Муҳаммад ал хоразмий номидаги


Download 1.43 Mb.
bet9/23
Sana05.05.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1429322
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
Ижтимоий тармоқларда шахсни овоз орқали идентификациялаш дастурий

Идентификация (Identification) - фойдаланувчини унинг идентификатори (номи) бўйича аниқлаш жараёни. Бу фойдаланувчи тармоқдан фойдаланишга уринганида биринчи галда бажариладиган функциядир. Фойдаланувчи тизимга унинг сўрови бўйича ўзининг идентификаторини билдиради, тизим эса ўзининг маълумотлар базасида унинг борлигини текширади.
Аутентификация (Authentication) - маълум қилинган фойдаланувчи, жараён ёки қурилманинг хақиқий эканлигини текшириш муолажаси. Бу текшириш фойдаланувчи (жараён ёки қурилма) хақиқатан айнан ўзи эканлигига ишонч хосил қилишга имкон беради. Аутентификация ўтказишда текширувчи тараф текширилувчи тарафнинг хақиқий эканлигига ишонч хосил қилиши билан бир қаторда текширилувчи тараф хам ахборот алмашинув жараёнида фаол қатнашади. Одатда, фойдаланувчи тизимга ўзи хусусидаги ноёб, бошқаларга маълум бўлмаган ахборотни (масалан, парол ёки сертификат) киритиши орқали идентификацияни тасдиқлайди.
Идентификация ва аутентификация субъектларнинг (фойдаланувчиларнинг) хақиқий эканлигини аниқлаш ва текширишнинг ўзаро боғланган жараёнидир. Муайян фойдаланувчи ёки жараённинг тизим рссурсларидан фойдаланишига тизимнинг рўйхати айнан шуларга боғлиқ. Субъектни идентификациялаш ва аутентификациялашдан сўнг уни авторизациялаш бошланади.
Авторизация (Authorization) – субъектга тизимда маълум ваколат ва ресурсларни бериш муолажаси, яъни авторизация субъект харакати доирасини ва у фойдаланадиган ресурсларни белгилайди. Агар тизим авторизацияланган шахсни авторизацияланмаган шахсдан ишончли ажрата олмаса бу тизимда ахборотнинг конфиденциаллиги ва яхлитлиги бузилиши мумкин. Аутенти­фикация ва авторизация муолажалари билан фойдаланувчи харакати маъмурлаш муолажаси узвий боғланган.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling