Муҳаммад ал хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети


Электр параметрлари (Uман. +5В ва TA +25°C бўлганда)


Download 1.34 Mb.
bet7/9
Sana15.02.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1200946
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
azam

Электр параметрлари (Uман. +5В ва TA +25°C бўлганда):


  • Кириш силжиш кучланиши Uсл (VIO) 2…7 мВ (mV);

  • Кириш силжиш токи Iкир.(IIB) 45…100 нА (nA);

  • Чиқиш кучланиши Uчиқ.(Vout): 0… Uман. – 1,5 В(V);

  • Кучайтириш коэффициенти (K): 100 дБ (dB);

  • Ўтказиш полоса кенглиги (f) 1МГц;

  • Юкламасиз истеъмол токи Iист. (ICC): 700 мкА (µA) дан кўп эмас;

  • Кириш токлари фарқи (силжиш токи) Iсил. (IIO) 5…30 нА (nA);

  • Тарқалувчи қувват PР макс (P tod) корпус турига боғлиқ: PDIP 1130 мВ(mW); CDIP 1260 мВ(mW); SOIC 800 мВ(mW).

  • Ташқи муҳитнинг иш температуралар диапазони TA: 0…+70°C;

Сақлаш температураси Tсақ. (Tstr):-65… +150 °C.
Ҳар хил ишлаб чиқарувчиларнинг LM324 микросхемалари параметрлари бир биридан фарқ қилади, шунинг учун ўз схемаларингизни ишлаб чиқишда қўлланилаётган қурилмага аниқ ишлаб чиқарувчи томонидан расмий техник хужжатлар билан танишиб чиқиш тавсия этилади.
Хусусиятлари
Кириш кучланишининг дифференциал диапазони истеъмол кучланишига эришилади (етади). LM324 учун синфазали сигналнинг қуйи кириш чегараси V— га қараганда 0.3В га паст, чиқиш кучланишининг кенглиги эса пастки V—қийматлари билан чегараланган. Кириш ва чиқишларидаги каби чегаравий қиймати V+ га нисбатан 1.5В га кам. Бирламчи кучайтириш частотаси fI (100 КГц дан 30 МГц гача), ушбу частотада (К) микросхеманинг кучайтириш коэффициенти бирга (0 дБ) тенг бўлади. Бирламчи кучайтириш учун ички частот коррекцияга (созлаш, тўғрилаш) эга. Чиқишидаги қисқа туташув давомийлиги Tқт (Tsc) чегараланмаган.
LM324 микросхемаси турли кўп функционал қурилмаларини яратишда қўлланилади: интеграторлар, дифференциаторлар, демодуляторлар, логарифмик кучайтиргичлар, сумматорлар (жамлагичлар), қўшувчи – айирувчи қурилмалар, амплитудали регуляторлар, генераторлар ва бошқаларда.
LM324 асосидаги оддий кучайтиргич схемаси
Кучланиш такрорлагичи - манфий тескари алоқали (МТА) LM324 оддий схемасини кўриб чиқамиз.

9.4– расм. LM324 асосидаги оддий кучайтиргич схемаси
Бу схемани яна кучланиш бўйича кучайтириш коэффициент бирга тенг бўлган кучайтиргич ҳам дейишади. Идеалда ОК сингални кучайтирилишини таъминламайди ва чиқиш кучланиши кириш кучланишига мос келади, яъни 5В ОК нинг киришига берилса, унинг чиқишида хам 5В бўлади.

9.5– расм. Инверсламайдиган ОК схемаси
9.5-расмда келтирилган схема инверсламайдиган ОК схемаси ҳисобланади, бунда ОК юқори кириш қаршилиги эга бўлиб, R1 вa R2 қаршиликларнинг қийматини ўзгартиш орқали керакли кучайтириш коэффициентини ошириш мумкин. Ушбу схема учун кучайтириш коэффициентини қуйидаги формула орқали ҳисоблаш мумкин.



9.6– расм. Инверслайдиган ОК схемаси
9.6-расмда келтирилган схема инверслайдиган ОК ҳисобланади, бунда ОК нинг кириш ва чиқиш сигналлари 180° га силжийди. Чиқиш сигналининг кириш сигналига нисбатан ўзгариши киришга параллел боғланган R2 қаршилик ёрдамида тескари алоқа кучланиш бериш орқали ҳосил қилинади. Кириш сигнали R1 қаршилик ёрдамида ОК нинг тескари киришига берилади. ОК нинг инверсламайдиган кириш ва чиқишлари умумий ер (Grоund)га уланади. Ушбу схема учун кучайтириш коэффициентини қуйидаги формула орқали ҳисоблаш мумкин.





Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling