Муҳаммад ал хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети


Download 1.34 Mb.
bet6/9
Sana15.02.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1200946
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
azam

Чиқишларининг конфигурацияси
У DIP-турли корпусда ишлаб чиқарилади: пластикли CDIP, керамикали PDIP ёки сиртқи монтаж (улаш) учун SO-турли: SOIC, TSSOP. Конструктив қурилма 14 та чиқиш (оёқча)га эга. Шунинг учун айрим техник кўрсатмаларда DIP-14 ёки SO-14 белгиланишларини кўриш мумкин. 9.2-расмда LM324 микросхемаси ва корпусининг тузилиши бўйича кўринишлари келтирилган.


9.1– расм. LM324 микросхемаси ва корпусининг тузилиши бўйича турлари
Шуни таъкидлаш лозимки, кўпгина ишлаб чиқариш-фирмалари ўзларининг маҳсулотларини доим такомиллаштирадилар. Ҳозирги пайтда ўзларининг бир қатор функциялари билан устун турадиган модификациялар пайдо бўлмоқда, масалан, электрик разряддан ички ҳимояга эга LM324K, LM324KA (HBM ESD); 21 мкА истеъмол токига эга микроқувватли LP324; BiCMOS технологияси бўйича ишлаб чиқилган, истеъмол токи 9 мкА, кучланиши 2,7В дан 5,5В гача бўлган, кичик волтли LMV324 ва бошқалар. Белгиланишида «А» символли кучайтиргичлар, масалан, VIO бўйича бошқа («A» сиз) ларга қараганда “LM324A-N” яхши характеристикаларга эга бўладилар.
LM324 аналогларининг импортли рўйхати: ULN4336N, GL324, LA6324, IR3702, HA17324, MB3614, NJM2902D, SG324N, TDB0124, UA324, TA75902P,
Россияда ишлаб чиқилган 1401УД2 ва 435УД2.
Чиқишларининг вазифаси турли корпуслар учун бир хил: 2,3, 5,6, 9,10, 13,12 — киришлари, 1,7,8,14 – чиқишлари, 4 – плюс (+) манба, 11 – минус (-) манба. 9.3– расмда LM324 микросхемасининг ички тузилиши келтирилган.

а) б)


    1. – расм. LM324 микросхемасининг а) кўриниши, б) ички тузилиши



Техник кўрсаткичлари (характеристикалари)


  • Uман. (Vcc) истеъмол кучланиш диапазни: бир қутбли манба:

+3…30В, икки қутбли манба: ±1.5…±15 В (V);

  • Дифференциал кириш кучланиши Uдиф. (VIDR): 32В (V);

  • Кириш кучланиши Uкир. (VICR) -0.3…32В (V);

  • Кириш токи IICR (манфий VICR да) 5 мА (mA);

  • Кириш токи IICR (мусбат VICR да) 0.4 мА (mA);




Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling