Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
jurnalistik-surishtiruv
Муҳаммаджон ОБИДОВ
заводининг собиқ директори чарм қопланган айланма креслога ўтириб олиб, ҳайбатли столдаги қоғозларни кўздан кечирар эди. – Келсинлар, келсинлар, қайси шамол учирди биз томонларга? – Алижон ака гўё орада ҳеч гап бўлмагандек, тавозе билан пешвоз чиқди. Мен терс бурилдим-у, хонани тарк этдим. Орадан бир фурсат ўтмай, Латиповни Фарғона ёғ-мой ком- бинатига директор этиб кўтардилар. Кейин тушундим. Бундай сийловлар сут заводидаги сариёғ сифати, аслида, қандай экани ҳақида оғиз очмай тургани учун эди... Ўша кунлари яна ўзимни қаерга қўйишни билмай қолдим. На уйга сиғаман, на кўчага. Уйга кирсам, кўчага чиқиш учун баҳона излайман, кўчага чиқсам, уйга беркиниш учун. Руҳий беқарорлик тинчлик бермасди менга. Шундай кунларнинг бирида беихтиёр деҳқон бозорига кириб қолдим. Қайси расталарни айландим, қаерда тўхтадим – билмасдим. Хаёлим ўзимда эмасди. Қарасам, узум сотишаётган экан. – Килоси неча сўм? – сўрадим беихтиёр, узумдан кўз узмай. Лекин сотувчи жавоб бермасди. – Узум қанчадан? – такрорладим саволимни. – Сизга бепул. Қанча тортай? Бошимни кўтарсам, ёши олтмишлардан ошган, чеҳрасидан қандайдир нур балқиб турган оқсоқол беғуборгина кулиб қараб турарди. – Сиз Муҳаммаджон Обидовсиз. Биз оиламиз билан сизнинг чиқишларингизни ҳар гал кутардик. Ҳаммасини кўриб, эшитдик. Сиз барибир истеъдодли журналистсиз. Ҳали ҳаммаси ўрнига тушади, ўғлим. Отахон шундай деди-ю, яшикдаги узумдан саралаб-саралаб целлофан халтага сола бошлади. – Бу сизга, олаверинг, ўзимизнинг боғдан. Мен карахт бўлиб қолдим. Тилимга на бир сўз келарди, на бир қадам ташлай олардим. Кейин кўзимдан ёш думалаб, лабларимга тушганини ҳис қилдим-у, ўзимга келдим. – Олинг, олаверинг! Қандай қилиб бозордан чиқиб кетганим, қаерга бориб, қанча вақт юрганим, қачон уйга қайтганимни билмайман. Бир неча кундан буён қалбимни тўлдирган изтироб, ҳақсизлик изтироби бугун қаддимни буккан эди... Шу куни туш кўрибман. Ҳовлимизда дадам билан ўтирган 60 ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил эканмиз, бир пайт ҳалиги отахон аёли, ўғил-қизлари, набиралари билан келиб қолибди. – Мана, ўша Муҳаммаджон Обидов, – деди у. Барчалари қўлларидаги узумни қўйишди. Дадам қўл очиб: – Сизлар гувоҳ бўлинглар, ўғлимни дуо қилай, – дедилар. Ҳамма қўшилди. Дадам узоқ дуо қилдилар. Уйғониб кетдим. Терлаганимданми ёки уйқумда ҳам йиғлабманми, ёстиғим жиққа ҳўл эди. Ўшанда дадам оламдан ўтганларига роса ўн йил бўлганди. Авваллари ҳам тушимга кирардилар. Аммо бу сафар анча хомуш кўриндилар. Қолаверса, йиғлаб дуо қилдилар. Руҳлари безовта бўлди шекилли, мен туфайли... Орадан роса йигирма кун ўтганди. Телефон тўхтовсиз жиринглайверди. Гўшакни кўтардим. – Э, Обидов, бормисиз, ўзи? Бундай телефон қилай ҳам демайсиз! Раис ўринбосари Фарҳод Рўзиевнинг хушчақчақ овози янграрди. – Отахон (баъзида у мени шундай деб атарди), тез Тошкентга келинг, шу бугуноқ учиб келинг. – Тинчликми? – сўрадим мен. – Тинчлик эмас-да, ҳаммаёқ алғов-далғов бўлиб кетди, телефонда айтадиган гап эмас. Айтадиганим шуки, сиз ишга қайтдингиз, ха-ха-ха... Ўзини кўрмасам ҳам, унинг мириқиб, юракдан кулаётгани билиниб турарди. Тошкентга келиб, тўғри Рўзиевнинг олдига кирдим. – Аввал «катта»га учрашинг, – деди у мени бағрига маҳкам босиб. – Худо бор экан! Яҳяев қабулхонасига киришим билан раис ёрдамчиси юзи- да сунъий табассум билан: – Сизни кутаяптилар, марҳамат, кираверинг, – деди. – Обидов, Обидов, все же мы тебя выстояли! – Раис икки қучоғини очиб, эшик томон юрди. Мен совуққина қўл узатдим холос. – Биламан, сен мендан хафасан, лекин ўшанда шароит шуни тақозо қилганди-да. Аммо ҳаммасини жой-жойига қўйдим. Ишдан бўшатилишинг ҳақидаги буйруқни ўша кунги сана ва рақам билан янгисига, сени навбатдаги таътилга чиқариш ҳақидаги буйруқ билан алмаштириб қўйдим. Ха-ха-ха, боплабманми?! Бугундан ишни қайта бошлайсан. 61 Муҳаммаджон ОБИДОВ – Нима бўлди ўзи? – Раисдаги иккиюзламачиликни кўриш қанчалар ёқимсиз бўлса-да, сўрадим ундан. – Айтяпман-ку, сени ҳимоя қила олдик деб! Кечагина аввал Вазирлар Маҳкамасидаги йиғилишда, кейин таҳририятда шаънимга бўлмағур туҳмат гапларни қалаштириб ташлаган Яҳяев мени «ҳимоя қила олгани»га ҳеч ишониб бўл- масди. Воқеадан кейин хабар топдим. Президентнинг матбуот котиби Мурод Муҳаммад Дўст илтимоси билан мамлакат раҳбари тегишли идорага республикадаги барча сут заводларида қанча сариёғ бор, унинг сифати қандайлигини аниқлашни топширган. Маълум бўлишича, биргина Фарғона вилоятининг ўзида 200 тоннага яқин сариёғ бўлган ва унинг ҳаммаси, шу жумладан, Фарғона сут заводидаги 50 тонна сариёғ ҳам олий навли экан... Билмадим, аслида нима сабаб, лекин ҳар ҳолда орадан кўп ўтмай, «Фарғона сут заводидаги сариёғ истеъмолга яроқсиз» деган хулосага қўл қўйганларнинг ҳаммаси вазифасидан озод қилинди. Яҳяев ҳам. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling