Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

 
Чўл ҳайвонлари. Қумли чўллардан Қизилқум, Сандиқли ва Каттақум, Ёзѐвонда судралиб 
юрувчилардан- тароқ бармоқли геккон, қурбақабош чўл калтакесаги, қурбақабош қулоқдор 
калтакесак, йўл-йўл калтакесак, тўр чизиқли калтакесак, чўл бўғма илони, чипор илонларнинг 
бир неча тури, ўқ илон, чарх илон ва чўл тошбақаси учрайди. 
Судралиб юрувчилар кўп бўлганлиги сабабли чўлни судралиб юрувчилар макони дейиш 
мумкин. Сут эмизувчилардан чўлларда ола путарок, ингичка бармоқли юмронқозиқ, тушки 
қумсичқон, қўшоѐқлар, бўри, қулоқдор типратикан, тулки, қарсоқ тулки, катта қумсичқон, 
қизил думли қумсичқон, қум товушқони, ѐввойи қуѐн каби ҳайвонлар яшайди. Қумли чўлларда 
қушларнинг атиги бир неча тури - йилқичи, тентакқуш, чўл мойқут, хўжа савдогар, чўл қарғаси, 
тўрғай, тошсир-чумчуқ учрайди. Қумли чўлларда умуртқасиз ҳайвонлардан тирик 
ўргимчаксимонлар (бит, сариқ фаланга, чаѐнлар), қора танали қўнғизлар, тилла қўнғизлар, 
искабтопарлар, заҳкашлар тарқалган.
Барча чўл ҳайвонлари тез югуришга, тана ҳароратини бошқаришга имкон берадиган 
морфологик белгиларга эга. Ҳатто секин ҳаракатланадиган типратиканларнинг ҳам оѐқлари, 
қулоклари ва игналари нисбатан узун. Калтакесаклар узун оѐклари, товони ва думи ѐрдамида тез 
чопади.
Тоғ 
ҳайвонлари- Тоғда ҳаѐт шароити чўлдагига нисбатан хилма-хил бўлганлиги 
сабабли ҳайвон турлариҳам кўп. Денгиз сатҳидан 200-600 м баландликда сув ҳавзалари 
яқинларида турли умутқасизлар, капалак, ниначи, шилиқуртлар, қитир пашшалар, 
балиқлар кўплаб учрайди. Денгиз сатҳидан 600-1100 м баланликда тоғ даштлари 
минтақасида судралиб юрувчилардан туркистон агаммаси, олай калтакесаги, сариқ ва 
кўзанакли илон, қушлардан бедана, чил, соч, сут эмизувчилардан бўрсиқ, кўрсичқон, 
қўнғир олаҳуржун ва бир неча ҳашорат турлари яшайди. Денгиз сатҳидан 1200-1500 м 
баландликда тоғ ўрмонлари минтақасида судралиб юрувчилардан туркистон агаммаси, 
ҳимолай агамаси, чўл калтакесаги, кўлборилон, қалқонтумшуқ илон; қушлардан сариқ 
чумчуқ, читтак, қизилиштон, зарғалдоқ кенг тарқалган. Сут эмизувчилардан тўнғиз, 
илвис ва қоплонларн ҳам ураб туради. Қўҳитанг тоғининг арчазорларида морҳўр, Боботоғ 
пистазорлариорасида ѐвойи қўй – муфлон, Чотқол тизмасининг ѐрбағиларида марказий 
осиѐ тоғ эчкисини кўриш мумкин. Денгиз сатҳидан 2700-2800 м баландликда альп 
минтақаси ҳудудига Чотқол, Кўксув, писком, Оҳангарон, Сангзор дарѐлари ҳамда 
Қашқадарѐ, 
Сурҳандарѐ 
тоғларини 
эгаллайди. 
Бу 
ҳудудда 
қурбақа, 
олой 
калтакесаги,ҳимолай агамаси, қалқонтумшум илон тарқалган.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling