Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/45
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1021836
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   45
Bog'liq
jurnalistik-surishtiruv

2-хонадон эгаси (тасвирда): – «Орион» магазинидан кунжа-
ра бизнинг номимизга олиниб, қўл қўйилибди. Бу бизнинг қўллар 
эмас. Кунжарани бозордан оляпмиз. 65-70 сўмдан оляпмиз.
М.Обидов (тасвир ортидан): – Қарангки, товламачиларнинг 
садақаси учун бу ишга хўжалик раҳбари ҳам йўл очиб берган 
экан. 
Қува туманидаги «Бўстон» хўжалик раҳбари (тасвирда):
– Хўжалигимиз ҳисоб рақамида пул йўқ эди. Шунинг учун 
«Фарғонаёғмой» комбинатидан вакил келиб, «Орион» орқали 
ёғ, кунжарани сотиб беришни илтимос қилишди. Биз хўжалик 
номидан хат қилиб бердик, 60 тоннага. Лекин фермамизга 5 
тонна кунжарани бепул ташлаб, қолган кунжарани қаерда сотди, 
бизнинг хабаримиз йўқ. 
М.Обидов (тасвир ортидан): Булар ҳам ҳолва экан. 


79
Муҳаммаджон ОБИДОВ
«Фарғонаёғмой» корхонаси ҳужжатлари орасида сохта 
бириктириш варақаси, сохта фондлар бор эди. Республика 
«Ёғмойтамакисаноат» уюшмасининг қалбаки бириктириш ва-
рақалари билан бир йил давомида 737 тонна кунжара ва шелуха 
гумдон қилинган. Ва яна бозорларда сизу биз билган, ундан-да 
қиммат нархларда сотилаверган. Нархга чидаш бермаганлар 
эса...
Ғ.Олимов (фуқаро, тасвирда): 60-70-80 сўмга чиққанда 
бор молимни ҳам сотиб юбордим. 80 сўмга, пенсионер одам 
бўлсам, қаердан олиб едираман деб, сотиб юбордим. 
М.Обидов (тасвир ортидан): – Хўш, бу ҳақда «Фарғонаёғ-
мой» раҳбари нима дейди?
Р.Усмонов («Фарғонаёғмой» корхонаси раҳбари, тасвирда): 
Бу ерда мансабимни суиистеъмол қилганим йўқ. Наряди 
келгунча ёзиб беряпман. Бундан ташқари, бу ерда «Насл чорва» 
фирмаси, Қувасой, Тошлоқ пахта заводининг фирмаси бор. 
Биргаликда ишлаймиз. Мана шуларга 5 тонна-10 тоннадан аванс 
деб ёзиб берганман. Бу фонд дегани эмас.
М.Обидов (тасвирда): – «Фарғонаёғмой» комбинатидан 
чиқаётган маҳсулотлар, масалан, шелуха ва кунжаранинг нарх-
лари неча пул ва у «Орион» орқали қайси нархларда аҳолига 
етказиб бериляпти? 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling