Муҳаммад ал хоразмий номидаги


Ахборотни маҳфийлигини (конфиденциаллигини) таъминлашнинг


Download 1.43 Mb.
bet5/23
Sana05.05.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1429322
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Ижтимоий тармоқларда шахсни овоз орқали идентификациялаш дастурий

Ахборотни маҳфийлигини (конфиденциаллигини) таъминлашнинг асосий мақсади очиқ алоқа тармоғида маҳфий маълумотларни уларнинг маҳфийлигини кафолатли таъминлаган ҳолда алмашинуви масалаласини ечишдан иборат. Ахборот-коммуникация тизимлари очиқ алоқа тармоғи фойдаланувчиларининг маълумотлар мажмуасидан турли мақсадларни, баъзан эса ўзаро қарама-қарши мақсадларни назарда тутиши, маълумотлар махфийлигини кафолатли таъминлаган ҳолда алмашинувини амалга оширишни тақазо этади. Ўзаро қарама-қарши мақсадларни назарда тутувчи томонлар криптоаналитиклари бугунги ривожланган ахборот технологиялари ютуқларидан фойдаланиб, алоқа тармоғига боғланиб, маълумотлар алмашинувини кузатиш (мониторингини олиб бориш), махфийлиги шифрлаш алгоритмларини қўллаш билан таъминланган маълумотларга эга бўлиш, уларни дешифрлаш чора ва тадбирларини амалга оширишга ҳаракат қилиш имкониятларига эга.
Бундай ҳатти-ҳаракатлар (ҳужумлар) икки турда бўлади:
фаол (актив) ва фаол бўлмаган (пассив).
Фаол бўлмаган хужумлар: эшитиш, алоқа тармоғида алмашинаётган маълумотларни мазмунини кузатиш ва таҳлил қилиш, шифрланган маълумотларни ёзиб олиш ва дешифрлаш каби хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ. Фаол ҳужумлар: маълумотлар алмашинуви жараёнига тўсқинлик қилиш, узатилаётган маълумотларни мазмунини ўзгартириш каби хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади.
Очиқ маълумотни M, шифрланган маълумотни C, шифрлаш алгоритмини E ва калитини , дешифрлаш алгоритмини D ва калитини , деб белгиланса, шифрлаш жараёни , дешифрлаш жараёни кўринишда ифодаланади.
Турли хусусиятли: хужжатли, овозли, тасвирий каби маълумотларнинг барчасини шифрлаб, алоқа тармоғида узатилиши ва қабул қилинишини кафолатли мухофазасини самарали кечишини таъминловчи ягона криптографик алгоритм мавжуд эмас. Чунки, криптографик воситалар маълумотларнинг: физик хсусиятлари, унинг махфийлик даражаси, хажми, сигнал кўринишда ифодаланиш усули, алоқа тармоғида узатилиш технологиялари хусусиятлари, қўлланиладиган техник қурулмаларнинг қиймати, фойдаланишга қулайлиги каби хосликларни ҳисобга олган ҳолда танланади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling