Ms word 2010 матн муҳаррида ишлаш


Download 467.28 Kb.
bet12/21
Sana14.02.2023
Hajmi467.28 Kb.
#1196547
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
MS Word 2010 матн муҳаррида ишлаш

23

УЗР

Ҳангома кўп учрар ҳаѐтга доир,
Кекса бир қаламкаш одам бор эди. Сизга кўп ѐмонлик қилганман, шоир, Кечиринг, узримни сўрайман, деди.


Балки раҳмат дейсан шунисига ҳам, Гуноҳин бўйнига олмиш-ку инсон. Сен гугурт чаққанда ѐнсаю олам, Узрингдан не фойда, эй сўқир, нодон.

Аттангки, қайдадир ношуд шифокор Кимнингдир дилбандин айлади нобуд.



Унга узрларнинг не кераги бор,
Қўлма-қўл кетмоқда кичкинтой тобут.


Сиз менинг умримни қилдингиз адо, Турфа пучмоқлардан бўлган ҳужумлар. У темир панжалар юракни борҳо Анорни сиққандек, эзиб ғижимлар.

Кун-бакун тараққий этмоқда дунѐ, Ногоҳ одамкушни топмоқ ҳам қийин. Ҳозирги маданий жаллодлар ҳатто Аввал узр сўраб, сўйишар кейин



24

УММОН ҚОШ ИДА

Йигитлик ѐшида бўлсайдим агар, Сен каби солардим балки ғалаѐн.
У кунлар яшадим тутқиндан баттар, Юртдан чиқармасди бизларни замон.

Энди мен учун ҳам очиқдир дунѐ,
То ҳануз қалбимда бордек журъатим. Эй уммон, қошингда турибман, аммо Ғалаѐн солишга етмас қудратим.

25

ТУҒМА НОДОН

Баъзи суҳбатдошнинг ўй-фикри ғалат, Яшириб ўтирмай, очиқ-ойдин дер:
– Бош вазир эканлар Навоий ҳазрат, Нега шундай одам ѐзиб юрган шеър?

Саволлар чулғайди уни галма-гал, Мияси тўлади мубҳам тутунга:



– Бобур вазир эмас, шоҳ экан тугал, Нима керак бўлган шеър ѐзиш унга?

Бундай суҳбатдошдан асрасин Худо, У туғма нодондир, аслини билсам.


Гар Ватан ҳақида сўз кетса ҳатто, Қанча беради дер, ҳимоя қилсам.


Download 467.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling