Муаллифлик ҳуқуқи интеллектуал мулк ҳуқуқининг энг


Download 28.7 Kb.
Sana22.12.2022
Hajmi28.7 Kb.
#1041207
Bog'liq
Hujjat


Муаллифлик ҳуқуқи интеллектуал мулк ҳуқуқининг энг
қадимги институти ҳисобланади. Муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги илк
ғоялар маънавий ижод мустақил фаолиятга айланган вақтдаёқ
вужудга келган. Масалан, бировнинг асарини ўзлаштириш,
шунингдек унинг мазмунини бузиш антик даврдаёқ қораланган.
Қадимги Юнонистонда мавжуд қоидага биноан машҳур
трагедияларнинг қўлёзмалари уларни саҳнага қўйишда матннинг
дахлсизлигини назорат қилишга имконият яратиш учун расмий
архивда сақланиши лозим бўлган16
.
Ҳозирги ғарб мамлакатларининг аксариятида муаллифлик-
ҳуқуқий муносабатлари махсус қонунлар билан, шу жумладан:
Францияда Адабий ва бадиий мулкни муҳофаза қилиш тўғрисида
1957 йил 11 мартдаги 57-298-сон қонун ва Муаллифлик ҳуқуқи,
ижрочи-артистлар, фонограмма ва видеограмма яратувчилар ҳамда
аудиовизуал эшиттириш ва кўрсатувлар корхоналарининг ҳуқуқлари
тўғрисидаги 1985 йил 3 июлдаги 85-660-сон қонун билан17; ГФРда
Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида 1965 йил
9 сентябрдаги қонун билан18; Англияда Буюк Британиянинг
муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги 1988 йил қонуни билан; АҚШда
Муаллифлик ҳуқуқини умумий қайта кўриш тўғрисидаги 1976 йил
қонуни билан19; Японияда Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги 1970 йил
6 май қонуни билан20 тартибга солинади.
Ҳозирги замон муаллифлик ҳуқуқи – адабиёт, фан ва санъат
асарларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш, уларнинг
муаллифларига шахсий ва мулкий ҳуқуқлар бериш ҳамда бу
ҳуқуқларни ҳимоя қилишга доир муносабатларни тартибга солувчи
нормалар мажмуи. Муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофаза қилинадиган
асарларнинг аксариятидан баъзан миллий чегаралардан ташқарида
фойдаланилгани боис муаллифлик ҳуқуқини халқаро муҳофаза
қилиш тизими вужудга келган21. Мазкур тизим асосини 1886 йил
9 сентябрда қабул қилинган Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза
қилиш тўғрисидаги Берн конвенцияси22 ва 1952 йил 6 сентябрда
қабул қилинган Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги Бутунжаҳон
(Женева) конвенцияси (1971 йилги таҳрирда)23 ташкил этади.
АҚШ қонунлар тўплами 17-бўлимининг 106-§да муаллифлик
ҳуқуқи эгасига қуйидагиларга рухсат бериш ва уларни амалга
ошириш мутлақ ҳуқуқи берилади:
– муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофаза қилинаётган асарни
нусхалар ёки овоз ёзуви тарзида кўпайтириш;
– муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофаза қилинаётган асар
негизида ҳосила асарлар яратиш;
– асар нусхалари ёки фонограммаларини кенг омма ўртасида
сотиш ёки мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бериш ёхуд прокатга ёки
ижарага бериш йўли билан тарқатиш;
– муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофаза қилинаётган адабий,
мусиқий, драматик ва хореографик асар, пантомима, кинофильм ёки
бошқа аудиовизуал асарни оммавий ижро этиш;
– муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофаза қилинаётган адабий,
мусиқий, драматик ва хореографик асар, пантомима, тасвирий санъат
асарини (шу жумладан, кинофильм ва бошқа аудиовизуал асарнинг
айрим кадрларини) оммавий намойиш этиш.
Франциянинг Муаллифлик ҳуқуқи, ижрочи-артистлар,
фонограмма ва видеограмма яратувчилар ҳамда аудиовизуал
эшиттириш ва кўрсатувлар корхоналарининг ҳуқуқлари тўғрисида
1985 йил 3 июлдаги 85-660-сон қонунида кўрсатилишича, турдош
ҳуқуқлар муаллифларнинг ҳуқуқларини камситмайди. Ушбу
қонуннинг 22-моддасига биноан фонограмма тижорат мақсадларида
тарқатилган ҳолда ижрочи-артист ва фонограммани яратувчи
қуйидагиларни ман этиши мумкин эмас:
– уни жамоат жойларида тинглашни, ундан спектаклда
фойдаланиш мустасно;
– уни телевидение орқали, шу жумладан кабелли телевидение
орқали тарқатишни, башарти кабелли телевидение орқали тарқатиш
уни дастлабки тарзда тарқатиш билан бир вақтда ва у билан узвий
ҳолда амалга оширилса.
Тижорат мақсадида тарқатилган фонограммалардан бундай
фойдаланиш, улар қаерда яратилганидан қатъи назар, ижрочи-артист
ва фонограммаларни яратувчига ҳақ тўланган тақдирдагина амалга
оширилиши мумкин.
ГФРнинг Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги 1965 йил 9 сентябрь
қонуни (Das Urheberrechtsgesetz vom 9. September 1965)да турдош
ҳуқуқлар тоифасига муҳофаза қилинмайдиган асарларнинг илмий
нашрлари, мерос қолдирилган асарларнинг нашрлари, фотографик
асарлар муҳофазаси билан боғлиқ ҳуқуқлар киритилган. Бу ерда
марказий ўринни ижрочи-артистларнинг улар ижро этилаётган асарга
қўшган ижодий ҳиссага асосланган ҳуқуқлари эгаллайди. Бундай
ижодий ҳисса ижро бирон-бир овоз ёки тасвирни ташувчида қайд
этилганидан кейингина моддий шаклда мавжуд бўла бошлайди. Бу
ерда фонограммани тайёрловчининг ҳуқуқлари ҳам тартибга
солинади, чунки муаллифлик ваколатлари ижрочи билан ёзувчи
корхона ўртасида маълум даражада тақсимланган.

62Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳамда қонун билан

Муҳофаза қилинадиган манфаатларни ҳимоя қилиш қонунда назарда

Тутилган тартибда, яъни тегишли ҳимоя шакллари, воситалари ва

Усуллари ёрдамида амалга оширилади. Ҳимоя шакли деганда

Субъектив ҳуқуқлар ва қонун билан муҳофаза қилинадиган

Манфаатларни ҳимоя қилиш бўйича ўзаро муштарак ташкилий

Тадбирлар мажмуи тушунилади. Ҳимоя икки асосий шаклда:

Юрисдикцион ва ноюрисдикцион ҳимоя фарқланади. Юрисдикцион

Ҳимоя – ваколатли давлат органларининг бузилган ёки

Низолашилаётган субъектив муаллифлик ва турдош ҳуқуқларини

Ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти. Унинг моҳияти шундаки,

Ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ғайриқонуний ҳаракатлар билан

Бузилган шахс давлат идоралари ёки бошқа ваколатли органлар,

Масалан, суд, ҳакамлар суди, юқори турувчи органга ҳимоя қилишни

Сўраб мурожаат этади. Кўрсатилган органларга бузилган ҳуқуқни

Тиклаш ва ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ваколатлари берилган.

Юрисдикцион ҳимоя доирасида бузилган муаллифлик ҳуқуқи ва

Турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг умумий ва махсус тартиби

Фарқланади. Умумий қоидага биноан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош

Ҳуқуқларни ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларни

Ҳимоя қилиш суд йўли билан амалга оширилади.

Муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофаза қилинадиган асарлардан

(жоиз ва ножоиз) фойдаланиш масалалари билан фуқаролик ва савдо

Ҳуқуқи турли институтларининг нормалари узвий боғлиқ. Хусусан,

Мажбурият ҳуқуқи қоидалари кенг қўлланилади. Муаллифлар (ўзга

Ҳуқуқ эгалари)нинг нашриётлар, киностудиялар, театрлар ва бошқа

Ташкилотлар билан ташкилий ва шартномавий-ҳуқуқий

Муносабатларини тартибга солувчи нормаларнинг айрим

Мажмуалари ҳатто ноширлик ҳуқуқи46 ва киномуаллифлик ҳуқуқи

Деган ном олгани тасодифий бир ҳол эмас. Муаллифлик

Шартномалари халқаро хусусий ҳуқуқ нормалари билан тартибга

Солинадиган ташқи савдода кенг қўлланилади47.

Англия инсоният тарихида биринчи муаллифлик ҳуқуқи

Тўғрисидаги қонуннинг ватани ҳисобланади. Муаллифлик-ҳуқуқий

Муҳофазанинг вужудга келиши матбаачилик ва китоб савдосининг

Ривожланиши билан боғлиқ бўлган. Даставвал у муайян ноширларга

Суверен томонидан имтиёзлар берилишидан иборат бўлган,

1710 йилда эса мамлакатда “Қиролича Анна статути” деб номланган

Қонун қабул қилинган48.

1710 йил қонунида муаллиф ёки ҳуқуқий ворисининг эълон

Қилинган асарга бўлган мутлақ ҳуқуқи мустаҳкамланган ва бошқа

Муҳофаза принциплари белгиланган. Улар айрим буржуа

Мамлакатларида қонунчиликнинг ривожланишига кучли таъсир

Кўрсатган. Статутга биноан муаллиф ўз асарини қайта нашр этишга

Рухсат бериш мутлақ ҳуқуқига эга бўлган. Унда муҳофаза

Қилинадиган асарлар сифатида фақат китоблар зикр этилган.

“Қиролича Анна статути” 200 йил мобайнида, 1911 йил Буюк

Британиянинг ХХ аср бошидаги ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларига

Кўпроқ даражада мос келувчи янги муаллифлик ҳуқуқи тўғрисида

Қонун қабул қилингунига қадар амал қилган.

Ҳозирги вақтда Англияда 1956 йилги Муаллифлик ҳуқуқи

Тўғрисидаги қонун амал қилади. Унда 1911 йил қонунининг

Қоидалари ривожлантирилган. Ушбу қонун тўрт бўлимдан иборат:

Оригинал асарларга бўлган муаллифлик ҳуқуқи; муаллифлик

Ҳуқуқининг бузилишига қарши кураш чоралари; қонуннинг амал

Қилиш доирасини кенгайтириш ёки торайтириш; аралаш ва қўшимча

Қоидалар.

Қонунда муҳофаза қилинадиган асар тушунчасига таъриф

Берилмаган. Унда асарларнинг айрим тоифалари санаб ўтилган. Бу

Тоифалар 5 гуруҳга бирлаштирилган: 1) адабий, драматик ва мусиқий

асарлар, шунингдек мослашув, шу жумладан таржималар;

2) тасвирий санъат, графика, ҳайкалтарошлик ва фотографик санъат

Асарлари; 3) овоз ёзувлари; 4) кинофильмлар; 5) телекўрсатувлар ва

Радиоэшиттиришлар.

Мутлақ ҳуқуқнинг мазмуни асарнинг у ёки бу гуруҳга

Мансублиги билан белгиланади.

Қонунда муаллифлик ҳуқуқини бузиш ва бунинг учун

Жавобгарлик тўғрисидаги қоидалар анча муфассал баён этилган.

Бунда муаллифлик ҳуқуқини бузиш деганда асардан муаллиф ёки

Бошқа ҳуқуқ эгасининг розилигисиз фойдаланиш, шунингдек

Асарнинг чет элда тайёрланган нусхаларини олиб кириш ва улардан

Турли хил усулларда фойдаланиш тушунилади. Қонунда муаллифлик

Ҳуқуқини бузганлик учун санкциялар: ҳибс солиш, зарарни қоплаш,

Пул товони тўлаш назарда тутилган. Айрим ҳолларда муаллифлик

Ҳуқуқини айбли тарзда бузиш жиноий жавобгарликка (жарима,

Қамоқ) сабаб бўлади.

Муаллифлик ҳуқуқи мулк сифатида қаралади. Бунда

Муаллифлик ҳуқуқи мулкдори буюм мулкдори билан бир хил

Ҳуқуқлар ва ҳимоя воситаларига эга бўлади.

АҚШ муаллифлик қонунчилигининг ижтимоий моҳияти ҳозирги

Босқичда муаллифлик ҳуқуқидан ўзга шахс фойдасига тўла воз

Кечишга йўл қўядиган нормаларда, муаллифлик шартномаларини

Тузишда муаллиф ҳуқуқларини таъминлаш кафолатлари йўқлигида,

Муаллифлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тенг даражада

Шартномалар бўйича капиталистик фирмалар-ҳуқуқий ворисларнинг

Ҳуқуқларини қамраб олишида айниқса бўртиб намоён бўлади49

.

АҚШ Қонунлар тўпламининг 501-§да қуйидагилар муаллифлик



Ҳуқуқини бузиш деб ҳисобланади:50


  1. Муаллифлик ҳуқуқи эгасининг қонун нормаларида назарда

Тутилган мутлақ ҳуқуқларининг бирортасини бузган ёки асарларнинг

Нусхалари ёхуд овоз ёзувларини қонун нормаларига зид равишда

Қўшма Штатларга импорт қилган ҳар ким муаллифлик ҳуқуқини

Бузувчи ҳисобланади.


  1. Муаллифлик ҳуқуқидан келиб чиқувчи мутлақ ваколатнинг

Қонуний эгаси ёки ундан наф кўрувчи ушбу конкрет ҳуқуқнинг ҳар


Қандай бузилиши муносабати билан қонунга мувофиқ иш қўзғатишга

Ҳақли.



  1. Кабелли телевидение тизими асарни ижро этиш ёки намойиш

Қилишни ўз ичига олган бирон-бир қайта трансляция

(ретрансляция)ни амалга оширган ҳолда, асарнинг шу вариантини

Намойиш қилиш ёки ижро этиш учун лицензия ёки муаллифлик

Ҳуқуқига эга бўлган телестанция, агар бундай қайта трансляция

Қилиш мазкур станция ишининг маҳаллий минтақаси доирасида

Амалга оширилса, муаллифлик ҳуқуқининг қонуний эгаси ёки наф

Кўрувчи сифатида қаралади.

Шу билан бир вақтда, муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонун

Ҳужжатлари муҳофаза қилишга лойиқ бўлган асарлар шаклига

Муайян талаблар қўяди. Масалан, 1976 йилги АҚШ қонуни 102-§ нинг

“а” бандига биноан ушбу қонунга мувофиқ муаллифлик ҳуқуқи билан

Ҳар қандай моддий шаклда қайд этилган оригинал муаллифлик

Асарлари муҳофаза қилинади.

Шунингдек муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя

Қилиш учун АҚШ Конгрессида “қароқчилик”ка қарши кураш ва Қўшма

Штатлар компанияларининг интеллектуал мулкини чет элда ҳимоя

Қилиш бўйича нуфузли фракция тузилган51.

Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунда объектларнинг кенг

Доирасини муаллифлик-ҳуқуқий муҳофаза қилиш назарда тутилган.

Бундай объектлар қаторига оғзаки ва ёзма шаклдаги адабий асарлар

Билан бирга санъатнинг турли соҳаларидаги интеллектуал ижод

Натижалари, чунончи, мусиқий асарлар, пантомима ва рақслар,

Тасвирий, шу жумладан амалий санъат ва меъморлик асарлари,

Шунингдек бундай асарларнинг лойиҳалари киради. Муҳофаза

Қилинадиган объектларга кинематография асарлари, фотосуратлар,

Расмлар, режалар, ҳариталар, чизмалар, жадваллар ва ҳатто

Кўргазмали қўлланмалар, макетлар, шунингдек ЭҲМ учун дастурлар

Киради52.

Муаллифлик ҳуқуқи билан таржималар, асарларнинг ижодий

Қайта ишланган турли шакллари, тузувчининг ижодий меҳнати

Маҳсули саналган адабий ва бошқа асарлар тўпламлари муҳофаза

Қилинади.

Қонунлар, қарорлар, идоравий ҳужжатлар, эълонлар каби


расмий ҳужжатлар муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофаза қилинмайди.
ГФР муаллифлик ҳуқуқида тасвирий санъат асари
оригиналининг ҳар бир кейинги сотувидан келган тушумнинг 5 %
миқдорида муаллиф улушини тўлаш назарда тутилган.
Бошқа кўпгина хориж мамлакатларининг муаллифлик ҳуқуқи
тўғрисидаги қонун ҳужжатларидан фарқли ўлароқ, ГФР қонуни
муаллифлик ҳуқуқидан ўзга шахс фойдасига воз кечишга йўл
қўймайди. Аммо муаллифнинг ўзга шахсларга асардан фойдаланиш
имкониятини бериш ҳуқуқи амалда бошқа ҳуқуқий тизимларга
маълум бўлган одатдаги ҳуқуқлардан ўзга шахслар фойдасига воз
кечиш билан бир хил ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлади.
Қонунда мажбурий лицензиялаш ҳақидаги қоида ҳам мавжуд
бўлиб, унинг моҳияти шундан иборатки, тижорат мақсадида асар
фонограммасини тайёрлашга рухсат берган матнли мусиқий асар
муаллифи бундай рухсатни ушбу қонун амал қилувчи ҳудуд
доирасида бошқа ҳар қандай фонограмма тайёрловчига бериши
лозим. Мазкур қоиданинг мазмуни қонуннинг “Турдош ҳуқуқларни
муҳофаза қилиш” деб номланган иккинчи қисмида ёритилган53.
Қонунда муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик
тўғрисидаги қоидалар ҳам атрофлича акс эттирилган. Асардан
ноқонуний фойдаланишнинг тақиқиланиши, асарнинг қонунга хилоф
равишда тайёрланган ёки муомалага чиқарилган нусхаларини йўқ
қилиб ташлаш, етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги талаблар
фуқаролик-ҳуқуқий санкциялар ҳисобланади. Зарарни қоплашни
талаб қилиш муддатининг ўтиши, агар жабрланувчи ўзига етказилган
зарар ҳақида билган бўлса, уч йилни ва агар бундан бехабар бўлса,
30 йилгача бўлган муддатни ташкил этади. Бир йилгача қамоқ
жазосидан иборат жиноий жавобгарлик ҳам назарда тутилган.
Умуман олганда ГФРнинг 1985 йил июнида ўзгартириш ва
қўшимчалар киритилган Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисида қонунида
асосий урғу муаллифлик ваколатларидан амалда
фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилишга берилади.
Айниқса бу турдош ҳуқуқларни тартибга солишда бўртиб намоён
Бўлади
Download 28.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling