Муҳаммад ал хоразмий номидаги


Ахборотнинг тўлалигини таъминлашнинг


Download 1.43 Mb.
bet6/23
Sana05.05.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1429322
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Ижтимоий тармоқларда шахсни овоз орқали идентификациялаш дастурий

Ахборотнинг тўлалигини таъминлашнинг асосий мақсади очиқ алоқа тармоғида маълумотлар алмашинуви жараёнларида рақиб томоннинг алмашинаётган маълумотларни ўз манфатидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришларини аниқлашнинг имконини берувчи криптографик воситаларни (алгоритмларни) яратишдан иборат. Бунинг учун узатилаётган маълумотга, уни қабул қилувчи томон учун, маълумотни ўзгарган ёки ўзгармаганлигини текшириш имконини берувчи, махсус алгоритм билан ҳисобланадиган - назорат йиғиндиси ёки маълумотнинг аутентификация коди, деб аталувчи қўшимча қўшилади. Бундай қўшимча қўшиш усулининг кодлаштириш усулидан фарқи, назорат йиғиндиси ҳисобланадиган криптографик алгоритмнинг маҳфий калитга боғлиқлигидадир. Маҳфий калитни билмаган ҳолда узатилаётган маълумотга рақиб томонидан ўзгартириш киритиш эҳтимоллиги деярли йўқ. Шундай эҳтимоллик ўлчови шифрнинг имитобардошлилиги – фаол ҳужумларга бардошлилик ўлчови дейилади. Берилган M -маълумотни аутентификациясини (ҳақиқийлигини) текшириш имконини берувчи фиксирланган узунликдаги қиймат қабул қиладиган назорат йиғиндисини ҳисоблаш алгоритмининг калит деб аталувчи маҳфий -параметрга ва M –маълумотга боғлиқ функцияси -хешлаш функцияси деб юритилади. Хеш-функцияга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • калитни билмаган ҳолда берилган M –маълумотнинг қийматини ҳисоблаш мумкин эмас;

  • берилган M –маълумот ва унинг хэш-функция қийматини билган ҳолда шу M –маълумотдан фарқли , лекин хэш-функция қиймати тенг бўлган -маълумотни топиш имкони йўқ.

Бу келтирилган биринчи талаб маълумотни қалбакилаштирилишига йўл қўймасликни таъминлайди, иккинчи талаб эса бирор маълумотни бошқа маълумот билан алмаштириш имкониятини чеклашни таъминлайди.
Ахборотнинг аутентификациясини (маълумот субъектларининг ҳақиқийлигини) таъминлашнинг мақсади: ахборот алмашинуви тўғри ўрнатилганлигини, томонларнинг ҳақиқийлигини, маълумот ва унинг автори каби субъектларни ҳақиқийлигини текширишни таъминлашдан иборат.
Ахборот алмашинуви жараёни (сеанси) тўғри ўрнатилганлигини аутентификацияси: тармоқ бўғинларининг боғланишларини тўғри амалга оширилганлигини текширишни, рақиб томонидан маълумотларни қайта узатиш имкониятини йўқлигини ва маълумотлар алмашинувини ўз вақтида кечишини таъминлаш каби тадбирларни ўз ичига олади. Бунинг учун узатилаётган маълумотларга осон текшириладиган қўшимча параметрлар киритишдан фойдаланилади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling