Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/45
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1021836
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   45
Bog'liq
jurnalistik-surishtiruv

Ғаффор ҲОТАМОВ,
«Халқ сўзи» газетаси, 73-сон. 1997 йил 4 апрель.
Мақола зўрма-зўраки ёзилгани шундоққина кўриниб турар 
эди. Чунки у аввалдан берилган йўлланма асосига қурилган 
бўлиб, бирон сатрда ҳам телерепортажда қўйилган муаммони 
тўғридан-тўғри тилга олмас, сабабини изламас эди. Аксинча, 
яна корхонани «айбдор» қилиб, бу акционерлик жамияти 
эди, нега 640 миллион сўм маблағ ҳиссадорлар розилигисиз 
қурилишга сарфлаб юборилган, дейилади. Ҳамма биладики, 
биринчидан, корхона раҳбари бунча маблағни ўз ихтиёри 
билан тасарруф этолмайди, иккинчидан, меъморий ойна цехи 
қурилишида ҳукумат раҳбарларидан бири Қувасойда бир ойда 
икки бор «штаб» ўтказар, корхона «ички имконияти» унинг 
топшириғи бўлмаган ҳолда қурилишга сарфланмас эди. 
Қолаверса, мақола муаллифи силлиқланган ойна қолиб, ку-
кун шиша идиш ва банка қолдиқлари, бозори касод маҳсулот 
сотилсин деб мижоз ҳамда савдо дўконларига аввалдан тўлов-
сиз берилганини урғуларди. 
Хуллас, мана сенга хом ашё, аввал корхонани юрғиз, 
дедилар. Айни чоғда юзага келган ҳолат учун шу ернинг 
ўзида айбдор топасан, дея катта гуруҳдан иборат тафтишчи-
лар ташланди. «Халқ сўзи»даги мақола аслида муаллифнинг 
журналист суриштируви ва мулоҳазалари эмас, тафтиш 
материаллари асосида «топшириқ» нуқтаи назаридан ёзилган 
роппа-роса бир саҳифалик «оқлов» эди.
Тўғри, бошқарув фаолиятида айрим камчиликлар бўлган. 
Буни тафтиш кўрсатди. Аммо бош муаммо – корхонани яна 
ишлатиб юбориш эди. Шу кўрсатувдан сўнг бу масала энг юқори 
даражада муҳокама қилинди, хом ашё учун маблағ ажратилди, 
«Кварц»да яна меъморий ойна чиқа бошлади. Мен, телевидение 
мухбири учун шуниси муҳим эди.


45
Муҳаммаджон ОБИДОВ
Орадан бирон ҳафта ўтди. Эрталаб уй телефони жиринглаб 
қолди. Гўшакни кўтарсам – Убайдулла Отабоев. Салом-аликдан 
сўнг, бир учрашсак, деб қолди. Биз Фарғона шаҳрида кўришдик. 
У негадир Қувасойга боришимга кўнмади. 
– Бир гапни билиб қўйишингизни истардим, – деди Отабоев 
босиқлик билан. – Сиз репортаж бергунча биз жим ўтирмаган-
миз. Ҳаддимиз сиғадиган барча идоралар, раҳбарлар эшигини 
қоқиб, муаммони айтганмиз. Лекин...
Убайдулла акани тушунганимни билдириб, бош ирғадим.
– Биламан...
– Билсангиз, шунақа гаплар. Мана, корхона ишлаб кетди. 
Ҳозир йил охиригача етадиган хом ашё ғамлаб олдик, кредит ҳам 
беришди. Тўғри, мен жазоландим, лекин барибир сизга раҳмат!
Орадан бир неча йил ўтди. «Кварц» раҳбари ўзгарди. 
Корхонага Италиянинг «Текин» компанияси ҳамкорлигида 
замонавий технология келтирилди. Энди шиша идишларни 
истаган ҳажм ва шаклда халқаро меъёрлар талабига мос ҳолда 
ишлаб чиқарилар эди. «Кварц» менга «қадрдон» бўлгани учун 
ҳам яна аста-секин корхонага борадиган, бу каби ютуқ ва 
янгиликлар ҳақида лавҳалар тайёрлайдиган бўлдим. 
* * *
Ёз кунларининг бирида Фарғона шаҳри ҳалқа йўлидан 
кетаётиб, учта эшак аравада турли хил ичимлик шиша 
идишларини қаергадир олиб кетишаётганини кўриб қолдим. 
Машинани секинлатиб, уларни кузатдим. Аравалар бир оз 
юришгач, йўл ёқасидаги ҳовли дарвозасидан ичкарига кириб 
кетди. Қизиқ, бу ерда шиша идишлар қабул қилиш пункти 
бўлмаса, илгари истеъмолда бўлган идишларни нима қилишар 
экан? Тасвирчи Шуҳратжон Мирзакаримовга камерани ишлашга 
ҳозирлаш, ичкарига киргач, воқеликни тўхтовсиз тасвирга 
тушириш, микрофонни ишлатиб қўйишни айтиб, аравалар 
ортидан кириб бордик. Ҳовли чамаси 15-20 сотих эди. Ҳар ер-ҳар 
ерда тоифаларга ажратилган сув, ароқ, вино бутилкалари тўп-
тўп қилинган. Одам яшайдиган биронта ҳам уй йўқ. Бояги арава 
эгалари – лўли аёллар бир-бирига навбат бермай, бир йигит 
билан савдолашардилар. Шуҳратжон менинг имоим билан 
тасвирга туширишни бошлади. Орадан бир оз ўтгачгина бизни 
пайқаб қолдилар ва камера томон югуриб, уни тўхтатмоқчи 
бўлдилар. Лўлилар билан аранг «келишдик». Улар пулини 


46

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling