Муҳаммад ал хоразмий номидаги


Download 1.43 Mb.
bet13/23
Sana05.05.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1429322
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
Ижтимоий тармоқларда шахсни овоз орқали идентификациялаш дастурий

Аутентификация фактори – аниқ бир информация тури бўлиб, субъектнинг аутентификациядан ўтиш учун тақдим этадиган махфий ахборотидир.
Одатда учта факторга асосланган аутентификациялаш усуллари 1.1-жадвалда келтирилган.

Аутентификациялаш фактори

Аутентификациялаш факторларига мисоллар

Қандайдир билимни, ахборотни билишга асосланган аутентификация

  • Пароль;

  • PIN-код (Personal Identification Number).

Қандайдир воситага эгалик қилишга асосланган аутентификация

  • Физик калит;

  • Магнит карта;

  • ОТР-токен, бир мартали пароль генерация қилувчи қурилма.

Биометрик характеристикаларга асосланган аутентификация

  • Бармоқ изи;

  • Кўз пардаси;

  • Овоз, товушга асосланган.

X.509 стандарти тавсияларига биноан қатъий аутентификациялашнинг қуйидаги муолажалари фарқланади:
- бир томонлама аутентификация;
- икки томонлама аутентификация;
- уч томонлама аутентификация.
Бир томонлама аутентификациялаш бир томонга йўналтирилган ахборот алмашинувини кўзда тутади. Аутентификациянинг бу тури қуйидагиларга имкон яратади:
- ахборот алмашинувчининг фақат бир тарафини ҳақиқийлигини тасдиқлаш;
- узатилаётган ахборот яхлитлигининг бузилишини аниқлаш;
- "узатишнинг такрори" типидаги хужумни аниқлаш;
- узатилаётган аутентификацион маълумотлардан фақат текширувчи тараф фойдаланишини кафолатлаш.
Икки томонлама аутентификациялашда бир томонлилигига нисбатан исботловчи тарафга текширувчи тарафнинг қўшимча жавоби бўлади. Бу жавоб текширувчи томонни алоқанинг айнан аутентификация маълумотлари мўлжалланган тараф билан ўрнатилаётганига ишонтириш лозим.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling