Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/45
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1021836
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   45
Bog'liq
jurnalistik-surishtiruv

Муҳаммаджон ОБИДОВ
Билиб турибман, Яҳяев ўзини ҳам қўшиб айтса-да, аслида, 
гап мен ҳақимда кетаяпти. Чунки юқоридаги кабинетдан чиққач, 
кечагидай тушкун эмас, аксинча, қатъий оҳангда гапирар эди. 
Таҳририятга келдим. Ҳамкасбларимнинг бирови кўнглим-
ни кўтарар, яна бирови ачиниш билан қарарди. 
– Материални мен ҳам кўрдим. Долзарб мавзу асосли 
далиллар билан очиб берилган. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади, 
куюнаверманг, – деди Севара.
У гарчи диктор бўлиб ишласа-да, фикрлари тиниқ, жур-
налистик изланиш, интилишни ҳеч канда қилмайди. Севара 
навбатчилигидаги «Ахборот» ҳамиша қизиқарли бўлади. Чунки 
у мухбир тайёрлаган лавҳа, репортажга ижодий ёндошади, 
материал кириш сўзини тузишда масала моҳиятини биринчи 
ўринга олиб чиқади. Яна бир муҳим жиҳат – Севарада нутқ, 
овоз оҳанги, сўзга оҳор бериш, яъни ифода маҳорати кучли. У 
қаерда, қайси сўзга урғу бериш, қаерда кичик пауза-тўхталиш 
қилиш, қайси иборани талаффуз қилаётганда унинг маъноси 
юз-кўзда қандай акс этиши кераклигини жуда яхши билади. 
Бир сўз билан айтганда, Севара – телевидениеда касб ҳадисини 
олган профессионал журналист. Шунинг учунми, кўнглим бироз 
юмшади. 
Эрталабки одамлар, улар орасида озиқ-овқат технологияси 
илмий текшириш институти, савдо тармоқлари раҳбар ва 
мутахассислари бор, соат тўртда Бош вазирнинг биринчи 
ўринбосари қабулхонасига тўпландилар. Яна мени қолдириб, 
ўзлари ичкари киришди. Ўн-ўн беш дақиқа ўтмай, мени 
чақирдилар.
– Мана, комиссия хулосаси, сен масалани чуқур ўрганмай 
туриб, бир ёқлама талқин қилгансан ва телетомошабинни, 
республика халқини ёлғон ахборот билан алдашга урингансан. 
Негадир Исмоил Ҳакимовичнинг чеҳраси очиқ эди. Эрта-
лабкидек бақириб-чақирмасди.
– Яҳяев, Обидовни ҳозироқ ишдан оласан, бу ҳақда шу 
бугунги «Ахборот»да эълон қиласан. Журналист ҳамиша ҳақгўй 
бўлиши, сохта шуҳрат кетидан қувмаслиги керак.
Телевидениега қайтар эканмиз, Яҳяев йўл-йўлакай гапириб 
келди. 
– Эҳ, Обидов. Мен сенга неча марта айтдим, ҳар нарсага 
суқилаверма, деб. Мана, оқибати. Комиссия Фарғонага бориб 


56
ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил
ҳаммасини аниқлабди. Сут заводидаги сариёғ истеъмолга 
яроқсиз экан. Сен эса ёлғонни ноғора қилдинг. 
Тақдирим ҳал бўлганди. Республиканинг юқори мартабали 
раҳбари қарорини фақат бир кишигина бекор қилиши мумкин. 
Лекин боя муҳокама якунида Бош вазир ўринбосари комиссия 
хулосаси ҳақида ҳозироқ Президентга ахборот беришини 
айтганди. 
Фарғона сут заводидаги сариёғ олий навли эди. Корхона 
директори бу ҳақда интервьюсида айтган, қолаверса, буни 
тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар бор. Аммо менинг гапимга ким 
қулоқ соларкин?
– Сени, ташлаб қўймаймиз, – деди Яҳяев масхараомуз 
оҳангда. – Фарғонадан бирон иш топишда ёрдам берармиз, ахир.
Таҳририятга хайрлашиш учун кирганимда барча ёнимни 
олди.
– Қаергача бўлса борамиз, ёзма мурожаат қиламиз, лекин 
сизни ишдан бўшатишларига йўл қўймаймиз, – дейишди улар. 
Аммо Яҳяевнинг ўзи «Ахборот» таҳририятига кириб, катта 
хонага ҳаммани йиғди ва Вазирлар Маҳкамасининг махсус 
комиссияси хулосаси билан таништирди, «ҳақиқатга тўғри 
келмайдиган ахборот тарқатгани учун» мени ишдан бўшатиш, 
шу репортажни эфирга узатишга рухсат бергани учун раис 
ўринбосари Фарҳод Рўзиевга ҳайфсан эълон қилиш ҳақидаги 
буйруқни ўқиб берар экан, бу ҳақда бугунги дастурда эълон 
қилиш шартлигини айтди. Менинг масалам-ку, маълум эди. 
Лекин нега шу кунги «Ахборот»ни қабул қилган раиснинг ўзи 
қолиб, бунга мутлақо дахли йўқ раис ўринбосари жазоланганини 
ҳеч ким тушунмас эди.
Фарҳод Рўзиев дангал, бир сўзли, қўл остидагиларни 
ҳимоя қиладиган раҳбар сифатида жамоада ишонч ва ҳурмат 
қозонган. Наманганда бўлган бир воқеа Рўзиевга бўлган 
меҳримни янада оширган. Ижтимоий-сиёсий кўрсатувлар 
таҳририятида ишлайдиган Қўчқор Норқобилов бир чиқишида 
«Халқ сўзи» газетасининг Наманган вилояти ҳақидаги танқидий 
мақола босилган сонини обуначиларга тарқатмай, киоскаларда 
соттирмай ушлаб қолинган, деган эди. Вилоят ҳокими Бургутали 
Рафиқалиев телерадиокомпания раисига телефон қилиб, 
журналистнинг бу даъвоси туҳмат эканини, агар у эфир орқали 
кечирим сўрамаса, судга мурожаат қилишларини айтган. Шунда 
Фарҳод Рўзиев зудлик билан Наманганга учиб келди. Мени ҳам 


57

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling