Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
jurnalistik-surishtiruv
ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил
Йўқ, «Ахборот» тугаб улгурмади ҳамки, мени раис чақи- раётганини айтишди. Демак, бир гап бўлган. – Келинг, – деди одатдагидек жиддий оҳангда Кўчимов. – Эр- талаб соат ўнга девонга борасиз. Президент чақиртиряпти. – Тинчликми? Бирга борармиз? – Тинчлик эмас-да, ака-а! Президент тор доирада муҳокама ўтказар экан. Сизнинг ўзингизни таклиф қилишди. Бир лаҳза танам оловдек ёнди. Кейин титроқ тутгандек бўлди. «Президент қандай қабул қилдийкан лавҳани?» Оқсаройга белгиланган вақтдан ярим соат аввал бордим. Мени кичик қабулхонага бошлашди. Бу ерда «Ўздонмаҳсулотлари» АК раиси Икромхон Нажмиддинов қўлида бир даста қоғоз, Президент Давлат маслаҳатчиси Голишев, Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов билан нималарнидир муҳокама этардилар. Менга кўзла- ри тушди, лекин ўзларини сезмаганга олдилар. Фақат Икромхон ака билинар-билинмас бош ирғагандек бўлди. Мен Президент креслосидан чап томонга, энг четга ўтирдим. Шу пайт залга Исмо- ил Жўрабеков кириб келди. Ҳамма ҳурмат билан бир қатор бўлиб олди. Мен нима қилишимни билмас эдим. Илгари ҳам Бош вазир ўринбосари ғазабига бир неча бор дучор бўлганман. Аммо сезиб турибман, бу гал вазият анча мураккаб. Ўрнимдан туриб салом бердим. Исмоил ака ҳам мени кўрмаганга олди ўзини. Бу эса юра- гимга янада кучлироқ ваҳима солди. – Ўтиринглар, – деди Президент маъмурияти ходимларидан бири. Демак, Президент кириб келяпти! У бир-бир бизни кўздан кечирди. Сўнг менга бошқа жойга, Президент креслоси тўғрисига, унга юзланиб ўтиришим зарурлигини айтди. Бундай жойлашувни у ўзи ҳал қила олмасди. Юрагим қинидан чиқай деди. Мен Ислом Каримов сафарларига кўп марта ҳамроҳ бўлганман. Президент табиатини бир оз бўлса-да билардим. Де- мак, ё мақталаман, ё... Эшикда Президент кўринди. Ҳамма ўрнидан турди. Ислом аканинг юзидаги норозилик шундоққина билиниб турарди. У Икромхон Нажмиддиновга юзланди. – Менга сизни ташаббускор деб тавсия қилишганди. Шу- нинг учун Намангандан олиб келгандик. Аввалги ўғри, муттаҳам ҳамма ёқни расво қилган экан, нега шу пайтгача бирон таклиф би- лан чиқмадингиз? Ислом Каримов бу гапларни Икромхон Нажмиддиновга нис- батан айтаётган бўлса-да, ўтирганларга бир-бир қараб чиқди. 67 Муҳаммаджон ОБИДОВ Ҳамма бош эгиб дафтарчасига нималарнидир ёзарди. Мен била- ман, Президент бир қошини сал чимириб гапирдими, тамом дея- веринг. Ҳеч ким бу қарашга дош беролмайди. – Ноинсофлар! Энг қора, истеъмолга деярли яроқсиз унни чиқаришга, яна уни «Ўзбекистон» деб номлашга қайси виждо- нинг йўл қўйди?! Сукунат. Фақат ручкалар ҳаракатда. Ҳеч ким қоғоздан кўз уз- майди. – Сиз-чи, сиз нега бу масалани қўймадингиз, жаноб Жўрабеков? Қачонгача мамлакатдаги иқтисодий муаммолар ҳақида мен телевизордан эшитаман? Обидов кеча бу ҳақида бонг урмаса, яна қанча жим юрар эдиларинг?! Гапиринглар! Одатда, фамилияси тилга олинганлар ўринларидан туради- лар. Мен ҳам Нажмиддинов, Жўрабековдан сўнг ўрнимдан тур- дим. Президент менга қараб турарди. Ўзимда куч топиб, мен ҳам тик боқдим. Мана, орадан неча йиллар ўтди. Лекин Ислом аканинг ўша ташвишли, бир олам маъно яширин қараши ҳали ҳам кўз ўнгимдан кетмайди. Сен кеча кўтарган муаммодан булар мени хабардор қилмаган, деяётгандек эди. – Хўш, нега Қозоғистон буғдойидан 60 фоиз ун олинади-ю, бизда у 80 фоиз? Тўқсонинчи йилларнинг бошидаги нон тақчиллиги эмас-ку ҳозир. Ҳосилимиз 5 миллион тоннадан ошди. Нега меъёрлар қайта кўрилмаган? Нима, шуни ҳам Президент қилиб бериши керакми? Унда «Ўздонмаҳсулотлари»ни тугатай- лик. Ниҳоят, Исмоил Жўрабеков бу саволларга жавоб бера бош- лади. – Тўғри айтдингиз, Ислом ака, бу меъёр 90-йилларда кири- тилган, ўшанда бошқа шароит эди. Ҳозир донимиз ўзимизга етиб ортади. Ҳатто экспорт қилсак бўлади. Лекин буғдойдан ун олиш кўрсаткичларини ўзгартирмабмиз. Бу бизнинг айбимиз. Аввало, менинг хатоим. Шу паллада ҳамма Президентга бир қараб олди. Президент бош ирғаб қўйди. Айниқса, унга Жўрабековнинг дон экспорти ҳақидаги сўзлари ёққанини ҳис қилдим. Бундан руҳланган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари сўзини давом эттирди. – Биз туни билан ишлаб режа туздик. Биринчидан, умуман меъёрлар бекор қилинади ва қайтадан белгиланади. «Ўзбекистон» навли ун ишлаб чиқариш бугундан тўхтатилади... 68 ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил Исмоил Жўрабеков ўн дақиқа чамаси кўриладиган чора-тад- бирлар ҳақида гапирди. Лекин Ислом ака нимадандир қониқмасди. – Шошманг, шошманг. Менга юзаки гаплар керак эмас. Тўғри, биринчидан, ун сифат кўрсаткичларини қайта кўриб чиқасиз. Биз- га олий, биринчи нав ун керак холос. Худога шукур, буғдой етар- ли. Иккинчидан, юқори ҳосилдоргина эмас, клейковинаси юқори навли буғдой керак. Демак, уруғчилик масаласини ўрганиб, тез чора кўриш зарур. Учинчидан, буғдойни қайта ишлаш техноло- гияси эскирган. Бунга Муҳаммаджоннинг ҳам ақли етиб турибди. Сиз эса аллақачон билган бўлишингиз керак эди буни. Азимов, Го- лишев билан масалани ҳал этиш режасини тузинг. Бунга қанча пул керак бўлса, топиб берамиз. Тушундингми, Азимов? – Пулда муаммо бўлмайди, – деди Рустам Азимов. – Один из самых главных вопросов в этой проблеме – обно- вит технологию. Голишев, займись изучением технологии России, других стран и дайте предложение. Шундан сўнг Президент мени турғизди. – Муҳаммаджон, бугун Нажмиддинов телевидение орқали халққа муаммо моҳиятини, сабабларини ва уни ҳал қилиш учун нималар қилишга келишганимизни ўзи тушунтириб берсин. Сен у билан шу ҳақда суҳбатлаш. Бу – йиғилишга қўйилган нуқта эди. Ислом ака зални тарк этди. Қарасам, боя менинг шу ердалигимни «сезмаган»лар бир- бир қўл узатяпти. – Муҳаммаджон, – деди билагимни тутиб Исмоил Жўрабеков. – Икромхонга ўзинг ёрдам берасан. Тайёр бўлганида мен ҳам бир кўриб бераман. Хуллас, шу куни «Ахборот»дан сўнг «Ўздонмаҳсулот» АК раиси Икромхон Нажмиддиновнинг суҳбати берилди. Шу кундан бошлаб дўкон, дон комбинати омборларидаги «Ўзбекистон» навли ун йиғиб олинди. Тез орада республиканинг барча дон комбинат- лари технологик жиҳозлари замонавий ускуналарга алмаштирила бошланди. Бу жуда катта маблағ билан боғлиқ бўлса-да, шундай қилинди. Натижада юқори навли ун ишлаб чиқариладиган бўлди. Ҳар гал дон комбинатлари ёнидан ўтар эканман, ўша кун- лар ёдимга тушади. Оммавий ахборот воситаларини тўртинчи ҳокимият деганларида шу каби воқеаларни назарда тутган бўлсалар керак-да... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling