79
Муҳаммаджон ОБИДОВ
«Фарғонаёғмой» корхонаси ҳужжатлари
орасида сохта
бириктириш варақаси, сохта фондлар бор эди.
Республика
«Ёғмойтамакисаноат» уюшмасининг қалбаки
бириктириш ва-
рақалари билан бир йил давомида 737 тонна кунжара ва шелуха
гумдон қилинган. Ва яна бозорларда сизу биз билган, ундан-да
қиммат нархларда сотилаверган.
Нархга чидаш бермаганлар
эса...
Ғ.Олимов (фуқаро, тасвирда):
– 60-70-80 сўмга чиққанда
бор молимни ҳам сотиб юбордим. 80 сўмга,
пенсионер одам
бўлсам, қаердан
олиб едираман деб, сотиб юбордим.
М.Обидов (тасвир ортидан): – Хўш, бу ҳақда «Фарғонаёғ-
мой» раҳбари нима дейди?
Р.Усмонов («Фарғонаёғмой» корхонаси раҳбари,
тасвирда):
– Бу ерда мансабимни суиистеъмол қилганим йўқ.
Наряди
келгунча ёзиб беряпман. Бундан ташқари, бу ерда «Насл чорва»
фирмаси, Қувасой, Тошлоқ пахта заводининг фирмаси бор.
Биргаликда ишлаймиз. Мана шуларга 5 тонна-10 тоннадан аванс
деб ёзиб берганман. Бу фонд дегани эмас.
М.Обидов (тасвирда): – «Фарғонаёғмой» комбинатидан
чиқаётган маҳсулотлар, масалан, шелуха ва кунжаранинг нарх-
лари неча пул ва у «Орион» орқали қайси нархларда аҳолига
етказиб бериляпти?
Do'stlaringiz bilan baham: