Муҳаммад ал хоразмий номидаги


Битирув малакавий ишининг илмий янгилиги ва амалий аҳамияти


Download 1.43 Mb.
bet4/23
Sana05.05.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1429322
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Ижтимоий тармоқларда шахсни овоз орқали идентификациялаш дастурий

Битирув малакавий ишининг илмий янгилиги ва амалий аҳамияти нутқни таниш алгоритмларини таҳлил қилиш, нутқни таниш маълумотлар базаси структурасини яратиш, тизим фойдаланувчи интерфейси дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва амалий синовдан ўтказиш ҳисобланади.



1.КРИПТОГРАФИЯДА ИДЕНТИФИКАЦИЯ ВА АУТЕНТИФИКАЦИЯНИНГ АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ


1.1.Криптография ва криптоанализнинг мақсад ва вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.02.2018 йилдаги ПФ-5349 “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган давлат ахборот тизимлари ва ресурсларида ахборот хавфсизлигини ва ахборотни муҳофаза қилишни таъминлаш ишларининг заиф ташкил этилганлиги ахборотдан рухсатсиз фойдалана олиш, маълумотлар базаларининг бутунлиги ва махфийлигини бузиш имкониятини оширмоқда.


Ушбу вазифада келиб чиққан ҳолда битирув малакавий ишини криптография соҳасини ўрганишдан бошлаш мақсадга мувофиқ саналди. Турли ёзув алфавитларининг вужудга келиши ва ривожланиши натижасида криптография мустақил йўналишда ривожлана борди.
Криптография - ахборотларни аслидан ўзгартирилган ҳолатга акслантириш услубларини топиш ва такомиллаштириш билан шуғулланади. Дастлабки системалашган криптографик услублар эрамиз бошида, Юлий Цезарьнинг иш юритиш ёзишмаларида учрайди. У, бирор маълумотни маҳфий ҳолда, бирор кишига етказмоқчи бўлса, алфавитнинг биринчи ҳарфини алфавитнинг тўртинчи ҳарфи билан, иккинчисини бешинчиси билан ва ҳоказо шу тартибда алмаштириб матннинг асли ҳолатидан шифрланган матн ҳолатига ўтказган.
Криптографик услубларнинг ахборотлар тизими муҳофазаси масалаларида қўлланиши айниқса ҳозирги кунда фаоллашиб бормоқда. Ҳақиқатан ҳам, бир томондан компьтер тизимларида ИНТЕРНЕТ тармоқларидан фойдаланган ҳолда катта ҳажмдаги давлат ва ҳарбий аҳамиятга эга бўлган, ҳамда, иқтисодий, шахсий ва бошқа турдаги ахборотларни тез ва сифатли узатиш ва қабул қилиш кенгайиб бормоқда. Иккинчи томондан эса бундай ахборотларнинг муҳофазасини таъминлаш масалалари муҳимлашиб бормоқда.
Ахборотларнинг мухофазаси масалалари билан криптология (kryptos- маҳфий, logos- илм) фани шуғулланади. Криптология мақсадлари ўзаро қарама-қарши бўлган икки йўналишга эга:
криптография ва криптоанализ.
Криптографиянинг очиқ маълумотларни шифрлаш масалаларини математик услублари билан шуғулланади.
Криптоанализ эса шифрлаш услубини (калитини ёки алгоритмини) билмаган ҳолда шифрланган маълумотни асли ҳолатини (мос келувчи очиқ маълумотни) топиш масалаларини ечиш билан шуғулланади.
Ҳозирги замон криптографияси қуйидаги тўртта бўлимни ўз ичига олади:

  1. Симметрик криптотизимлар;

  2. Очиқ услубга ёки яна бошқача айтганда очиқ калит алгоритмига асосланган криптотизимлар;

  3. Электрон рақамли имзо криптотизимлари;

  4. Криптотизимлар учун криптобардошли калитларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишни бошқариш.

Криптографик услублардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари: маҳфий маълумотларни очиқ алоқа канали бўйича муҳофазаланган ҳолда узатиш, узатилган маълумотларнинг хақиқийлигини таъминлаш, ахборотларни (электрон хужжатларни, электрон маълумотлар жамғармасини) компьютерлар тизими хотираларида шифрланган ҳолда сақлаш ва шулар каби масалаларнинг ечимларини ўз ичига олади.
Криптотизимлар икки қисмга бўлинади: симметрик ва асимметрик - очиқ калитли.
Симметрик криптотизимларда шифрлаш учун ҳам ва дешифрлаш учун ҳам бир ҳил калитдан фойдаланилади.
Очиқ калитли криптотизимларда иккита калитдан фойдаланилади – ўзаро математик боғлиқ бўлган очиқ ва ёпиқ калитлардан. Бунда маълумотлар ҳаммага маълум бўлган маълумот юборилаётган шахснинг очиқ калити билан шифрланади ва фақат маълумот юборилаётган шахснинг ўзигагина маълум бўлган ёпиқ калит билан дешифрланади.
Калитларни тақсимлаш ва бошқариш – криптобардошли калитларни ишлаб чиқиш (ёки яратиш), уларни муҳофазали сақлаш, ҳамда калитларни фойдаланувчилар орасида муҳофазаланган ҳолда тақсимлаш жараёнларини ўз ичига олади.
Электрон рақамли имзо - электрон матнга илова қилинадиган криптографик алмаштиришдан иборат бўлиб, шу электрон матн жўнатилган шахсга қабул қилинган электрон матннинг ва матинни рақамли имзоловчининг ҳақиқий ёки ноҳақиқий эканлигини аниқлаш имконини беради.
Криптобардошлилик - шифрлаш калити номаълум бўлган ҳолда шифрланган маълумотни дешифрлашни қийинлик даражасини белгилайди. Криптобардошлиликни белгиловчи бир-нечта кўрсаткичлар мавжуд, булардан:
- дешифрлаш учун қидирилаётган калитларнинг мумкин бўлган барча имкониятлари сони;
- дешифрлаш учун зарур бўлган ўртача вақт.
Ахборотларни муҳофазалаш мақсадида шифрлашнинг сифати калитнинг махфий сақланиши ва шифрлашнинг криптобардошлилик даражасига боғлиқ.
Aхборот-коммуникация тармоқларида ахборотларнинг криптографик муҳофазасини таъминлашнинг асосий масалалари булар:
- ахборотни махфийлигини (конфиденциаллигини) таъминлаш;
- ахборотни тўлалигини (ўзгармаганлигини) таъминлаш;
- ахборотни аутентификациясини (маълумот субъектларини ҳақиқийлигини) таъминлаш;
- ахборотнинг авторлигини ва авторликдан бош тортмаслигини таъминлаш;
- криптографик алгоритмлар учун криптобардошли калитлар ишлаб чиқариш ва уларни тармоқ фойдаланувчиларига муҳофазаланган ҳолда тарқатишни бошқариш.
Ахборотлар муҳофазасининг санаб ўтилган масалаларини криптографик усуллар билан ечиш воситаси шифрлаш алгоритмларидир.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling