Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/45
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1021836
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   45
Bog'liq
jurnalistik-surishtiruv

Муҳаммаджон ОБИДОВ
(одатимга кўра, иқтисодиёт, статистика, молия ҳисоботларидан, 
жамоа хўжаликлари, корхона ҳамда вилоят савдо идорасига 
оид ҳужжатлардан кўчирма олгандим) асосида икки дақиқали 
репортаж тайёрладим.
Мамлакатга хориждан сариёғ олиб келтирилишига вилоят 
савдо идорасининг дахли йўқлиги, бунинг ортида юқорироқ 
мансабли одамлар турган бўлишини, агар бу репортаж эфирга 
узатилса, улар менга «раҳмат» айтмасликларини аввалдан 
билардим. Лекин муаммони кўриб кўрмасликка, билиб бил-
масликка олиш ҳам журналистлик касбимга хиёнат бўларди. 
Шунинг учун бу каби жиддий материал эфирга узатилгунча 
тепасида турганим маъқул. Дарҳол Тошкентга йўл олдим.
«Ахборот» директори коса тагидаги нимкосани тушунди.
– Чет элдан сариёғ импорти давлат идораларининг ишти-
рокисиз амалга ошмайди, – деди у пешонасини тириштириб. – 
Бошимиз жанжалга қолмасмикан?
– Биргина Фарғона сут заводида 50 тонна олий навли сариёғ 
турибди ахир, – бўш келмадим мен ҳам. – Республиканинг 
қолган заводларида ҳам шундай аҳвол бўлса-чи?! Бу репортаж 
билан ҳам чорвадорга, ҳам сутни қайта ишловчига ёрдам берган 
бўламиз-ку!
Узоқ баҳс-мунозарадан сўнг репортаж дастур тартибига 
киритилди. Гарчи ҳар бир сўз, ҳар бир тасвир менга аллақачон 
ёд бўлса-да, «Ахборот» эфирга берилаётган дақиқаларда 
репортажим ҳеч тугамаётгандек туюлди. Ниҳоят, ўзим тасвирда 
кўриниб, таънали оҳангда савол қўйдим: «Сифат жиҳатидан 
қолишмайдиган ва эҳтиёжга етарли ўзимизнинг сариёғ турга-
нида уни чет элдан сотиб олиш ўринлими?»
Орадан ярим соат ўтди. Таҳририятдан кетолмадим. Юрагим 
қаттиқ ғаш тортди. Гўё тош осилиб тургандек. Шу пайт хонага 
ҳовлиқиб навбатчи кириб келди. 
– Хайрият, шу ерда экансиз. Раис ахтаряпти.
Илгарилари ҳам баъзи-баъзида «шовқинли» гап-сўзлар 
бўлган. Аммо бу гал воқелик бошдан бошқача кечди. 
– Обидов, билиб, қўй, мен бу материални эфирга беришдан 
аввал кўрмаганман. Тушундингми, кўр-ма-ган-ман!
Шавкат Яҳяев тер босган пешонасини юзи аралаш артди. 
Сўнг бир муддат у ёқдан-бу ёққа безовта қадам ташлаб юриш 
қилди. 
– Хуллас, гап бундай. Эрталаб Вазирлар Маҳкамасига бора-


54
ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил
миз. Исмоил ака ҳузурида муҳокама бўлади. Кечирим сўрайсан. 
Адашибман, дейсан, материалдан раиснинг хабари йўқ эди, 
дейсан, тушундингми?!
Масала мен тасаввур қилганимдан ўн, балки юз чандон 
жиддий эканини англай бошладим. Яҳяев ҳеч қачон бугунгидек 
ташвишга тушмаган, «Ахборот»ни эфирга беришдан аввал ўзи 
кўриб қабул қилиб, матнлар йиғма жилдига «рухсат этилсин» дея 
имзо чекса-да, кейин уни тан олмаган ҳолати биринчиси эди. 
Қизиқ. Югуриб юриб ишлаганингда вақт етишмайди. Бугун 
эса... Қани энди, тонг ота қолса. Тун ҳам шунчалар узоқ бўладими?
Эрталаб соат саккиздаёқ Яҳяев билан Вазирлар Маҳкамаси-
га келдик. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари қабулхонасига 
иккинчи бор келишим. Бу сафар ҳам «разборга» тушдим. 
Исмоил Ҳакимович одатда ишга барвақт келадими ёки бугун 
шундай бўлдими, қабулхонада ўн чоғли сипо кийинган одамлар 
кутиб туришарди. Сезиб турибман, ҳамманинг кўзи менда, ўза-
ро эшитилар-эшитилмас нималар ҳақидадир гаплашар эдилар. 
Ичкаридан менга илгаридан таниш бўлган ёрдамчи чиқди.
– Киринглар.
Яҳяев қўлимдан тортди.
– Ҳаммаси эсингда-а?
Катталарга йўл бериб, энди хона остонасига етган эдим:
– Сиз ўтириб турар экансиз, – деди ёрдамчи. – Кейин чақи-
ришади. 
Гарчи эшик ёпиқ бўлса-да, ичкаридан Исмоил аканинг ово-
зини «қўйиб» гапираётгани эшитилиб турарди. Мен онасидан 
ажраган қўзидек мўлтираб қолдим. 
Йўқ. «Разбор» узоқ чўзилмади. Боягилар тез-тез юриб чиқиб 
кетдилар. Охирида Яҳяев чиқди. 
– Сен соат тўртда келар экансан. Ҳозирча редакцияда ўти-
риб турасан. 
Ҳашаматли бинодан ташқарига чиқдик. Мажнунтол нов-
даларидек бош эгиб сув пуркаётган фаввора хаёлимни эгаллади. 
Қизиқ, нега у тик отилмайди? Кейин тасаввур қилиб кўрдим. Сув 
осмонга тик йўналтирилса, баландроқ кўтарилади-ю, ўша ернинг 
ўзига қайтиб тушади. Эгилган фаввора сувлари эса, паст бўлса-
да, узоққа бориб етади. 
– Ҳозир ҳукумат комиссияси тузилди, у Фарғонага махсус 
самолётда учиб кетаяпти. Сен билан менинг тақдирим ана шу 
комиссия хулосасига боғлиқ. 


55

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling