Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Ўсимликларни муҳофаза қилиш


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

Ўсимликларни муҳофаза қилиш. Ўзбекистон ҳудудида чўл, адир, тоғ олди, тоғ ва баланд 
тоғ баландлик минтақалари ўсимлик қоплами тарқалган. Республика ҳудудида 4500 га яқин 
ўсимлик тури бўлиб, шундан 577 таси доривор, 103 таси бўѐқли ва 560 таси эфир мойли. 
Ўсимликларнинг 10—12%и муҳофазага муҳтож. Бундан ташқари мамлакатда, хусусан, 
Оролбўйида табиатни му-ҳофаза қилиш мақсадида иҳота ўрмон-лари бунѐд этиш давом 
этмоқда.
Сўнгги йилларда эса қурилиш материали сифатида фойдаланилувчи четдан 
келтириладиган ѐғочнинг кескин камайиши муносабати билан теракзорлар бунѐд этилмоқда.
Бундан 40-45 йил муқаддам текисликдаги дарѐ ва сойлар қайирлари анча зич тўқай ва 
қамишзорлар билан қопланган бўлиб, тўқайларда турангул, тол, жийда, юлғун каби дарахт ва 
буталар қалин 
ўсган. Кейинги йилларда туғонлар, сув ом
борлари ва каналлар қурилиши авж 
олиб, дарѐ ҳамда сой сувлари кескин камайиши, сизот сувлар сатҳи тобора камайиб, 
уларнинг минераллашуви ва шўрлиги ортиши натижасида бу тўқайларнинг катта қисми 
қуриди (айниқса, Қуйи Амударѐда). Республика яйловларининг ҳозирги аҳволи ҳам анча 
ташвишлидир. Буларнинг асосий сабаблари яйловлардан нотўғри фойдаланиш, тоғ одди ва 
чала чўл зонасидаги катта-катта майдонлар асоссиз равишда ҳайдалиб, экинлар экилганлиги, 
чўлларда -саксовул, тоғларда - арча каби қимматбаҳо дарахт ва бута ўсимликларининг кўплаб 
кесилиб кетганлиги, яйловда қуй боқиш меьѐрига амал қилмаслик, янги ерларнинг 
ўзлаштирилиши, чўл зонасида янги-янги шаҳар ва йўллар қурилиб янги конлар ишга 
туширилганлигидир.
Ўзбекистоншшг ўрмон фонди, асосан, тоғ ўрмонларидан иборат бўлиб, табиатни 
муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга. Улар ажойиб табиий манзара, ўзига хос соғлом 
микроиқлим яратади, сувни сақлайди ва тупроқни эрозиядан асрайди, атроф-муҳитнинг 
санитария-гигиена ҳолатини яхшилайди.
Ўрмонлар республика майдонининг 15% ини ташкил этади. Кейинги 30-35 й. 
мобайнида экологик вазиятнинг ѐмонлашуви сабабли Ўзбекистон «Қизил китоби»га 147 
ўсимлик оиласи киритилди. Буларнинг кўпи қимматбаҳо доривор ўсимликлардир. 
Республикамизда 1997 йилда «Ўсимлик дунѐсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш 
хақида» қонун қабул қилинди.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling