Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/45
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1021836
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   45
Bog'liq
jurnalistik-surishtiruv

БЕФАРҚЛИК 
Тушлик чоғи эди. Роса очиққанман. Устига-устак, вақтим зиқ. 
Шаҳардаги ошхоналардан бирига кирдим. Мўъжазгина залда йи-
гирма чоғли одам бор эди. Хона тўрида оқ халатли (кейин билсам, 
у ошпаз экан) киши хўранда билан тортишмоқда. Ҳамма томоша-
бин.
– Шу ҳам овқатми? Пулингни оқлаб олсанг бўлмайдими? – 
Хўранда қўлидаги манти солинган ликопчани столга отди.
– Мен нима қилай, ун ўзи қора бўлса... – Ошпаз айб иш қилиб 
қўйган ёш боладек столга сочилган манти бўлакларини териб олар 
экан, ўзича бир нималар деб ғўлдираб ҳам қўйди.
Иштаҳа бўғилди. Очлик унутилди. Можаро сабабини шу пал-
лада ўрганиб бўлмасди. Мен ҳам ҳалиги хўранда ортидан чиқиб 
кетдим. «Қизиқ, ошпаз нега мантини қора ундан тайёрлаган? 
Таннархи арзон бўлсин дебми? Йўғ-е, ахир, у мижоз йўқотишни 
хоҳламайди-ку?». Мухбирлар бўлимига борар эканман, шу савол-
лар хаёлимни эгаллаб олганди.
Иш кўп. Ҳали у ерда, ҳали бу ерда байрамолди иншоотлари-
нинг очилиш маросими бўларди. Бунинг устига, вилоятда эриши-
лаётган ютуқлар ҳақида алоҳида кўрсатув ҳам тайёрлашим керак. 
Кечалари билан монтаж хонасидан чиқмайман. Архив тасвир-
ларни, суҳбатларни топаман, бугунги кун билан таққослайман. 
Ўзимча қисқа-қисқа матн ёзиб, лавҳаларни монтаж столида 
ўтириб тераман... Лекин ўй-хаёлим стол устига сочиб ташланган 
қора ундан тайёрланган мантида. «Ошпаз нега энди қора ун иш-
латди?»
Ора-орада шу мавзуга материал йиға бошладим. 
Оппоқ, бўрсилдоқ нон ёпаётган нонвойдан сўрадим.
– Қанақа ун ишлатасиз нонга?
– Қозоқникидан, – қатъий жавоб берди нонвой.
– Ўзбекистон уни-чи?
– Бе, Ўзбекистон унида нон ёпиб бўларканми? Хамири юм-
шоқ, бир амаллаб тандирга ёпсанг, оқиб кетади.
– Сабаб?
– Қуввати йўқ, қуввати. Ахир, ярими кепак-ку!


63
Муҳаммаджон ОБИДОВ
Бу суҳбат юрагимга қаттиқ ботди. Менга нонвойхонада ундан 
бўшаган қопларни кўрсатишди. «Бидай уни. Биринши сорт» деб 
ёзилганди уларга қозоқчалаб.
Кейинги сафар озиқ-овқат дўконига кирдим.
– Сизда Ўзбекистон уни борми?
Сотувчи менга диққат билан қараб олди. Кейин:
– «Ўзбекистон» навли ун бор, – деди таажжуб билан. – Неча 
қоп керак?
Мен унга эргашдим. Биз дўкон ортига ўтдик. Икки уюм қоп-
ланган ун устига брезент ёпиб қўйилганди. Тахлам остидаги 
қоплар ғишт мисол босилиб, қотиб қолибди.
– Сиз чорва емига аралаштиргани оласизми?
Бу гал сотувчининг гапи устимдан муздек сув қуйгандек 
бўлди. Чунки мен мухбир сифатида деҳқон меҳнатининг 
машаққатини яхши билар эдим. Ҳали пахтаси териб олинмаган 
далага пайкал оралаб дон уруғи сепилади. Айниқса, биринчи сув 
олиш машаққат. Кейин ғўзапояни ўриб олиш керак. Май ойла-
рига келиб пахтага ҳам, донга ҳам сув керак. У эса танқис. Кеча-
лари билан чироқ тутиб дон экилган майдонларни суғоришнинг 
ўзи бўлмайди. Бир кун сувдан қолса бошоқ қотиб қолади, де-
мак, ҳосилдорлик 3-5 центнерга камайди деяверинг. Занг туш-
ган далаларни эса боласини авайлагандек дорилаши-чи? Хуллас, 
мўлжалдаги ғаллани етиштириш ва ўриб олишнинг ўзи бўлмайди. 
Бу ерда эса шунча меҳнат эвазига олинган дондан чиқарилган ун 
қисман ачиб, яроқсиз ҳолда ётарди. Ун уволи нон уволи билан ба-
робар эмасми, ахир?!
– Мен нима қилай, дон комбинати 1-сортга «Ўзбекистон» 
навли унни мажбурий равишда қўшиб беради. Уни халқ олмай-
ди. Нонвой-у ошпаз ҳам. Қора ун хамирга ярамайди, дейишади. 
Уйида қўй-мол боқадиганлар кепак узилганида баъзида шу ундан 
олишади-да...
Бу гал ўша, можаро бўлган ошхонага бордим. Ошпаз билан 
обдон суҳбатлашдим. У бир тоғорада «Ўзбекистон» унидан, ик-
кинчисида Қозоғистон унидан хамир қилиб кўрсатди. Дарҳақиқат, 
иккинчи тоғорадаги хамир қаттиқ, мустаҳкам эди. «Ўзбекистон» 
уни хамирини эса ҳатто лағмон қилиб чўза олмадилар.
– Қувват йўқ, мухбир ука, қувват. Неча марта элакдан ўтказсам 
ҳам, кепаги ажрамайди.
Ошпаз ҳафсаласи пир бўлиб, иккинчи тоғорадаги хамирни 
чўза кетди.


64

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling