Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил


М.Обидов (тасвирда): – Ўзи давлат нархи неча пул туришини  биласизми?  2-харидор


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/45
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1021836
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   45
Bog'liq
jurnalistik-surishtiruv

М.Обидов (тасвирда): – Ўзи давлат нархи неча пул туришини 
биласизми? 
2-харидор (тасвирда): – Йўқ, билмайман.
Сотувчи (тасвирда): – Кунжараларни бизга олиб келиб 
беришади. Биз пулимизга сотиб оламиз.
М.Обидов (тасвирда): – Ким олиб келиб беради? 
Сотувчи (тасвирда): – Шофёрлар.
М.Обидов (тасвирда): – Қаердан олиб келишади?
Сотувчи (тасвирда): – Фарғонадаги ёғ заводидан.
М.Обидов (тасвир ортидан): – Иккинчи савол. Аслида, 
аҳоли кунжарани қаердан сотиб олиши мумкин? Бунинг икки 
манбаси бор. Биринчиси, «Фарғонаёғмой» комбинати таъсисчи 
бўлган «Орион» фирмасидан. Бугун «Орион»нинг расмий ҳуж-
жатларида қайд этилишича, вилоятдаги шаҳар-қишлоқларда 
52 та савдо дўкони ишлаб турган эмиш. Улардан бири Водил 
қишлоғида 3 йилдан буён аҳолини гўёки белгиланган нархларда 
кунжара, шелуха, пахта ёғи билан таъминлаётган эмиш. Яна шу 
ҳужжатларда айтилишича, бу дўкон шу йилнинг 4 ойида 209 
тонна кунжарани аҳолига ҳар килосини 11 сўмдан сотган эмиш. 
Хўш, бу миш-мишлар нечоғли ҳақиқатга яқин?
А.Султонов (маҳалла фаоли, тасвирда): – Бу ерда бирор 
марта на шелуха, на кунжара сотилганини билмаймиз.
1-харидор (тасвирда): – Битта қўйим бор. Шунга ем йўқ. 55-
60 бўлса ҳам оламиз. Мажбурмиз. Гўштни қандай кўпайтирамиз 
бунақада? 
М.Обидов (тасвирда): – Кунжаранинг давлат нархи неча 
пуллигини биласизми?


78
ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил
2-харидор (тасвирда): – Йўқ, билмайман.
3-харидор (тасвирда): – Биз шу ердан 60-70 сўмдан оламиз. 
Шуни биламиз. Давлат томонидан қанчага берилади, мана, 71 га 
кирдим, ҳалигача билмайман.
М.Обидов (тасвир ортидан): – Бундай гапларни «Орион»-
нинг барча 52 та дўкони ҳақида эшитиш мумкин. Лекин шунга 
қарамай, «Орион» воситачилигида, масалан, 2000 йилда 1932 
тонна ёғ, 2941 тонна кунжара, 2276 тонна шелуха, жами 1,7 млрд. 
сўмлик маҳсулот гўё аҳолига белгиланган нархларда сотилган, 
деб расмийлаштирилган. 
Кунжара сотиб олишнинг иккинчи йўли бевосита 
«Фарғонаёғмой» комбинатига ариза билан мурожаат қилиш. 
Яна биз танишган ҳужжатларда қайд этилишича, вилоятнинг 7 
та шаҳар-туманларида яшовчи 671 нафар фуқарога 488 тонна 
кунжара, 415 тонна шелуха уларнинг аризаларига биноан 
сотилган эмиш. Нафс балоси шунчалик кучли эканки, энди 
жамоа хўжалиги фондини ҳам ямлаб ютиб юбораверганлар. 
Масалан, ҳужжатларда ёзилишича, Қува туманидаги «Бўстон» 
ширкат хўжалиги аҳолисига «Фарғонаёғмой» комбинатининг 
«Орион» савдо уйи 60 тонна кунжарани 11 сўмдан сотиб кетган. 
Бу ҳақда ҳатто ведомостлар тузиб, аҳоли фамилияси ёзилиб, улар 
учун имзо ҳам чекканлар.
Хонадон эгаси (тасвирда): – «Орион» магазинидан ҳеч 
қанақа кунжара олганим йўқ. Менинг номимда 2 тонна кунжара 
бор экан. Мен унинг бир килосини ҳам олганим йўқ. Имзо 
меники эмас. Сохта қўйилган имзо.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling