Муҳаммад ал хоразмий номидаги


Электр қурилмалари билан ишлаганда жароҳатланишдан ҳимояланиш


Download 1.43 Mb.
bet21/23
Sana05.05.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1429322
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Ижтимоий тармоқларда шахсни овоз орқали идентификациялаш дастурий

3. ХАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ

3.1. Электр қурилмалари билан ишлаганда жароҳатланишдан ҳимояланиш


Электр токининг инсон организмига таъсири. Электр токи таъсиридан инсон организмида термик (яъни иссиқлик) электролитик ва биологик таъсир кузатилади.


Электр токининг термик таъсири инсон танасининг баъзи участкаларида куйиш, қон томирлари асаб ва ҳужайраларнинг қизиқиши сифатида кузатилади. Электролитик таъсир эса, қон таркибидаги, ёки ҳужайралар таркибидаги тузларнинг парчаланиши натижасида, қоннинг физик ва кимёвий хусусиятларини ўзгартиришига олиб келадиган ҳолат тушунилади. Бунда электр токи марказий асаб системаси ва юрак системасини кесиб ўтмасдан тананинг баъзи бир участкаларигагина таъсир кўрсатишда рўй беради.
Электр токининг биологик таъсири бу тирик организм учун хос бўлган хусусият ҳисобланади. Бу таъсир натижасида инсон организмидаги тирик ҳужайралар мускулларнинг кескин қисқариши натижасида тўлқинланади, бу асосан организмдаги биоэлектрик жараёнларнинг бузилиши натижасида рўй беради. Яъни инсон организми асосан биоэлектрик токлар ёрдамида бошқарилади. Бунга ташқи муҳитдан юқори кучланишдаги электр токининг таъсири, бу биотоклар режимини бузиб юборади ва бунинг натижаси сифатида инсон организмида ток уриш ҳодисаси вужудга келади. Яъни бошқарилмай қолган организмда ҳаёт фаолиятининг баъзи бир функциялари бажарилмай қолади, нафас олиш системалари ишларининг бузилиши, қон айланиш системасининг ишламай қолиши ва ҳоказолар кузатилади. Электр токининг инсон организмига таъсирининг хилма-хиллигидан келиб чиқиб, электр таъсирини икки гуруҳга бўлиш мумкин: маҳаллий электр таъсири ва ток уриши.
Маҳаллий электр таъсирига электр таъсири натижасида куйиб қолиш, электр белгилари ҳосил бўлиши терининг металлашиб қолиши кўрсатиши мумкин. Электр таъсиридан куйиш, асосан организм билан электр ўтказгичи ўртасида вольт ёйи ҳосил бўлганда содир бўлади. Электр ўтказгичдаги кучланишнинг таъсирига қараб бундай куйиш турлича бўлиши мумкин. Ёнғин фақат яллиғланиш билан чегараланиши, ўртача оғирликдаги куйиш пуфакчалари ҳосил бўлиши ва оғир куйиш - ҳужайра ва териларнинг кўмирга айланиши билан ўтиб, оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Электр белгилари - бу терининг устки қисмида аниқ кулранг ёки оч-сарғиш рангли 1-5 мм диаметрдаги белги пайдо бўлиши билан боғлиқ. Бундай белгилар одатда хавфли эмас. Терининг металлашиб қолиши ҳам одатда эриб майда заррачаларга парчаланиб кетган металл тери ичига кириб қолади. Бу ҳолат ҳам электр ёки ҳосил бўлганда рўй беради. Маълум вақт ўтгандан кейин бу тери кўчиб тушиб кетади ва ҳеч қандай асорат қолмайди.
Электр уриши (ёки ток уриши ҳам деб юритилади) тўрт даражага бўлинади.

  1. мускулларнинг кескин қисқариши натижасида одам ток таъсиридан чиқиб кетади ва ҳушини йўқотмайди.

  2. мускуллар кескин қисқариши натижасида одам ҳушини йўқотади.

  3. юрак ва нафас олиш фаолияти ишлаб туради.

IV-ҳушини йўқотиб, нафас олиш системаси ёки юрак уриши тўхтаб қолади. ИВ-клиник ўлим ҳолатида - бунда инсонда ҳеч қандай ҳаёт аломатлари кўринмай қолади.
Клиник ўлим ҳолатида бу ҳаёт билан ўлим орасидаги маълум оралиқ бўлиб, инсон маълум вақтгача ички имкониятлар ҳисобига яшаб туради. Бу вақтда унда ҳаёт белгилари: яъни нафас олиш, қон айланиш бўлмайди, ташқи таъсирларга фарқсиз бўлади, оғриқ сезмайди, кўз қорачиғи кенгайиб кетади ва ёруғликни сезмайди. Аммо бу даврда ҳали ундаги ҳаёт бутунлай сўнмаган, ҳужайраларда маълум модда алмашинув жараёнлари давом этади ва бу организмнинг минимал ҳаёт фаолиятини давом эттиришига етарли бўлади, шунинг учун ташқи таъсир натижасида ҳаёт фаолиятини ёъқотган организмнинг баъзи бир қисмларини тиклаш натижасида уни ҳаётга қайтариш имконияти бор. Клиник ўлим ҳолати 5-8 дақиқа давом этади. Ҳеч қандай ёрдам бўлмаган тақдирда энг олдин бош мия қобиғидаги ҳужайралар парчаланади ва клиник ўлим ҳолати биологик ўлим ҳолатига ўтади.
Одам организмнинг ички органларининг қаршилиги унча катта эмас. Одамнинг қуруқ, зарарланмаган териси 2000 дан 20000 Омгача ва ундан юқори қаршиликка эга бўлгани ҳолда, намланган, зарарланган тери қаршилиги 40-5000 Ом қаршиликка эга бўлади ва бу қаршилик инсон ички органлари қаршилигига тенг ҳисобланади. Айтилганларни ҳисобга олган ҳолда умуман техник ҳисоблар учун инсон организми қаршилиги 1000 Ом деб қабул қилинган.
Инсон организми орқали оқиб ўтган токнинг миқдори унинг асоратини белгилайди, яъни оқиб ўтган ток қанча катта бўлса, унинг асорати ҳам шунчалик катта бўлади.
Инсон организми орқали 50 Гс ли саноат электр токининг 0,6 - 1,5 мА оқиб ўтса, буни у сезади ва бу миқдордаги ток сезиш чегарасидаги электр токи деб аталади.
Агар инсон организмидан оқиб ўтган токнинг миқдори 10-15 мА га етса, унда организмдаги мускуллар тартибсиз қисқариб, инсон ўз организми қисмларини бошқариш қобилиятидан маҳрум бўлади, яъни, электр токи бўлган симни ушлаб турган бўлса, панжаларини оча олмайди, шунингдек, унга таъсир кўрсатаётган электр симини олиб ташлаёлмайди. Бундай ток чегара миқдордаги ушлаб қолувчи ток дейилади.
Агар ток миқдори 25-50 мАга етса, унда ток таъсири кўкрак қафасига таъсир кўрсатади, бунинг натижасида нафас олиш қийинлашади.
Агар ток таъсири узоқ вақт давом этса, яъни бир неча дақиқага чўзилса, унда нафас олишнинг тўхтаб қолиши натижасида инсон ўлиши мумкин.
Таъсир қилувчи ток миқдори 100 мА ва ундан ортиқ бўлса, бундай ток юрак мускулларига таъсир кўрсатади ва юракнинг ишлаш ритми бузилади, натижада қон айланиш системаси бутунлай ишдан чиқади ва бу ҳолат ҳам ўлимга олиб келади.
Агар ток ўзгармас бўлса, унда токнинг сезиш чегарасидаги миқдори 6-7 мА, ушлаб қолувчи чегараси 50-70 мА, 0,5 с давомида юрак фаолиятини ишдан чиқариши мумкин бўлган миқдори 300 мА гача ортади.
Электр токидан жароҳатланиш сабаблари ва асосий муҳофаза воситалари. Электр токи таъсиридан жароҳатланишнинг асосий сабаблари қуйидагилардир:
1. Кучланиш остида бўлган электр тармоқлари ёки электр ўтказгичларга тегиб кетиш ёки хавф туғдирувчи масофага яқинлашиш;

  1. Электр қурилмалари, асбоб-ускуналарининг устки металл корпуслари ва қопқоқларида электр ўтказгичларнинг муҳофаза қобиқларини шикастланиши натижасида электр кучланиши ҳосил бўлиши;

  2. Электр токини ўчириб таъмирлаш ишларини бажараётган вақтда, тасодифан электр токини улаб юбориш;

  3. Ер юзасига узилиб тушган электр ўтказгичи ер юзаси бўйлаб электр токини тарқатаётган ток потенциаллари айирмаси ҳосил бўлган зонага билмасдан кириб қолиш натижасида қадам кучланишлар таъсирига тушиб қолиш.

Электр токидан жароҳатланишнинг олдини олишга қаратилган асосий чора-тадбирлар қуйидагилардир:

  1. Кучланиш остида бўлган ўтказгичларни қўл етмайдиган қилиб бажариш;

  2. Электр тармоқларини айрим жойлаштириш;

  3. Электр қурилмалари корпусида электр токининг ҳосил бўлишига қарши чора-тадбирлар белгилаш;

  1. кам кучланишга эга бўлган электр манбаларидан фойдаланиш;

  2. икки қаватли муҳофаза қобиқлари билан таъминлаш;

в) потенциалларни тенглаштириш;
г) ерга улаб муҳофазалаш;
д) нол симига улаб муҳофазалаш;
е) муҳофаза ўчириш қурилмалари.

  1. Махсус электр мудофаалаш системаларидан фойдаланиш;

  2. Электр қурилмаларини хавфсиз ишлатишнинг ташкилий чора-тадбирларини қўллаш.

Кучланиш остида бўлган электр ўтказгичларни қўл етмайдиган қилиб бажаришда ток ўтказгичларни муҳофаза қобиқлари билан таъминлаш, уларни бўй етмайдиган биландликларга ўрнатиш, шунингдек, ўтказгичларни тўсиқ воситалари билан таъминлаш зарур.
Электр тармоқларини айрим жойлаштиришда - электр тармоқларини ўзаро трансформатор ёрдамида тармоқларга бўлиб юбориш тушунилади.Бунинг натижасида ажратилган тармоқлар катта муҳофаза изолясияси қаршилигига эга бўлади, шунинг билан бирга ўтказгичларнинг ерга нисбатан сиғими кичкина бўлганлигидан хавфсизликни таъминлашда муҳим рол ўйнайди.
Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш. Электр токи таъсирига тушган кишига шифокор келгунга қадар биринчи ёрдам кўрсатиш икки қисмга бўлиб ўрганилади:

  1. Ток таъсиридан қутқазиш;

  2. Биринчи ёрдам кўрсатиш.

Ток таъсиридан қутқазиш ўз навбатида бир неча хил бўлиши мумкин. Ҳаммадан ҳам осон ва қулай усули бу электр қурилмасининг қисмига келаётган токни ўчиришдир. Агар бунинг иложи бўлмаса (масалан, ўчириш қурилмаси узоқда бўлса), унда ток кучланишини 1000 В дан кўп бўлмаган электр қурилмаларида электр симларини сопи ёғочли бўлган болталар билан кесиш ёки зарарланган кишининг кийими қуруқ бўлса, унинг кийимидан тортиб ток таъсиридан қутқариб олиш мумкин. Агар электр токининг кучланиши 1000 В дан ортиқ бўлса, унда диэлектрик қўлқоп ва электр изолясияси мустаҳкам бўлган электр асбобларидан фойдаланиш лозим.
Клиник ўлим ҳолати юз берган тақдирда сунъий нафас олдириш билан бир қаторда юракни устки томонидан муолажа қилиш керак.
Сунъий нафас олдириш жароҳатланган кишини ток таъсиридан қутқазиб олиш билан, унинг ҳолатини аниқлаш билан бошланиши керак.Сунъий нафас олдириш «оғиздан оғизга» деб аталувчи усул билан, яъни ёрдам берувчи киши ўз ўпкасини ҳавога тўлдириб, жароҳатланган киши оғзи орқали унинг ўпкасига ҳавони ҳайдайди. Одам ўпкасидан чиққан ҳаво, иккинчи одам ўпкаси ишлаши учун етарли миқдорда кислородга эга бўлиши аниқланган. Бу усулда жароҳатланган киши чалқанча ётқизилади, оғзи очиб тозаланади. Ҳаво ўтиш ёълини очиш учун бошини бир қўли билан пешона аралаш кўтарилади, иккинчи қўл билан даҳанидан тортиб, даҳанини бўйни билан тахминан бир чизиққа келтирилади. Шундан кейин кўкрак қафасини ҳаво билан тўлдириб, куч билан бу ҳавони жароҳатланган киши оғзи орқали пуфланади. Бунда ёрдам кўрсатаётган киши оғзи билан хароҳатланган кишининг оғзини бутунлай беркитиши ва юзи ёки панжалари ёрдамида унинг бурнини беркитиши керак.
Шундан кейин ёрдам кўрсатувчи бошини кўтариб яна ўпкани ҳавога тўлдиради. Бу вақтда жароҳатланган киши пассив равишда нафас чиқаради.
Бир дақиқада тахминан 10-12 марта пуфлашни дока, дастрўмол ва трубка орқали ҳам бажариш мумкин. Агар жароҳатланган киши мустақил нафас олишини тиклаган тақдирда ҳам, сунъий нафас олдиришни унинг нафас олишига бемор ўзига келгунча давом эттирилади. Юракни ташқаридан муолажа қилиш жароҳатланган киши организмидаги қон айланиш функциясини сунъий равишда тиклаб туриш мақсадида амалга оширилади.


3.2. Алоқа корхоналарида ёнғин хавфсизлиги


Алоқа корхоналарида ёнғин чиқиш сабаблари


Ёнғин - моддий зарар келтирувчи махсус чоқ ташқаридаги назорат қилинмайдиган ёниш.
Алоқа корхоналарида ёнғин чиқиши сабаблари - қиздириладиган электр аспобларнинг нотўғри йиғилгани ёки бузуқ холати, енгил алангаланадиган суюқлик билан эхтиёткорликсиз муносабатда бўлиш, пайвандлаш ишларини ўтқазиш қоидаларига риоя қилмаслик, ёнғин ҳолатининг бузилиши (олов билан нотўғри муносабатда бўлиш, рухсат берилмаган жойларда чекиш). Аксарият ёнғин моддаларнинг ўз-ўзидан алангаланишидан, статик электр токи харакати ва бошқалари.
Ўт олиши ва алангани учириш воситалари тўғрисида умумий маълумотлар ёниш-модда оксидланишининг тезкор кимёвий реакцияси бўлиб, кўп миқдордаги иссиқлик ва ёруғликнинг ажралиб чиқиши билан характерланади. Ёниш аланга билан ва алангасиз хам бўлиши мумкин. Ёниш жараёни агар ёнилғи моддалари, оксид ва аланга манбаи мавжуд бўлган жойда хосил бўлади.
Ёқилиш манбаи бўлиб, ёнаётган ёки қизиган модда, шунингдек етарли даражада иссиқлик энергияси захирасига эга электр разряди хизмат қилади. Оксидловчи ҳавода мавжуд кислород, бироқ ёниш жараёни кислород бўлмган тақдирда хам чиқиши мумкин. Водород, сурма ва айрим металлар хлорда ёнади. Ёниш жараёни оксидловчи етарли даражада мавжуд бўлганда амалга ошиши мумкин. Кўпчилик моддаларнинг ёниши хавода кислород концентрацияси 12-14 фоизгача пасайган тақдирда тўхтайди.
Портлаш-энергия ажралиши ва сиқиқ газлар хосил бўлиши билан характерланувчи бир зумлик кимёвий айланиш.
Портлашда жуда кўп газ ажралиб чиқади. Улар юқори хароратгача қизиб, хажми кенгаяди ва катта куч билан бинолар деворлари ёки идишларга таъсир этиб, портлаш рўй беради. Портлаш пайтида босим 106 Па, харорат 1500-20000C га, портлаш тўлқинининг тарқалишии тезлиги сониясига бир неча юз метрга етади. Шу боис портлашлар катта талофатлар ва ёнғинларни келтириб чиқаради. Портлаш жараёнида ажралиб чиққан иссиқлик энергияси ёниш жараёнини давомли ишлаб туриш учун етарли эмас.
Алангаланиш-ёқилиш манбаи таъсири остида аланга хосил қилувчи ёнишнинг вужудга келиши. Барқарор ёниш хосил бўладиган ёқилғи моддаларнинг паст харорати чуғланиш харорати деб аталади.
Ўз-ўзидан алангаланиш - ёқиш манбаисиз ёниш. Торф, қурум, мой увадалар ўз-ўзидан алангаланади ўт оладиган.Ёнилғи моддаларнинг энг паст харорати ўз-ўзидан алангаланиш харорати деб аталади. Ёнғин чиқадиган ёқилғи моддаларнинг энг кам концентрацияси алангаланишнинг паст концентрацион кўлами деб аталади.
Алангаланишнинг юқори концентрацион кўламли алангаланиш эхтимоли мавжуд ёқилғи моддаларнинг максимал концентрацияси билан аниқланади. Буғлар ва газлар учун алангаланишнинг концентрацион кўламлари фоизларда, чанглар учун м3 да изоҳланади.
Электр қурилмани ўчириш учун CО2 углекислотадан фойдаланилади, негаки у паст электр ўтқазиш кучига эга. Зичланган углекислотанинг тезда парланишида 780 C хароратли қор кўринишидаги пахтасимон кўпик пайд бўлади. Углекислота ёнаётган моддани совутади ва унга кислороднинг ўтишига тусқинлик қилади.
Ёқилғи суюқликлар, айниқса нефтьь махсулотларини хавойи-механика кўпиклар ёрдамида ўчирилади. У кўпик хосил қилувчи (ПО-1, ПО-6) хаво билан сув Ёритмаларининг жадал аралашувида хосил бўлади.
Кимёвий кўпик масалан, (олтингугурт) сулфат кислотанининг ишқор ёритмаси бирикувида хосил бўлади.
Ўт ўчирувчи кукунлар қаттиқ моддалар, сув билан, электр қурилмалар билан реакцияга киришувчи моддалар ёнишини тўхтатиш учун қўлланилади.
Кукунлар изоляцион қатлам хосил қилади. қиздирилганда улар кислород концентрациясини камайтирадиган ноёнилғи газлар хосил қилиб, майдаланади. қаттик, газсимон ва суюқ моддаларнинг ёнишини чоққа қум ташлаб, асбест, брезент газмол ёпиб ўчириш мумкин.
Ишлаб чиқариш бинолари ва ускуналарга ёнғин ҳавфсизлиги талаблари ишлаб чиқариш биноларини лойихалаштириш ва қурилишида ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлигини инобатга олиш зарур. қурилиш меёрлари ва қоидаларга кўра, бутун ишлаб чиқаришлар ёнғин ва портлаш хавфи бўйича А,Б,В,Г,Д тоифасига мансуб.


3.3. Ёнғин хавфсизлиги воситалари


Узатгич радиостанцияларда юқори частоталар токлари, электр симлари, қувирлари ва бинонинг ёнаётган қисмлари билан дахлдор бошқа металл конструкциялардан хосил бўладиган контурларда индукцияли токлар ёнғин чиқишининг сабабўларидан, бири бўлиши мумкин (гулкоғозлар, ёғоч мослама, фанера ва хоказо). Юқори частоталар индукцияли токлар кАбельььь траншеялари ва ёғоч деворли каналларда ёнғинни чақириши мумкин. Бу каналларда ёнувчи газлар мавжуд бўлса, айрим учқунлар ва хатто оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган портлашлар бўлиши эхтимолдан холи эмас. Электр алоқа корхоналарининг нурли тизимлари орасида ТЛО - 16, ТЛО-30, ТЛО-60 (тревога нурли оптик) ва бошқа ёнғин кнопкали нур тизими хабарчаси (ПҚИЛ) ва ПИЛВ қўлловидан тарқалган.


Айланма тизимлардан ТКОЗ-50 (тревога халқа оптик ёзадиган) шлейф ёнғин хабарчилар хабарчисидан фойдаланиб 50 та хабарчига ёзадиган ўта кенг тарқалган.
ЭАК чироқ, тутуқли, иссиқликли бўлиши мумкин (хабарчилар чироққа, тутунга ва иссиққа таъсирчан бўлади).
Қўлбола хабарчилар (тугмали ва кодли) аввалдан шартлашилган кодни узатилишини таъминлайди, қўлда ёқилганда ишлайди.
Қўлбола (тугмачали) - 500 C дан 600 C хаво харорати хамда 98% да қўлланилади.
Пол даражаси ёки ердан 1,3 м оралиқда хонадан ташқари 150 м масофада, хона ичида бир-биридан 50 м масофада ўрнатилади.


  1. қабeл станцияси

  2. Нурлар чизиғи

  3. Хабарчилар

  4. Шлейф

Алоқа корхоналарида ёнғинларни ўчиришни ташкил қилиш ёнғин сигнализацияси воситалари сифатида тельефон ва радиоалоқа, товуш сигналлари, шунингдек ёнғин сигнализациясининг махсус қурилмалари қўлланилади.
Ёнғин тўғрисидаги ахборот чиқадиган хабарчилар, хабарчидан сигналларни қабул қилувчи қабул станцияси, бирикувчи чизиқлар ва озиқланиш манбалари ёнғин сигнализацияси қурилмаларининг асосини ташкил қилади.
Қўл хабарчилари (PQIL-9) тугмача босилиши орқали харакатга келтирилади.Бу хабарчилар кўзга кўринарли жойларда (зинопоя майдонлари, дахлизларда) жойлаштирилган бўлиб, қизил рангга бўялади. Ёнғин содир бўлган тақдирда химоя ойнаси синдирилади ва тугмачаси босилади, электр занжир тўсишади ва қабул станциясида товуш сигнали юзага келади ва сигнал чироқ ёнади.
Айни пайтда автоматик хабарчилар кенг қўлланилади. ишлаш тамойилига кўра, улар иссиқлик, буғли, аралаш ва чироқлиларга бўлинади.
Иссиқлик хабарчилари максимал харакатли ATIM-1, ATIM-3 созланганлигига қараб, харорат 600, 800 va 1000 C гача кўтарилганда ишлайди. Хабарчилар қиздирилиш холатида биметалл пластинка деформацияси оқибатида ишлайди. Бу хабарчилардан хар бири 15 м2 гача майдонни назорат қилиши мумкин.Шунингдек PTIM-1, PTIM-2 ярим ўтқазгич термохабарчилар мавжуд. Термоқаршилик уларда сезгир элемент саналиб, улар қиздирилганда занжирда ток ўзгаради. PTIM хабарчилари 400-600 гача хароратда ишлаб, 30 м2 гача майдонни химоя қилади.
DPS-038, DPS-1AG дифференциал харакатдаги иссиқлик хабарчилари харорат тезлигига (тезкор кўтарилиш) ишлаб, портлаш хавфи бор биноларда қўлланилади. Хар бир шундай хабарчи 30 м2 гача майдонни назоратига олади. Дифференциал хабарчиларда термобуғлар ишлатилади, уларни қиздирганда термо ЭДС вужудга келади.
Тутунли хабарчилар сезгир элемент сифатида ионизацион камерани ишлатади.Радиоактив изотоп плутоний 239 харакати остида камерада ионизацион ток ўтади. Камерага тутун тушса у нурлар ютилиши кўпайиб,ионизацион ток камаяди.
Аралаш хабарчи (AX)-1 тутунли ва иссиқлик хабарчисининг бирикмаси термоқаршилик бириктирилади. Хабарчилар хам тутунга, хам юқори харорати 600-800C, хизмат кўрсатиш хисоб майдони - 50-100 TX-1 ва AX-1 хабарчиларини нам, ўта чанг биноларда, ишқорлар, кислоталар буғлари мавжуд ва бинолар харорати 800 C дан ортиқ жойларга ўрнатиш мумкин эмас. Чунки сохта хабарчилар ишлашига қўйиб бўлмайди.
ХУЛОСА

Идентификация ва аутентификациялаш криптография соҳасининг муҳим ажралмас қисми ҳисобланиб, криптобардошли протокол ва алгоритмларни ишлаб чиқиш, тармоқда криптопараметрларни ўзгаришсиз алмашиш маълумотларнинг бутунлиги, тўлиқлиги ва махфийлигини таъминлашнинг асослари кўриб чиқилди.


Криптография ва криптоанализнинг асосий тушунчалари, структураси, мақсад ва вазифалари, идентификация ва аутентификациялашнинг факторлари, классификацияси ва тармоқда конфиденциал маълумот алмашиш усулларини, идентификацияни таъминловчи ва калитларни тарқатиш протоколларини назарий асослари, нутқни таниш алгоритмларини таҳлил қилиш, нутқни таниш маълумотлар базаси структурасини ва тизим фойдаланувчи интерфейси дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, ҳамда яратилган дастурий таъминотни амалий синовдан ўтказилди.
Ушбу битирув малакавий иши идентификашия ва калитларни тарқатиш протоколлари назарияси, тармоқ ва ахборот хавфсизлиги, идентификация ва аутентификация соҳасидан келтирилган адабиётлар ва мақолалардан кенг фойдаланилди.



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling