Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкeнт ахборот тeхнологиялари унивeрситeти самарқанд филиали


ТАРБИЯНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЗМУНИ


Download 293.3 Kb.
bet11/15
Sana25.01.2023
Hajmi293.3 Kb.
#1122841
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
2-мустақил иш TAYYOR

ТАРБИЯНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЗМУНИ
Тарбия жараёнинг умумий таснифи ва усуллари

Тарбия назарияси педагогика фанининг бир қисми бўлиб, тарбия жараёнининг мазмуни, методлари ва ташкил этилиши масалаларини ўргатади. Ҳаётга янгича сиёсий ва иқтисодий нуқтаи назардан ёндошиш ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси билан боўлиқ жараён мазмунини ҳам қайтадан кўриб чиқишни тақозо этмоқда.


Тарбия назарияси Марказий Осиё мутафаккирлари ва халқ педагогикасининг тарбия борасидаги бой тажрибаларига таянади. Тарбия назарияси ўз қоидаларини асослаш учун фал-сафа, этика, эстетика, физиология, психология каби фанлар маълумотларидан фойдаланади. Тарбия назарияси педагогиканинг бошқа бўлимлари: педагогиканинг умумий асослари, таълим назарияси ҳамда мактабшунослик билан узвий боўлиқ.
Тарбия жараёни шахснинг муайян мақсад асосида ижтимоий ҳаётга тайёрловчи тари-хий-ижтимоий тажрибага суянган ҳолда олиб борилувчи фаолият жараёнидир. Бошқачароқ талқин этилганда, тарбия жараёни ёш авлодни муайян мақсад йўлида ҳар томонлама вояга етказиш, унда ижтимоий онг ва хулқ-атворни таркиб топтиршга йўналтирилган фаолият жара-ёнидир.
Турли замон ва маконда ижтимоий тарбия моҳияти турлича бўлиб, унинг мазмуни ижтимоий мақсадлардан келиб чиқиб асосланган. Турли макон ва замонда тарбия ўояси турлича ифодаланган бўлса-да, аммо йўналтирувчанлик хусусияти ҳамда объектига кўра якдилликни ифода этади.
Тарбия хусусида таниқли ўзбек педагоги А.Авлоний шундай дейди: “Ал-Ҳосил тарбия бизлар учун ё ҳаёт ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат ё саодат, ё фалокат масаласидир”5. Ушбу фикр-лардан хулоса чиқарсак, шахс тарбияси хусусий эмас, балки ижтимоий, миллий илмдир. Зеро, ҳар бир халқнинг тараққий этиши, давлатларнинг қудратли бўлиши авлодлар тарбиясига кўп жиҳатдан боўлиқ.
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-сиёсий мустақилликни қўлга киритгач, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар олиб борилди. Ислоҳотларнинг асосий ўояси рес-публиканинг ривожланиш ва тараққиёт йўли деб эътироф этилган демократик, инсонпарвар, Ҳуқуқий жамиятни барпо этиш учун хизмат қилади.
Ўз олдига фуқаролик жамиятини қуришни вазифа қилиб қўйган бугунги жамиятимиз ёшлардан онгли тафаккур, замонавий дунёқараш, миллий ва умуминсоний қадриятларга таянган тарбия асосида шаклланиб такомиллашишларини талаб қилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўўрисида” ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг қатор асар ва нутқларида, чунончи “Баркамол авлод-Ўзбекистон тарққиётининг пойдевори”, “Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда” номли асарларида мустақил республикада ижтимоий тарбияни йўлга қўйиш мақсади ва вазифалари белгилаб берилган.
Тарбия – шахсни мақсадга мувофиқ такомиллаштириш учун уюштирилган педагогик жараён бўлиб, тарбияланувчининг шахсига мунтазам ва тизимли таъсир этиш имконини беради.
Тарбия жараёни ўзаро боўлиқ бўлган икки фаолиятни – ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини ўз ичига олади. Тарбия жараёнида ўқувчининг онги шакллана боради. Ҳис-туйўулари риво-жланади, ижтимоий ҳаёт учун зарур бўлган ва ижтимоий алоқаларни ташкил этишга хизмат қиладиган хулқий одатлар ҳосил бўлади. Тарбия жараёнида болаларнинг ҳаёти ва фаолиятини педагогик жиҳатдан тўўри уюштириш ўоят муҳимдир. Фаолият жараёнида бола ташқаридан келаётган тарбиявий таъсирларга нисбатан маълум муносабатда бўлади. Бу муносабат шахснинг ички эҳтиёж ва хоҳишларини ифодалайди. Психолог ва педагогларнинг тадқиқотлари шахсга ташқи омилларнинг (хоҳ салбий, хоҳ ижобий) таъсири боланинг уларга муносабати боўлиқли-гини кўрсатади. Бола фаолиятини уюштиришгина эмас, балки тарбияланувчининг бу фаолиятга нисбатан қалбида пайдо бўлаётган муносабатини, турли кечинмаларни қандай англашни баҳолашни, ҳис қилишни англаши эътиборга моликдир. Улардан ўзи учун нималарни мақсад қилиб олаётганлигини билиши зарур. Буларнинг барчаси турли кишилар билан алоқа қилиш, жамоадаги муносабатлар жараёнида мураккаблашиб боради.
Тарбия жараёни ўқувчининг онгинигина эмас, балки ҳис-туйўуларини ҳам ўстириб бо-риши, унда жамиятнинг шахсга қўядиган ахлоқий талабларига мувофиқ келадиган хулқий малака ва одатларни ҳосил қилиши лозим. Бунга эришиш учун ўқувчининг онгига, ҳиссиётига ва иродасига таъсир этиб борилади. Агар буларнинг бирортаси эътибордан четда қолса, мақсадга эришиш қийинлашади. Тарбия жараёнига ўқитувчи раҳбарлик қилади, ўқувчилар фаолиятини белгилайди, уларни ижтимоий жараёнда иштирок этишлари учун шарт-шароит яратади.
Ижтимоий жараёнда фаол иштирок этиш орқали ўқувчиларнинг мустақиллиги, ижодий ташаббускорлиги ортиб боради. Фаолият ўқувчилар жамоаси манфаати ва истаги асосида уюштирилса, бу жараёнда боланинг тенгдошлари ва ўз-ўзини англаш жараёни тезлашади, бола ўз хулқи, хатти-ҳаракати учун жамоа олдида жавобгарликни сезишга эришгач ижрочи эмас, балки умумий ишнинг фаол қатнашчиси бўлиб қолади.
Тарбияни самарали йўлга қўйиш учун унинг ҳаракатлантирувчи кучини-тарбия жара-ёнининг манбаини яхши билиш ва ҳисобга олиш муҳимдир.
Бир сўз билан айтганда тарбия жараёни-ҳар бир инсоннинг ҳаётда яшаши (умимий фа-олият, таълим, тарбия) жараёнида орттирган сабоқлари ва интеллектуал салоҳиятларининг ижобий кўникмасини ўзида шакллантириш ва ўзгаларга бериш жараёнидир. Тарбия жараёнида ички ва ташқи қарама-қаршиликлар мавжуд бўлиб, у бевосита тарбияланганлик даражасига боўлиқ бўлади. Тарбияда ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражасини ҳам ҳисобга олиш керак бўлади. Бу жиҳат унутилса, қарама-қаршиликлар кучаяди.

Download 293.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling