23
|
УЗР
|
Ҳангома кўп учрар ҳаѐтга доир,
Кекса бир қаламкаш одам бор эди. Сизга кўп ѐмонлик қилганман, шоир, Кечиринг, узримни сўрайман, деди.
Балки раҳмат дейсан шунисига ҳам, Гуноҳин бўйнига олмиш-ку инсон. Сен гугурт чаққанда ѐнсаю олам, Узрингдан не фойда, эй сўқир, нодон.
Аттангки, қайдадир ношуд шифокор Кимнингдир дилбандин айлади нобуд.
|
Унга узрларнинг не кераги бор,
Қўлма-қўл кетмоқда кичкинтой тобут.
Сиз менинг умримни қилдингиз адо, Турфа пучмоқлардан бўлган ҳужумлар. У темир панжалар юракни борҳо Анорни сиққандек, эзиб ғижимлар.
Кун-бакун тараққий этмоқда дунѐ, Ногоҳ одамкушни топмоқ ҳам қийин. Ҳозирги маданий жаллодлар ҳатто Аввал узр сўраб, сўйишар кейин
|
24
|
УММОН ҚОШ ИДА
|
Йигитлик ѐшида бўлсайдим агар, Сен каби солардим балки ғалаѐн.
У кунлар яшадим тутқиндан баттар, Юртдан чиқармасди бизларни замон.
|
Энди мен учун ҳам очиқдир дунѐ,
То ҳануз қалбимда бордек журъатим. Эй уммон, қошингда турибман, аммо Ғалаѐн солишга етмас қудратим.
|
25
|
ТУҒМА НОДОН
|
Баъзи суҳбатдошнинг ўй-фикри ғалат, Яшириб ўтирмай, очиқ-ойдин дер:
– Бош вазир эканлар Навоий ҳазрат, Нега шундай одам ѐзиб юрган шеър?
Саволлар чулғайди уни галма-гал, Мияси тўлади мубҳам тутунга:
|
– Бобур вазир эмас, шоҳ экан тугал, Нима керак бўлган шеър ѐзиш унга?
Бундай суҳбатдошдан асрасин Худо, У туғма нодондир, аслини билсам.
Гар Ватан ҳақида сўз кетса ҳатто, Қанча беради дер, ҳимоя қилсам.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |