Ш.А.Амонашвилининг инсон-шахс технологияси. Шалва Александрович Амонашвили таниқли педагог олим ва амалиётчидир. У ўзининг экспериментал мактабида ҳамкорлик педагогикасини, шахсий ёндашувни, тил ва математика ўқитишнинг ажойиб методикасини ишлаб чиқди ва ҳаётга татбиқ этди.
Ш.А. Амонашвилининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
боланинг шахсий хислатларини намоён қилиш орқали унда олижаноб инсоннинг шаклланиши, ривожланиши ва тарбияланишига имкон туғдирмоқ;
боланинг қалби ва юрагини улуғламоқ;
боладаги билишга бўлган кучларни ривожлантириш ва шакллантириш;
кенг ва чуқур билим ҳамда малака олиш учун шароит туғдирмоқ;
идеал тарбия – бу ўз-ўзини тарбияламоқ.
Ш.А. Амонашвили ўзининг технологиясини амалга ошириш учун қуйидаги методика ва методик усуллардан фойдаланди:
инсонпарварлик;
шахсий ёндашув;
мулоқот маҳорати;
оила педагогикасининг қўшимча имконияти;
ўкув фаолияти.
Ш.А.Амонашвили технологиясида бола фаолиятини баҳолаш алоҳида аҳамиятга эга. Баҳолардан фойдаланиш ўта чекланган. Миқдорий баҳолашдан кўра сифатли баҳолашга урғу берилади, яъни тавсиф, натижалар пакети, ўз-ўзини баҳолаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |