Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкeнт ахборот тeхнологиялари унивeрситeти самарқанд филиали


Download 293.3 Kb.
bet12/15
Sana25.01.2023
Hajmi293.3 Kb.
#1122841
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
2-мустақил иш TAYYOR

Тарбияланганликмиллий урф-одатларимиз, қадриятларимизга эътиқод билан риоя қиладиган, ноқонуний ишлардан ўзини тия оладиган, ўз хатти-ҳаракатлари билан ўзгалар наф-ратини қўзўамайдиган хулқ-атвордир.
Фаолият жараёнида ҳосил бўлган малака ва одатлар ахлоқ меъёрларига риоя қилишни енгиллаштиради.
Демак, тарбиячи бола шахсининг тез ривожланадиган даври ўқувчилик йилларида унинг онгига турли-туман фаолият (ўқиш, меҳнат, ўйин, спорт, бадиий Ҳаваскорлик) ёрдами билан махсус таъсир этиш мумкиндир.
Тарбия яхлит жараёнда амалга оширилади, унинг таркибий қисмлари ҳам айни бир вақтда, фаолиятнинг бирор тури асосида амалга оширилади.
Умумий педагогик жараёнда тарбия муҳим ўрин тутади. Шахсни шакллантириш бошқарув, назорат тавсифига эга бўлиб, бу борада белгиланган вазифалар тасодифий ҳаракатлар орқали эмас, балки олдиндан белгиланган ва пухта ўйланган режалар асосида ҳал этилиб бо-рилади. Тарбия жараёнида унинг мақсади, шакли, истеъдодлари, шахснинг ўзини-ўзи тарбия-лаш ва қайта тарбиялаш жиҳатлари муҳим ўрин тутади. Тарбия мазмуни ижтимоий тузум бу-юртмаси асосида белгиланиб, унинг амалга ошиши учун маълум шарт-шароитларнинг мавжудлиги талаб этилади. Ушбу ўоялар яхлит тарзда қуйидагича акс этади
3-шакл

Тарбия жараёнининг жамият тараққиётидаги роли ниҳоятда беқиёсдир. Инсонни тар-биялаш, уни билим олишга, меҳнат қилишга ундаш ва бу хатти-ҳаракатни секин-аста кўникмага айлантириб бориш лозим. Инсонни мушоҳада қилиш қобилиятини тарбиялаш, ақлни пешлаш демакдир. Ақл онгни сақлайди. Онг эса моддий ва маънавий манбага айланади. Шу тариқа инсон секин-аста такомиллашиб, комилликка эришиб боради. Аммо бунинг учун тарбиячи ва тарби-яланувчидан узоқ давом этадиган масъулият, шарафли меҳнат ва қунт, иродани талаб этади. Бунинг учун болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Маънавий, инсоний си-фатларнинг шаклланишида оиладаги, атрофдаги, жамиятдаги муҳит ва болаларга бўлган му-носабат муҳим роль ўйнайди.
Аниқ бир мақсадга қаратилган тарбиянинг самарадорлиги тарбиячининг қандай ме-тоддан фойдаланишига боўлиқ.
Метод-юнонча атама эканлигини ва у айнан нимагадир йўл, усул орқали мақсадга эришиш йўлини билдириши бизга маълум. Метод, яъни усул ахборотни узатиш ва қабул қилиш характерига қараб:

1. Сўз орқали ифодалаш усули.


2. Кўргазмалик усули.
3. Амалий намуна усули.
4. Раўбатлантириш ва жазо усулига бўлинади.



Download 293.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling