Муаллиф: доктор Носир Сулаймон Умар Қалблар имтиҳони


Доктор Носир Сулаймон Умар: Қалблар имтиҳони


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/37
Sana03.02.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1148075
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Bog'liq
Qalblar imtihoni Nosir Sulaymon Umar

Доктор Носир Сулаймон Умар: Қалблар имтиҳони 
айтган эди, Исломи холис эмас эди», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам яна: «Ла илаҳа илллаллоҳ» деганидан кейин ўлдирдингми?!», 
дедилар. У зот шундай деб такрор-такрор айтавердилар, ҳатто мен: «Кошки 
ана шу кундан аввал Исломни қабул қилмаган бўлсайдим», деб қолдим». 
Бошқа бир ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Чин 
кўнгилдан айтган-айтмаганини билиш учун қалбини ёриб кўрмабсан-да?!», 
дедилар.» («Фатҳул-Борий»: 7/517; имом Муслим ҳадис ривоятини батафсил 
баён қилди: 1/69). 
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло айтди: «Эй мўминлар, қачон Аллоҳ йўлида 
жиҳод учун сафарга чиқсангиз (душманларингизни) аниқ таниб олинглар ва 
бу ҳаёти дунёнинг нарсасини истаб, сизларга салом берган кишига: «Сен 
мўмин эмассан!» деманглар! Зеро, Аллоҳнинг ҳузурида беҳисоб ўлжалар 
бордир. Илгари сизлар ҳам шундай эдингиз (яъни кофирлар қўл остида 
мусулмонлигингизни яшириб юришга мажбур эдингиз). Энди Аллоҳ 
сизларни (Ислом давлатида яшаш неъмати билан) мамнун қилди. Бас, 
(душманларингизни) аниқ таниб олинглар. Албатта, Аллоҳ қилаётган 
амалларингиздан хабардор зотдир» (Нисо: 94). 
Бу ишда чуқур кетиш ҳам, унда сустлик қилиш ҳам ярамайди. 
Учинчи: бу иллатларни одамларга баён қилайлик, уларга булардан 
қутулиш йўлларини кўрсатайлик. Чунки одамларнинг кўплари буни 
билмасдан ғафлатда яшамоқдалар. Қалб касалликларидан қутулишга 
эътибор беришдан кўра кўпроқ ҳиссий касалликларга эътиборни 
кучайтирмоқдалар. 
Тўртинчи: қалб касалликлари ва қалб бузилишининг анчагина сабаблари 
бор. Уларнинг энг муҳимлари: 
1 – Жаҳолат. 


Sodiqlar.com 
2 – Фитналар. 
3 – Шаҳват-майиллик ва гуноҳлар. 
4 – Шубҳалар. 
5 – Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолиш. 
6 – Нафс-ҳаво. 
7 – Ёмон дўстлар. 
8 – Рибо, пора ва шу каби ҳаром молларни ейиш. 
9 – Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга қараш. 
10 – Ғийбат ва чақимчилик. 
11 – Дунё ишларига берилиб, уни асосий мақсад қилиб олиш. 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling