Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/45
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1021836
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   45
Bog'liq
jurnalistik-surishtiruv

ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил
Фарғона дон маҳсулотлари корхонасида мени совуққина ку-
тиб олдилар. Гап айланиб, «Ўзбекистон» навли унга тақалганида:
– Э, мухбир ака, биз ГОСТга қараб ишлаймиз. Мана, меъёр. 
Бир кило буғдойдан саккиз юз грамм ун чиқаришимиз лозим. 
Қолаверса, бу юмшоқ навли буғдой, айб бизда эмас, – деди раҳбар. 
– Эътирозингизни Госстандартга айтинг.
Корхона ҳовлисида юзлаб тонна «Ўзбекистон» навли ун 
моғорлаб ётарди.
– Реализация йўқ. Охир-оқибат, бир қисмини яна бир бор 
қайта навлаб, омухта ем цехига ўтказиб юборамиз.
Корхона раҳбарида ташаббус йўқ эди. У ҳолатни таҳлил қи-
либ, навни яхшилаш ҳақида таклиф киритмаган. «Бу юқорининг 
вазифаси, мен нима қилдим аралашиб» қабилида тутар эди ўзини.
Бир неча кунлардан буён юрагимдаги осилиб турган тош 
янада оғирлашгандек, оғриқлироқ туюлди шу он. Мавзу жиддий. 
Мавзу оғир. Мавзу давлат аҳамиятига эга. Бу ҳақда эфирда бир сўз 
айтмоқ жуда катта масъулият.
Шу куни монтаж хонасида бир маҳалга қадар қолиб кет-
дим. Пухта режа керак эди. Тасвир, интервьюларни қайта-қайта 
кўриб чиқдим. Сўнг репортаж режасини туздим. Ёқмади. Янги-
сини қоғозга туширдим. Яна, яна ва яна ўнлаб варақлар саватчага 
улоқтирилди. Келаси кунни кутубхонада ўтказдим. Буғдой нави, 
уни қайта ишлаш, ун ишлаб чиқариш технологияси, Қозоғистонда 
дончилик... Битта катта умумий дафтар китоблардан олинган 
кўчирма, иқтибос, рақам ва маълумотларга тўлди. Шу куни репор-
тажнинг якуний режаси ҳам битди.
Одатим шундай. Тасвирга туширишга шошмаганим билан, 
уни бошлаганимда ҳеч ким мени тўхтата олмасди. Тезкорлик
шиддат – шиорим эди. Фарғона, Наманган, Асака дон комбинат-
ларида ун ишлаб чиқариш технологияси, амалдаги меъёрлар, 
маҳсулот сотуви, технологик ускуналарнинг қуввати ва аслидаги 
имкониятлари, мутахассис, истеъмолчилар фикрлари... Икки кун-
да режамдагидан зиёд видеоматериаллар тўпладим. Шу куниёқ 
матнни қоғозга тушириб, монтажга ўтирдим. Эрта тонгда мен ис-
тагандек лавҳа тайёр эди.
– Тез йўлга тушиш керак! – Хаёлимга келган биринчи фикр 
шу бўлди. Нонуштани кейинга қолдириб, машинани Тошкент то-
мон ҳайдадим.


65
Муҳаммаджон ОБИДОВ
«Ахборот» дастурининг бугунги чиқиши эрталаб режалашти-
рилган. Табиийки, унда менинг репортажим йўқ эди. Лекин мен 
қатъий туриб олдим.
– Ҳеч йўқ, трактда раисга кўрсатайлик!
Рози бўлишди. «Ахборот» дастуридаги лавҳа ва репортажлар 
кўрилиб, муҳокамадан ўтгач, менинг репортажим кўрсатилди. 
Одатда, «Ахборот» директори хонасида шу кунги кўрсатув масъ-
уллари ўтирсак, раис ўз хонасида кўрар эди. Кўчимов (ЎзТРК ра-
иси) тўсатдан бугунги кўрсатув тартибига ўзгартириш киритди 
ва ун ҳақидаги материал расмий ахборотдан кейин биринчи блок 
(мавзулар гуруҳи)га ўтказилди. Мен ҳаяжонда эдим. «Бу мавзу 
туфайли ҳукумат аъзолари, балки раҳбарларидан бирига жиддий 
танбеҳ берилиши, ҳатто жазоланиши ҳам мумкин. Нега раис икки-
ланмай уни эфирга беришга рози бўлди экан?» Бу саволга жавоб 
излардим. Чунки бу каби «жанжалли» материалларни эфир тарти-
бига киритиш ҳар доим ҳам осон бўлавермасди.
Эфир вақти келди. Одатдагидек, бошқарув аппаратхонаси-
нинг бир бурчагига тиқилиб олганман.
– Э худо, илоҳим юртбоши кўрсин-да, – пичирладим ўзимча.
Диктор иқтисодий блокка ўтди ва менинг таҳлилий лавҳамга 
ёзилган кириш сўзини ўқиди.
– Мотор! – деди режиссёр. Экранда мен пайдо бўлдим 
ва ишонч билан савол ташладим: «Нега Фарғона водийсида 
«Ўзбекистон» навли унни эмас, Қозоғистон унини афзал билади-
лар?»
Мен биргина шу савол томошабин эътиборини ўзига тамоми-
ла тортиб олишига ишонар эдим.
Кейин ошпаз, нонвой, сотувчи интервьюлари, дон комбина-
ти омбори, технолог ва мутахассислар фикрлари, ишлаб чиқариш 
жараёни, рақамлар, графиклар бирин-кетин ўрин алмашар, томо-
шабин эса михлангандек экрандан кўз уза олмасди. Лавҳа сўнгида 
яна экранда кўриндим. «Хўш, ун навлари ва ун олиш меъёрларини 
қайта кўриб чиқиш вақти келмадимикан?» – дея томошабинга му-
рожаат қилдим.
Икки ярим дақиқалик лавҳа бир нафасда ўтди-кетди. Ботир 
(режиссёримиз) менга қараб «Яшанг, ака!» деди. Бошқаларнинг 
ҳам юзидан мамнуният сездим. Лекин... Уни давлат раҳбари 
кўрдимикан? Агар кўрмаган бўлса, ҳукумат раҳбарининг бирин-
чи ўринбосари (Исмоил Жўрабеков шу соҳага ҳам масъул эди) 
қаҳрига учрамасмиканман?..


66

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling