Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил
ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИНИНГ
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
jurnalistik-surishtiruv
ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИНИНГ
МЕЪЁРИЙ ЧЕГАРАЛАРИ ҚАЕРДА? Бундан бир неча юз йиллар аввал, дастлабки варақалар чоп этилганидаёқ энг қизиқарли ва муҳим мавзу – оммадан шу пайтгача яшириб келинган ахборот бўлган. Журналистлар бундай ахборотга доир маълумотларни излаб топиб, газетанинг навбатдаги сонларига жойлаштирганлар. Матбуот тарихидан маълумки, уларнинг аксарияти қонунбузарликлар билан боғлиқ бўлган. Ана ўшандан буён мақолаларга «журналист суриштируви» деган рукн қўйиш одатга кирган. Ўзбек матбуотида (совет даврини ҳам ҳисобга олганда) журналист суриштируви асосан ўтган асрнинг саксонинчи ва мустақиллик йилларининг дастлабки 10-15 йилида шаклланиб ривожланди. Босма ва электрон ОАВларида бири- биридан қизиқарли суриштирувлар эълон қилинди. Бу борада «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси ҳамда Ўзбекистон телевидениесининг «Ахборот» таҳририяти жуда кенг доирада ўқувчи ва томошабин йиға олди. Ўша пайтда 20-25 миллион аҳолиси бўлган мамлакатимизда «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси адади 700-800 минг нусхага етди. Одамлар 20 30 да бошланадиган «Ахборот» дастурини барча юмушларини тўхтатиб кўрадиган бўлдилар. Ўзбекистонда цензура бекор қилинган бўлса-да, 2005 йил- лардан юқори мартабали маъмурлар ҳамда бош муҳаррирларда ички цензура кескин кучайди. Матбуотда танқидий, таҳлилий мақолалар, журналист суриштируви жанри аста-секин камайиб бораверди. Шу йилларда журналистлар ўткир мавзудаги мақолаларни чоп этишдаги раҳбарларнинг эҳтиёткорлигига учрайвергач, ўзлари ҳам муаммоларни четлаб ўтадиган бўлдилар. Фақат 2017 йилдан матбуотимиз яна жонланди. Телевидение, радио, босма нашрлар сўз ва матбуот эркинлигидаги сиёсий ислоҳотлар, аввало, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг ОАВ аҳлига қилган бир неча мурожаат ва танқидларидан сўнг, жумладан, журналист суриштируви жанрида ҳам ўнлаб долзарб мавзулар тадқиқ қилинди. Шу пайтгача парда ортида қолаётган воқелик, ҳодиса, муносабатлар юзага чиқа бошлади. Тўғри, ҳали 4 ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил уларнинг барчасини ҳам мукаммал чиқишлар дея олмаймиз. Бир ёқлама муносабат, мавзу моҳиятини чуқур англаб етмаслик, ихтисослашмаганлик каби камчиликлар кўзга ташланиб турибди. Бунинг сабаби – бизнингча, амалиётдаги узлуксизликнинг маълум муддат узилиб қолганидадир. Журналист суриштирувининг мақсади нима, ҳақиқатга эришишми? Унинг йўлидаги изланишда журналист ҳара- катларининг қонун билан белгиланган чегараси қаерда? Бу масалада ҳалигача қонуний меъёрлар йўқ. Ўзбекистонда шу мавзуга бағишланган олим ва мутахассисларнинг илмий тадқиқотларини ҳам ҳануз кутамиз. Амалиётчилар тажрибаси ҳақидаги қўлланмалар деярли чоп этилмаган. Нега шундай? Журналист суриштируви муаллифдан ғоят чуқур ва ҳар тарафлама билим талаб қилади. Бу жанрда ижод қилиш учун соф қалб ва ҳалол қўлнинг ўзи кифоя қилмайди. Уларга ҳуқуқий кафолат, ахборот таъминотида кўмак, муҳаррир қўллови ҳам керак. Цензура бекор қилинганининг ўзи журналист учун ҳуқуқий кафолат бўла олмайди. Ҳақиқий «тўртинчи ҳокимият» бўлиш, давлат бошқарув институтлари фаолияти, барча даражадаги амалдорларнинг коррупцион ҳаракатига қарши самарали курашиш учун журналистга қонунда кафолатланган ҳуқуқлар кенгайтирилиши лозим. Иккинчидан, бирон-бир таҳририятда муаллифни ахборот таъминоти билан қўлловчи хизмат лавозими йўқ. Суриштирув олиб бораётган журналист «якка овчи»га ўхшайди. Информацион технологияларнинг ривожланиши, жамиятдаги очилиш ва ОАВлар моддий имкониятини уйғунлаштириб журналист суриштируви олиб бораётган ходимни қўллаб-қувватлаш вақти келди. Учинчидан, бош муҳаррирдаги ички цензурага чек қўйиш лозим. Бунинг учун, аввало, ОАВларнинг иқтисодий эркинлигига эришиш талаб қилинади. Шуларга қарамай, журналист суриштируви ОАВ жанри сифати аста-секин ижтимоий ҳаётимиздан кенгроқ ўрин топмоқда. Дарҳақиқат, журналист суриштирувининг объекти – жамиятдаги коррупция. Яқинда интернет сайтларида «Абу Сахий» бозорида эгалик ва бошқарув ўзгаргач, ғазнага ойлик тўлов аввалги даврга нисбатан 5-7 баробар кўпайгани ҳақида хабар берилди. «Абу Сахий» ширкати дунёнинг кўплаб мамлакатларидан технологик эҳтиёт қисмлар, саноат ва озиқ- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling