17
|
Ғалати одамлар
|
Нолойиқ кимсанинг суғориб отин
Бу ишни беҳуда савоб дегайсан.
У дарҳол эслатар кимлигин, зотин, Мутлақо сабабсиз қамчи егайсан.
|
Бошқаси кўролмас, дейлик, буюмни,
Балки арзимайди бир пулга ҳатто. Қайдан олгансан деб янги кийимни, Ечинтириб қарар шиминггача то.
|
18
|
Баѐт
|
Қўлинг очиқ кетма дунѐдан, жўра,
Бир ўтов, тўрт эчки майли бисотинг. Ҳар кимга мингашиб юргандан кўра, Қирчанғи эса-да бўлсин ўз отинг.
Балки тортинчоқдир фарзанд — аржуманд, Дўстлар ҳам кўкдаги қушларга монанд.
Бири новвот бўлса,бирови-чи қанд, Улар бор- шириндир тахир ҳаѐтинг.
Олис сафарларда ѐлғиз қолсанг ҳам, Умидсиз ўйларни дилга солсанг ҳам.
|
Мадорсиз йиқилиб, буткул толсанг ҳам,
Элу юрт бўлгайдир синмас қанотинг.
Ўкинма, лафзи йўқ номардни кўриб, Муттасил алдайди ѐнингда туриб.
Нодонлар юрсалар давронин суриб, Чидайсан барига, бордир саботинг.
Сенинг бошқалардан фарқинг йўқ асло, Ceн ҳам бандадирсан бандалар аро.
Бир кун орзуларинг чорласа аммо,
Бошлаб борғусидир шеъринг — баѐтинг.
|
19
|
Меъѐр
|
Инсоннинг қалбида бор шундай туйғу,
Ўзгармас милѐн йил ўтса ҳам лекин. Тупканнинг туби дер ўзга юртни у, Чекка қишлоқлардир Деҳли ѐ Пекин.
Ўша хорижлик ҳам сени эслаб гоҳ, Жилмайиб қўяди атайин, бот-бот.
|
Дейди: – Одамларни учратдик ногоҳ,
Ўша жойларда ҳам бор экан ҳаѐт.
Оқиллар меъѐрни билганлар ҳар чоқ, Лоф гапни суймаган ҳаддан зиѐда.
Унутма, биродар, сендан ортиқроқ Мақтанчоқ каслар ҳам кўпдир дунѐда.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |