Мтм раҳбарлари учун саволлар


Download 318 Kb.
bet2/24
Sana28.10.2023
Hajmi318 Kb.
#1730991
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
atestatsiya savol javoblari

Жавоб: Байроқдаги мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва оби ҳаёт рамзидир.


  1. Фуқароларнинг жамиятдаги ҳулқ-атворини тартибга солувчи талаб ва қоидаларни айтинг?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунларга итоат қилиш.


  1. ИМЕН – нима?

Жавоб: ихтировий масалалар ечиш назарияси. Асосчиси Генрих Альт Шуллер.



  1. Таълим жараёнинг қатнашчилари кимлар ҳисобланади?

Жавоб: ота-оналар(ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар), тарбияланувчилар ва педагоглар.



  1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунида таълим жараёни қатнашчиларини қандай ижтимоий ҳимоя қилиш кўзда тутилган?

Жавоб: 20-модда. Таълим олувчининг ижтимоий ҳимояси.
Таьлим муассасасида таьлим олувчилар қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга мувофиқ имтиёзлар, стипендия, ётоқхона, турли имтиёзлар билан таьминланади.
21-модда. Таълим берувчининг ижтимоий ҳимояси.
Иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади, ҳақи тўланадиган йиллик узайтирилган таътиллар ва имтиёзлар берилади.
22-модда. Етим болаларни ва ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болаларни ўқитиш ва уларни боқиш давлатнинг тўла таьминоти асосида амалга оширилади.
23-модда. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож болалар ва ўсмирларни ўқитиш, уларни тарбиялаш, ҳамда даволаш учун ихтисослаштирилган таьлим муассасалари ташкил этилади. Ихтисослаштирилган таьлим муассасаларининг ўқувчилари қисман ёки тўла давлат таьминотида бўлади.
24-модда. Алоҳида шароитларда тарбияланиш ва ўқишга муҳтож болалар ва ўспиринлар учун уларнинг билим олиш, касб тайёргарлиги ва ижтимоий тикланишини таьминлайдиган ихтисослаштирилган ўқув муассасалари ташкил этилади.



  1. Таълим тизимида қайси Қонунларга амал қилинади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, “Давлат тили ҳақида”ги Қонун, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Истеъмолчи ҳуқуқлари хақида”ги, Оила кодекси, Меҳнат кодекси, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари.



  1. Таълим тизимини бошқариш қайси орган ваколатига киради ?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ваколатига киради.



  1. Мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ва тугатиш қайси орган ваколатига киради?

Жавоб: Маҳаллий Давлат ҳокимияти органлари ваколатига киради.


  1. Мактабгача таълим муассасаси Устави қайси орган томонидан тасдиқланади ва рўйхатдан ўтказилади?

Жавоб: Мактабгача таълим муассасаси Устави туман халқ таьлими муассасалари фаолияти методик таьминлаш ва ташкил этиш бўлими томонидан тасдиқланади, туман ҳокимиятидан рўйхатдан ўтказилади.


  1. Таълим муассасасини молиялаштириш тартиби?

Жавоб: Маҳаллий бюджетдан ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


  1. Ўзбекистон Республикасида Президент лавозими қачондан бошлаб таъсис этилган?

Жавоб: 1990 йил 24 март Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашида Президент лавозими таьсис этилган.


  1. Ўзбекистон Республикасида таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мақсади?

Жавоб: таълим сифатини назорат қилиш, таълим муассасаси фаолиятини ягона баҳолаш тизимида амалга ошириш, таълим мазмуни ва даражасининг Давлат талаблари ҳамда Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини аниқлаш.


  1. Мактабгача таълим муассасасидаги қайси фаолият тури кўпроқ ўйин билан мос келади?


Download 318 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling