига совға қилишган. Килтнинг ҳар бир қуроғида турлича тилаклар билдирилганди: Бардам бўлинг, Морри, энг катта ютуқлар Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling