Мтм раҳбарлари учун саволлар


Download 318 Kb.
bet4/24
Sana28.10.2023
Hajmi318 Kb.
#1730991
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
atestatsiya savol javoblari

24 сентябрдаги “Таълим муассасаларида овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида”ги 194-сонли буйруғи.



  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сонли қарорининг мазмуни ?

Ж: Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида.


  1. “Болажон” таянч дастури асосида 4-5 ёшли гуруҳда ҳафтада нечта машғулот ўтказилиши белгиланган?

Ж: “Болажон” таянч дастури асосида 4-5 ёшли гуруҳда ҳафтада 13 та машғулот ўтказилиши белгиланган (10 та фаолият тури).


  1. Жисмоний тарбия машғулоти неча қисмдан иборат?

Ж: Жисмоний тарбия машғулоти 4 қисмдан иборат: (кириш, умумривожлантирувчи машқлар, асосий ҳаракатлар ва якуний қисм)


  1. “Болажон” таянч дастури асосида қайси ёш гуруҳидан бошлаб аппликация машғулоти ўтказилади?

Ж: “Болажон” дастури асосида иккинчи кичик ёш гурухидан (3-4ёш)


  1. Тарбиячи лавозимига қўйиладиган малака тавсифи талаблари нимадан иборат?

Ж: Ўзбекистон Республикаси Халқ таьлими вазирлигининг 2012йил 14-июндаги “Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 186-буйруғи асосида тарбиячидан малака талабларига кўра ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий педагогик ёки ўз йўналиши бўйича ўрта- махсус педагогик маълумот талаб этилади, амалий иш стажи талаб этилмайди.


  1. “Болажон” таянч дастури асосида 6-7 ёшли бола нечагача санашни билиши лозим?

Ж: “Болажон” таянч дастури асосида 6-7 ёшли бола 20 сонигача санашни билиши лозим.


  1. “Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари”га асосан “Сенсомоторикани ривожлантириш” қайси йўналишга киритилган?

Ж: “Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари”га асосан “Сенсомоторикани ривожлантириш” “Жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена” йўналишига киритилган.


  1. “Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари”га асосан “Элементар математик билим ва кўникмалар” қайси йўналишга киритилган?

Ж: “Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари”га асосан “Элементар математик билим ва кўникмалар” –“Билиш жараёни, атроф олам тўғрисидаги билимга эга бўлиш ва уни англаш” йўналишига киритилган.


  1. Мактабгача таълим муассасасининг олий органини айтинг?

Ж: Мактабгача таълим муассасасининг олий органи -педагогик кенгаш.


  1. Мактабгача таълим муассасасининг ўқув йили учун машғулотлар жадвали қайси орган томонидан тасдиқланади?

Ж: Педагогик Кенгаш томонидан.


  1. “Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари”га асосан “Қуриш ясаш”қайси йўналишга киритилган?

Ж: Билиш жараёни ва атроф олам тўғрисидаги билимларга эга бўлиш йўналишига киритилган.


  1. “Болажон” таянч дастури асосида 4-5 ёшли болаларни Ўзбекистон Республикасининг қайси буюк сиймолари билан таништирилади?
    Ж: Алишер Навоий, Захириддин Мухаммад Бобур.



  1. “Болажон” таянч дастури қачондан бошлаб ўқув-таълим жараёнига татбиқ этилган?

Ж: 2010 йилда ишлаб чиқилган ва 2011-2012 ўқув йилидан бошлаб ўқув-таълим жараёнига татбиқ этилган.


  1. Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим муассасаларининг қандай турлари фаолият кўрсатади?.


Download 318 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling