Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/45
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1021836
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   45
Bog'liq
jurnalistik-surishtiruv

Видео синхрон 
М.Обидов (тасвир ортидан): – Сиз «тухуми тилладанми?» 
деган кинояни эшитгансиз, албатта. Бугун ўша ўхшатишни ёғ-
мой корхоналарида ишлаб чиқарилаётган ва сирли равишда 
сотилаётган маҳсулотларга қўллаш мумкин бўларди. Келинг, 
ушбу журналист суриштирувида фақат ва фақат рақамлар, 
далиллар сўзласин. Биз эса мунозарага савол ташлаймиз холос. 
Шундай қилиб, биринчи савол. Кунжаранинг нархи неча сўм?
М.Обидов (тасвирда): – Нима олдингиз ҳозир?
Харидор (тасвирда): – Кунжара олдим, молга.
М.Обидов (тасвирда): – Неча килограмм олдингиз?
Харидор (тасвирда): – 100 килограмм олдим.
М.Обидов (тасвирда): – Неча пулдан олдингиз?
Харидор (тасвирда): – 70 сўм деганди, 67 сўмдан олдим. 
М.Обидов (тасвирда): – Бир килосиними?
Харидор (тасвирда): – Ҳа, бир килосини 67 сўмдан.
М.Обидов (тасвирда): – Кунжаранинг давлат нархи арзон 
туришини, умуман, қанча эканини биласизми?
Харидор (тасвирда): – Давлат нархи арзон, лекин иложи 
йўқ, оляпмиз.
М.Обидов (тасвир ортидан): – Бу суҳбатимиз Фарғона 


77
Муҳаммаджон ОБИДОВ
вилояти Олтиариқ тумани марказида бўлди. Ўзини Абдубанноб 
Авазматов деб таништирган шахс ўнлаб қўни-қўшнилари каби 
шу нархда бемалол кунжара сотиб ўтирарди. 
А.Авазматов (тасвирда): – Олиб келиб беришади, сотамиз.
М.Обидов (тасвирда): – Ким олиб келиб беради?
А.Авазматов (тасвирда): – Сотадиганлар.
М.Обидов (тасвирда): – Нега айнан сизга олиб келиб 
беришади?
А.Авазматов (тасвирда): – Битта менга эмас. Ким сотса 
олиб келиб беришади. 
М.Обидов (тасвир ортидан): – Олтиариқнинг яна бир ёнида 
Абдужаббор Дадабоевнинг ҳам бозори чаққон эди. 
1-харидор (тасвирда): – Олтмиш сўмдан кунжара олдим.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling