Муҳаммад ал хоразмий номидаги


Тизим фойдаланувчи интерфейси дастурий таъминотини ишлаб чиқиш


Download 1.43 Mb.
bet20/23
Sana05.05.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1429322
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Ижтимоий тармоқларда шахсни овоз орқали идентификациялаш дастурий

2.3. Тизим фойдаланувчи интерфейси дастурий таъминотини ишлаб чиқиш


Е1 рақамли оқимга рухсат олувчи тизим интерфейси Microsoft Visual Studio C#.NET дастурлаш тили ёрдамида ишлаб чиқилди. Тизимга кириш жараёнида фойдаланувчилар аутентификациядан ўтказилади (2.7–расм).



2.7–расм. Тизим фойдаланувчилари аутентификацияси

Фойдаланувчилар ҳақидаги тўлиқ маълумотлар (логин, парол, фамилия, исм, шарифи, лавозим ва ҳ.к) маълумотлар базасида сақланади. Янги фойдаланувчиларни фақатгина тизим администратори рўйхатга қўшиши мумкин.


Фойдаланувчи аутентификация жараёнидан муваффақиятли ўтгандан сўнг, тизимнинг ишчи ойнаси очилади (2.8–расм).



2.8–расм. Тизим фойдаланувчи интерфейсининг архив режими

Тизим фойдаланувчи интерфейси тўртта режимдан ташкил топган:


оператор;
– архив;
– қидириш;
– эшитиш.
Оператор режимида Е1 рақамли оқим бўйича узатилаётган жорий сўзлашувлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади. Архив режимида ёзиб олинган барча сўзлашувлар ҳақидаги маълумотларни олиш мумкин. Қидириш режимида ҳар хил мезорлар бўйича (телефон рақами, сўзлашув вақти, изоҳ ва ҳ.к.) маълумотлар базасидан сўзлашувлар ҳақидаги маълумотларни қидириш имконияти мавжуд (2.9–расм). Эшитиш режимида эса қидириш натижасида топилган сўзлашувларни эшитиш (агарда сўзлашув ёзиб олинган бўлса) мумкин.
Тизимда олинган маълумотларни нашр этиш имконияти мавжуд бўлиб, Файл менюсидан нашр этиш контекс менюсини танлаш орқали амалга оширилади (2.10–расм).
Тизим маълумотлар базаси билан бевосита ишлаганлиги сабабли “Хизмат” менюсида маълумотлар базаси нусхасини олиш контекс менюси жойлашган (3.11–расм). Ушбу контекс меню танланганда маълумотлар базаси нусхасини олишни таъминловчи ойна очилади (3.12–расм).

2.9–расм. Тизим ишчи ойнасини қидирув режими



2.10–расм. Нашр этиш ойнаси



2.11–расм. Хизмат менюсининг таркиби

2.12–расм. Маълумотлар базаси нусхасини олиш

Интерфейс Е1 оқимдан олинаётган рақамли сигналларни қайта ишловчи ва бутун бир тизимни стабил ишлашини назорат қилувчи муҳит ҳасобланади. Интерфейс фойдаланувчига тизимни осон бошқариш имкониятини яратиб беради.


Тизим фойдаланувчи интерфейси даврий равишда статус регистрини ўқиб туради. Агарда статус регистрида маълумотлар регистрига янги қиймат ёзилганлиги ҳақидаги хабар бўлса, тизим маълумотлар регистридан маълумотни ўқиб олади. Шу тарзда тизимлар синхрон равишда маълумотлар алмашинувини ташкил қилади.
Тизим фойдаланувчи интерфейсида LPT портдан ўқиб олинаётган маълумотлар таҳлил қилиниши натижасида каналларга ажратилади (мультиплексорлаш). Сўнгра жорий сўзлашувлар ҳақидаги маълумотлар оператор режими ойнасида акс эттирилади (2.13–расм). Оператор режими ойнасида жорий сўзлашувларни танлаб эшитиш мумкин. Телефон сўзлашувлари ҳақидаги маълумотлар ва сўзлашувлар бевосита маълумотлар базасига ёзиб борилади.

2.13–расм. Жорий сўзлашувлар ҳақидаги маълумотларни оператор ойнасида акс этиши

Сўзлашувлар частота дискретизацияси 8000 Гц, кодлаш разрядлар сони 8–16 ва моно ёки стерео кўринишида wave аудио файл формати шаклида ёзиб борилади (2.14–расм). Тизимни эшитиш режимида wave аудио файл формати шаклида ёзиб олинган сўзлашув эшитилиб, унинг осциллограммасини кўриш мумкин (2.15–расм).



2.14–расм. Wave аудио файл форматида ёзиб олинган сўзлашувлар

2.15–расм. Ёзиб олинган сўзлашув осциллограммаси
LPT портнинг тезлиги 155 кБит/с бўлганлиги сабабли қабул қилинаётган рақамли оқимнинг максимал тезлиги ҳам 155 кБит/с га тенг бўлади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling