Ms word 2010 матн муҳаррида ишлаш


Download 467.28 Kb.
bet13/21
Sana14.02.2023
Hajmi467.28 Kb.
#1196547
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
MS Word 2010 матн муҳаррида ишлаш

26

УММОН ҚОШ ИДА

Сен Ватан ҳақида берма кўп савол,
Лоф урма Ватаннинг муҳаббати деб. Уни мансаб каби айлама хаѐл,
Ёхуд маърузангга эмасдир у зеб.
Ватан танангдаги жондир, қондир бу, Ватанни севмоқлик имтиҳондир бу.

Бу улуғ севгида илоҳийлик бор,
Ватанни чин фарзанд фаромуш этмас. Менга ўз туйғумни ўргатма зинҳор, Инчунин, кибрнинг бозори ўтмас.
Рост гапни ѐлғондан фарқлар ондир бу, Ватанни севмоқлик имтиҳондир бу.

27

Қанча бўлди кўрмаганимга

Таниш терак. Ариқ ѐқаси. Бўтана сув, ширин лойқа сув. Тол кўчада отлар тақаси, Қанча бўлди кўрмаганимга…

Ялпиз ҳиди тутган далалар, Гапга чечан боқчахолалар, Беланчакда ѐтган болалар, Қанча бўлди кўрмаганимга.


Тоғ ортидан мўралаган кун, Шийпонлардан ўрлаган тутун,



Тут шохига осилган тугун… Қанча бўлди кўрмаганимга.

Ўқариқдан ѐлғизоѐқ йўл,


Менга илҳақ, менга муштоқ йўл, О, қадрдон бир жуфт қадоққўл, Қанча бўлди кўрмаганимга.

Ёғоч эшик очилар секин, Тошмеҳрман мен жуда, лекин Ҳозир йиғлаворишим мумкин – Қанча бўлди кўрмаганимга…



28

Баѐт

Қўлинг очиқ кетма дунѐдан, жўра, Бир ўтов, тўрт эчки майли бисотинг. Ҳар кимга мингашиб юргандан кўра, Қирчанғи эса-да бўлсин ўз отинг.

Балки тортинчоқдир фарзанд — аржуманд, Дўстлар ҳам кўкдаги қушларга монанд.


Бири новвот бўлса,бирови-чи қанд, Улар бор- шириндир тахир ҳаѐтинг.

Олис сафарларда ѐлғиз қолсанг ҳам, Умидсиз ўйларни дилга солсанг ҳам.



Мадорсиз йиқилиб, буткул толсанг ҳам, Элу юрт бўлгайдир синмас қанотинг.

Ўкинма, лафзи йўқ номардни кўриб, Муттасил алдайди ѐнингда туриб.


Нодонлар юрсалар давронин суриб, Чидайсан барига, бордир саботинг.

Сенинг бошқалардан фарқинг йўқ асло, Ceн ҳам бандадирсан бандалар аро.


Бир кун орзуларинг чорласа аммо, Бошлаб борғусидир шеъринг — баѐтинг.





Download 467.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling