Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
jurnalistik-surishtiruv
ИМПОРТ ҚИЛИНГАН САРИЁҒ
КИМГА КЕРАК ЭДИ? Фарғона туманидаги Навоий номли жамоа хўжалигининг раиси Рўзимат Раҳимов кўпни кўрган, оғир-босиқ, ҳаётий тажрибага бой инсон эди. Қачон йўлим шу ҳудуддан ўтса, бирров кириб, Рўзимат отани зиёрат қилиб, бир «чимдим» бўлса ҳам суҳбатлашиб кетардим. Бу гал раисни чорвачилик фермасидан топдим. Хўжаликда республикага донғи кетган наслли чорвачилик ташкил этилганди. Ҳар бош сигирдан кунига ўртача 14-15 литрдан сут соғиб олинган. Ўша пайтда вилоятда атиги учта сут заводи бўлиб, барча хўжаликлар маҳсулотни уларгагина топширишга мажбур эди. – Сутни сувтекин баҳосида қабул қиладилар, лекин шунда ҳам ҳақини ойлаб, ҳатто йил ўтса-да тўламайдилар. Раисни бугунгидек тажанг кайфиятда биринчи бор кўришим эди. – Ахир, чорвага ем сотиб олишимиз керак-ку! Шу суҳбатдан сўнг чамаси ўн кунлар давомида бир неча шаҳар, туманларда бўлдим. Таҳририят топшириғи билан турли мавзуларда лавҳа, репортажлар тайёрладим. Аммо ўй-фикрим Рўзимат отанинг задали сўзларида бўлди. Негадир бу савол менга тинчлик бермасди. Ниҳоят, Фарғона сут заводига келдим. – Э, ука, бизда қандай янгилик бўлсинки, уни гапириб республикага мақтансак. Сут-қатиқдан бошқа гап йўқ, – деди корхона директори Алижон Латипов. – Мен иқтисодиёт, статистика идораларидан корхона ҳақидаги маълумотларни олдим. Фақат сут-қатиқ эмас, ўнлаб тонна сариёғ ишлаб чиқарилибди. Шунга қарамай, кредитор қарздорлик камайиш ўрнига, ортиб боряпти. Бунинг сабаби ишни ташкил этиш билан боғлиқ эмасмикан? Директор нимага шама қилаётганимни дарҳол пайқади. Қолаверса, қўлимдаги рақамлар асл ҳолатдан дарак бериб турарди. Шунинг учун мен билан очиқчасига гаплашишга мажбур бўлди. – Ёз чилласида қадоқланган сут ва қатиқ маҳсулотини узоқ сақлаб бўлмайди. Шунинг учун сариёғ ишлаб чиқариш ҳажмини мажбуран оширдик. Аммо уни негадир сота олмаяпмиз. 52 ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил – Балки сифати... – Йўқ-йўқ. Мана, лаборатория хулосаси, мувофиқлик сертификати, – Латипов сейфдаги папка орасидан иккита варақни олиб узатди. Шу куниёқ корхона иш фаолиятига доир лавҳаларни тасвирга туширдик. Маҳсулот омборини ҳам очиб кўрсатишга аранг кўндирдим. – Бугунги кунда заводимиз омборида 50 тоннадан зиёд олий навли сариёғ бор. Унинг сотувидан тушган маблағ хўжаликлар олдидаги қарздорлигимизни қоплашга етади, – деди Латипов то шипгача тахланиб ётган сариёғ қутилари ёнида туриб берган интервьюсида. Сут заводидан чиқиб, Фарғонанинг энг катта озиқ-овқат дўконларига кирдим. Ҳаммасида сариёғ сотиляпти. Лекин... хорижники. Нархи ҳам қиммат. Ўша йиллари савдо дўконлари энди хусусийлашаётган, марказлашган бошқарув ва таъминот тизими эса кучини йўқотмаган эди. «Нега сотувда Фарғонада ишлаб чиқарилган сариёғ йўқ, ҳаммаси хорижники?» деган саволимга: – Бизга бошқарма, савдо базалари етказиб берганини сотамиз-да, – дер эдилар дўкон раҳбарлари. – Республикага катта миқдорда сариёғ импорт қилиб, олиб келинган. Вилоятимизга ажратилганини ҳали сотиб тугатгани- миз йўқ, – деди вилоят савдо бошқармаси бошлиғи Тўлқин Мўйдинов. – Аслида, ҳеч бири сифат жиҳатидан Фарғонанинг сариёғига бас келмайди. Вақти келиб уни ҳам сотармиз. Мен Латиповга қўнғироқ қилдим. – Сариёғ сифатли бўлса, нега уни экспорт қилишга уриниб кўрмадингиз? – Қозоғистондан харидор чиққан эди, лекин биласиз, Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган тартибга кўра, сариёғ экспортига йўл қўйилмайди. Шундай қилиб, мавзу «пишган» эди. Мен чорвадорлар билан учрашиб, улар заводга сотган сут учун ҳақини вақтида ололмаётгани, Фарғона сут заводи омборларида 50 тонна олий навли сариёғ бўла туриб, вилоятга валюта эвазига четдан сариёғ олиб келинаётгани, қолаверса, у қиммат экани, афсуски, маҳаллий сариёғни экспорт қилиш тақиқлангани, бундай аҳвол мамлакат иқтисодиётига зарар келтириши, ички маҳсулот етказувчи ва ишлаб чиқарувчи манфаатига зид экани ҳақида расмий рақамлар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling