Муаллифлар,асосчилар
Download 152.54 Kb.
|
Shaxsiy o\'yin savollari...
АҚШ ПРЕЗИДЕНТЛАРИ
Бу президент биринчи бўлиб автомобил юрган президент хисобланади.Қайси? Ж: Теодор Рузевелт Сайловолди комапнияси учун маблағни бу президент казинода ютиб олган.Қайси? Ж: Ричард Никсон Бу президент бир вақтда икки қўлда хам лотин, хам юнон тилларида ёза олган.Қайси? Ж: Джеймс Гарфилд Бу тинчликсевар президент,арғимчоқ-креслоларни севганидан хатто оқ уйга хам бир нечта сотиб олади.Қайси? Ж: Джимми Картер Эркак жонзотнинг хар бир янги урғочига бўлган қизиқиши эффекти шу президент номи билан аталади.Қайси? Ж: Калвин Кулидж АНАГРАММА Қуёш системасидаги сайёра ва ўзбек эркак исмларидан бири. Ж: Сатурн ва Нусрат Осиё спорт тури ва Исломдаги пайғамбарлардан бири. Ж: Сумо ва Мусо Жанубий Америкадаги пойтахт ва Африкадаги давлат. Ж: Лима ва Мали Юзнинг сизга қараб турган холати ва Ўзбек футбол клуби. Ж: Анфас ва Насаф Америка махаллий ичимлиги ва ахборот оламидаги энг катта корхоналардан бири. Ж: Мате ва Мета ПОЙТАХТЛАР Бу шахарда иккита Американи бирлаштириб турадиган “Америкас кўприги”дан ўтишингиз мумкин.Қайси? Ж: Панама Арабча “катта дарахт” маъносини берувчи бу Осиёдаги шахарга 1850-йилда асос солинган.Қайси? Ж: Доха 1624-йилдаги ёнғиндан сўнг бу скандинав шахри,Кристиан 4 ёрдамида қайта тикланди.Қайси? Ж: Осло 1854-йилда асос солинган бу шахарга Джон Бай,ўз номига Байтаун деб номлайди.Кейинчалик номи шахар атрофидаги гидроним номига ўзгартирилади.Қайси? Ж: Оттава 2005-йилда Оскар мукофотига сазовор бўлган “Руанда мехмонхонаси” филми шу Африка шахрида суратга олинган.Қайси? Ж: Кигали ФЛОРА Кичкина шахзода севиб қолган гул турини айтинг. Ж: Атиргул \ Шавкат Рахмон хотирасига бағишланган Мухаммад Юсуф шъери шундай номланади.Қандай? Ж: Лола қизғалдоқ Австралия бу гулларнинг чангланиши ер устида эмас,остида кечади.Бу билан эса асаларилар эмас,қўнғизлар шуғулланишади.Қайси? Ж: Орхидея Европада бу гулларни 6-асрда эпилипсия билан касалланган беморларда қўллашган.Қайси? Ж: Пиона Уэлс бу бойлик рамзи хисобланади.Қайси? Ж: Нарцисс ЕВРОПА Афсонага кўра,Марин исмли рохиб Монте-Титано тоғида туриб,бир давлатга асос солишга ахд қилади.Қайси? Ж: Сан-Марино Бу хоналардан 1872-йил Буюк Британия,1877-йил Белгия,1903-йил Германия участкаларида фойдалана бошлашган.Қандай? Ж: Овоз бериш хонаси 17-асрда Бернини бошчилигида бунёд этилган бу майдонда, хар йили миллионлаб диндорлар келишади.Қайси? Ж: Авлиё Петр майдони Илк сувости кемаси Корнелиус ван Дреббел томонидан шу дарёда синовдан ўтказилган. Қайси? Ж: Темза Фелисетта исмли мушук 1963-йилда кўчадан топиб олинади ва космосга учирилган биринчи жонзот эди.Воқеа қайси давлат тарихида рўй берган? Ж: Франция Download 152.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling