Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

Соҳил ҳайвонлари. Ўзбекистоннииг 
дарѐ соҳилларида ҳашаротлар (мас., сузувчи 


71 
қўнғизлар ва ниначилар личинкаси), кўл бақаси, сув илонлари, балиқчилар, чигиртчилар, 
қоравойлар, мешкопчиқушлар, қўнғир ва қанжирлар, кўк қутонлар, кўлбуқалар, ўрдак-
лар, сув бургутлар, кўктарғоқ, скопа, сувсар яшайди. 
Қамишзор ва тўқайларда яшайдиган 
ҳанвонлар сувга бевосита эҳтиѐж сезмаса ҳам, 
ҳаѐт учун зарур нарсаларнинг ҳаммасини сув ҳавзалари қирғоғидан топади, урчийди ва 
душманларидан сақланиш учун овлоқ жой ахтаради. 
Бундай шароитда яшил қурбақа ва кўл 
бақаси, судралиб юрувчилардан сахро калтакесаги, илдам калтакесак, сувилон, гулдор 
чипор илон, чўл қора илони кўп тарқалган. Тўқайларда қирғовул, оддий какку, сариқ 
жиблажибон, зағизғон, ола қарға, ваҳимақуш, ғарб булбули учраб туради. Сут 
эмизувчилардан товушқон, пластинка тишли каламуш, тароқ тишли қумсичқон, каспий 
орти дала сичқони, чиябўри, тўнғиз, тўқай мушуги ва йўлбарс бор. Қамишзорларда 
мўйловдор читтак ва тўқай деҳқон чумчуғи айниқса кўп.
Дарѐ атрофидаги лѐсс тупрокли жарликларда кулранг геккон, туркистон геккони, 
чипор илонлар учрайди. Ғорлари эса бухоро тақабурун кўршапалаги, ўққулоқли тунги 
кўршапалак учун макон.
 
Воҳа ҳайвонлари. Воҳаларда қушлардан қишлоқ қалдирғочи, қора жарқалдирғоч, 
мусича, дала чумчуғи кабилар, сут эмизувчилардан митти кўршапалак, уй сичқони, кулранг 
каламуш кўп. Уй-жойларда ва харобаларда кўпинча кулранг геккон, туркистон геккони, кўк 
каптар, оқ лайлак, бойўғли, укки, кўк қарға, зағча, катта тақабурун кўршапалак, мўйловдор 
уч рангли тунги кўршапалак, кечки кўршапалак хаѐт кечиради. Дарахтзорларда қора калхат, 
тювик, жиғолтой, қора каптар, зағизғон, гўнгқарға, зарғалдоқ, ваҳимақуш, 
узун думли 
думпараст, уй чумчуғи, 
қоратўш чумчуқ, малла вьюрок, ғарб булбули, қораялоқ ва бошқа 
қушлар ин қўйишади. Бедапояларда қирғовул ва бедана учраб туради. Чиябўри ва узун 
қулоқтипратикан, чўл калтакесаги, тез 
калтакесак, ранг-баранг чипор илонлар кўп. 
Жанубий вохаларда кўзойнакли илон учраб қолади. Дала ва боғларда яшил қурбақалар 
яшайди. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling