20
|
ЎКИНЧ
|
Бир вақтлар туғилган жойим бор эди, Учсам қўнадиган ишончли ошѐн.
Мен учун ҳамиша ифтихор эди, Бугун бегонадир менга у макон.
|
Меҳр ила муҳаббат, ҳурмат, оқибат, Билмадим, қайгадир бўлмишлар ғойиб. Тепалик бағрида кўринар фақат,
Отам ва онамнинг қабри мунғайиб.
|
21
|
ИМКОН
|
Бу гаплар бор эди Марксдан аввал, Яъни, қорни очу ва қорни тўқлар. Майли, юмшатайин ташбеҳни сал-пал, Имкони борлару имкони йўқлар.
Искандар Мақдуний имкони сабаб, Бориб етган эди Бадахшонга то.
Оддий одамни-чи, калтаклаб, ҳайдаб, Уйдан чиқариш ҳам мушкул, муаммо.
Имкони бор экан, Темурдайин зот, Жаҳоннинг ярмини олди рўйи рост. Имкони йўқни-ку, сийламас ҳаѐт, Ўша эски ҳаммом, ўша эски тос.
Балхнинг саҳросида ҳазрат Беруний, Ўтин йиғар эди йилда икки бор.
|
Мажбур қилар эди имкони шуни, Қолган барча вақти илмга нисор.
Имконинг келибди, омад йўлиқиб, Қошингда Ҳотам ҳам кўкрак керолмас. Кимдир ҳайитда ҳам бозорга чиқиб, Ўғлига хўрозқанд олиб беролмас.
Имкон деганлари улуғ куч ғоят, Эплаган инсонга учрар у кўпроқ. Унда тилсим мавжуд, бордир синоат, Арслоннинг мўйига тегишма бироқ.
Худойим мени ҳам қўллаб бир замон, Бенасиб қилмади илму зиѐдан.
Имкон-чи бермади, йўқ бошқа нажот,
Ўтдим қўл-оѐғим боғлиқ дунѐдан.
|
22
|
ОСИЁЛИК
|
Осиѐлик дўстим, борингга шукур,
Ажиб суҳбатдошсан, тенгги йўқ ҳамроҳ. Содда феълинг кўриб, топаман ҳузур, Ғалати ўйинлар кўрсатасан гоҳ.
Ўзига буюрсин ҳар кимнинг таъби, Чорбозор эмас бу – амакинг қурган. Ўзингни урасан шабкўр қуш каби, Олдингда одам бор – навбатда турган.
Бунда тартиб мавжуд, бунда бор тенглик, Хоҳлабсан, тўлқинда кўмиламан деб.
|
Уммон барча учун етарли кенглик,
Талашма, мен олдин чўмиламан деб.
Бироқ кўз ѐш кўрсанг сақлайсан сукут, Қўшилиб йиғлайсан, ўкинчга тўлиб.
Ногаҳон йўлингда учраса тобут, Изидан кетасан азадор бўлиб.
Осиѐлик дўстим, шарқлик биродар, Ғоят самимийсан, мисли боласан.
Лекин дўхтирларни учратсанг агар Навбатга қарамай, қочиб қоласан.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |