Муҳаммад ал хоразмий номидаги


Асимметрик шифрлаш алгоритми ёрдамида генерация қилинган калитни алмашиш протоколи


Download 1.43 Mb.
bet16/23
Sana05.05.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1429322
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
Ижтимоий тармоқларда шахсни овоз орқали идентификациялаш дастурий

Асимметрик шифрлаш алгоритми ёрдамида генерация қилинган калитни алмашиш протоколи:

  1. Вақт меткасидан фойдаланиб калитни узатиш протоколи.

Асимметрик шифрлаш алгоритми ёрдамида ЭРИ дан фойдаланиб калитни алмашиш протоколлари:

  1. Электрон рақамли имзо қўйилган калитни шифрлаш;

2. Калитни шифрлаш ва калитга рақамли имзо қўйиш;
3. Шифрланган калитга электрон рақамли имзо қўйиш.
Асимметрик шифрлаш алгоритми ёрдамида калитни биргаликда генерация қилиш протоколлари:

  1. Тасодифий сонлардан фойдаланиб калитни генерация қилиш протоколи;

  2. Диффи-Хеллман протоколи;

  3. STS (station to station) протоколи;

  4. MTI (Мацумото-Такашима-Имаи) протоколи;

  5. Гурухдаги 3 та фойдаланувчи учун калитларни генерация қилиш протоколи;

  6. Гурухдаги n-та фойдаланувчи учун калитларни генерация қилиш протоколи.

Асимметрик шифрлаш алгоритми асосидаги арбитр иштирокида калитни узатиш протоколлари

  1. Dass протоколи;

  2. Деннинг-Сакко протоколи;

  3. Ву-Лам протоколи.

    1. Ижтимоий тармоқ хизматлари

“Ижтимоий тармоқ” тушунчаси 1954 йили социолог Жеймс Браун томонидан киритилган бўлиб, интернет ривожланиши билан у онлайн майдончасидан мустаҳкам ўрин эгаллади. Ижтимоий тармоқ инглиз тилидаги “social networking service” сўзидан олинган бўлиб, таркиби, фақатгина иштирокчилардан иборат ва улар орасида мулоқотни ўрнатувчи, кўп фойдаланувчили интерактив веб-сайтлар асосида яратилган тармоқ сифатида тушунилади. Мазмунига кўра ижтимоий тармоқ икки босқичли бўлади:

  • фойдаланувчилар орасидаги мулоқотни ўрнатиб берувчи дастурий - аппаратли комплекс;

  • фойдаланувчилар орасидаги умумий қизиқишларни аниқлаш, гуруҳлар орасидаги мулоқотни интернет тармоғи орқали бажарилиши. 

Бундан ташқари ижтимоий тармоқларнинг икки тури мавжуд:

  • очиқ ижтимоий тармоқлар;

  • ёпиқ ижтимоий тармоқлар.

Очиқ ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ўз контентларини ўзлари яратиб, ўз фикрлари борасида очиқ мулоқот ўрнатишлари ва бошқа фойдаланувчиларни бунга жалб қилишлари мумкин. Бунда ахборот турли ижтимоий қатламлар ва қизиқишларга эга инсонларни бирлаштирувчи куч сифатида майдонга чиқади. Бунинг ёрқин мисоли сифатида Facebook.com, Odnoklassniki.ru, Vkontakte.ru, Twitter.com ва бошқаларни келтириш мумкин.
Ёпиқ ижтимоий тармоқлар асосан бир мақсад сари ҳаракатланаётган инсонларни бирлаштириб, унга бехосдан, четдан одам кирмайди. Кўп ҳолатларда ёпиқ ижтимоий тармоқларга бирор бир компания ходимлари учун яратилган тармоқлар мисол бўла олади.
Шу ўринда айни пайтда жаҳонда энг кўп фойдаланилаётган ижтимоий тармоқларнинг 10 тасини рўйхат бўйича келтириб ўтсак.
1. «Facebook» дунёга энг кўп тарқалган ижтимоий тармоқ.
2. «Foursquare» 20 миллионга яқин аъзоси бўлиб, ундан фойдаланувчилар аниқ манзилини харитада кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин.
3. «Google+» кенг имкониятлари жиҳатидан «Facebook»дан қолишмайди.
4. «Imo.im» дўстлар мулоқотини таъминлашда муҳим ўрин тутади.
5. «Instagram» фотосуратни жойлаштиришда қулай ижтимоий тармоқдир.
6. «LinkedIn» 175 миллион аъзоси бор. Мазкур тармоқ орқали ҳамкасбларни топиш, тажриба алмашиш мумкин.
7. «Twitter» қисқа маълумотларни алмашиш бўйича етакчи тармоқ. 
8. «Path» тармоғидан мобиль алоқа – смартфон ва планшетлар ёрдамида фойдаланиш мумкин.
9. «Pinterest» ижтимоий тармоғида дўстлар, яқинлар фотосурат алмашиши мумкин.
10. «Tumblr» ижтимоий тармоғи блог тамойили асосида ишлаб, тезлиги жиҳатидан эътибор қозонган.
Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари сони бўйича рейтинги келтириб ўтамиз.

  1. Facebook - 600 000 000,

  2. MySpace - 355 000 000

  3. Twitter - 300 000 000,

  4. Windows Live Spaces - 150 000 000

  5. Habbo Hotel - 150 000 000,

  6. V Kontakte - 140 000 000,

  7. Friendster - 120 000 000,

  8. Hi5 - 100 000 000,

  9. Tagged.com - 90 000 000

Қуйида машхур ижтимоий тармоқларнинг логотиплари келтириб ўтишимиз мумкин.
1.1-расм. Машхур ижтимоий тармоқларнинг логотиплари



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling