Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/45
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1021836
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   45
Bog'liq
jurnalistik-surishtiruv

Муҳаммаджон ОБИДОВ
– Худога шукр, улгурдик-ку, – мен шу сўзлардан таскин 
топсам ҳам, хаёлимни бир савол кемирарди: «Нега бензин 
тақчил?» 
Йўқ, ухлай олмадим. Тонггача тўлғониб чиқдим. 
– Нега бензин тақчил? 
Кечаги репортажлар матнини тез-тез қоғозга туширдим-у, 
Шуҳратжонни олиб мухбирлик бўлимига келдик. Бир ўқишдаёқ 
тасвирга овоз бердим.
Хайрият, Тошкентга учадиган тушки самолётга улгурдик. 
Кассетани жўнатиб, «Ахборот» редакциясини огоҳлантириб ҳам 
қўйдим. 
Гарчи учта репортажга матн ёзиш, овоз бериш ва материални 
жўнатиш анчайин машаққат бўлса-да, ҳеч қандай қийинчилик 
сезилмади. Хаёлимдан барибир ўша савол кетмасди.
– Нега бензин тақчил?!
Аэропортдан тўғри Фарғона шаҳрига кираверишдаги энг 
катта ёнилғи қуйиш шохобчасига келдик. Енгил, юк машиналари 
турнақатор эди.
– Шуҳратжон, биринчи вариант, – дедим унинг толиққан 
кўзлари-ю сўлғин юзларини кўрмаганга олиб. – Тасвир етказиш 
қийин бўлади. Унутманг.
Наилож, Шуҳратжон камерани елкага олди. Биламан, икки-
уч кўринишни тасмага туширгандаёқ у ҳар қанча бўлса-да 
чарчоқни унутиб, ишга шўнғиб кетади. Бу сафар ҳам шундай 
бўлди. Биз километрлаб қаторлашган навбатни машинада юриб 
тасвирга олдик. Сўнг ҳайдовчиларни гапга солдик.
– Бу қанақаси, икки кундан буён навбатим келмайди!

Заправкачилар олган бензиннинг ҳаммасини бу ерга 
келтирмайди.
– Катталар биладими ўзи бу аҳволни?
– Уларга нима? Машинаси тўхтагани йўқ-ку...
«Биринчи вариант» деганим Шуҳратжон билан орамиздаги 
сирли пароль эди. Касб тақозосига кўра шундай йўллар ўйлаб 
топганмиз. «Биринчи вариант» деганда камера тўхтовсиз овозли 
тасвирга туширади. Бунда у ишлаб турганда тепасида ёниб 
турадиган қизил чироқ ўчириб қўйилади. Натижада, суҳбатдош 
камерани ҳис қилмай, эркин гапираверади. Менга шу керак эди. 
Биз шохобчага кирдик. Машиналар тиқилиб кетганидан 
аранг йўл топасиз. Оператор хонасининг ойнасини тақиллат-
дим. Ҳеч ким жавоб бермади. Орқадаги эшигига айланиб ўтдик. 


18
ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил
У каравотга ёнбошлаганича телевизор кўриб ётарди. Мени 
таниди-ю, дик этиб ўрнидан турди.
– Сизларга нима керак?
– Нега бензин сотилмаяпти? – сўрадим дастлаб унга, сўнг 
тасвирчига қараб. Шуҳратжонга имонинг кераги йўқ эди, ўзи 
билиб ишлаётган экан.
– Бўлса сотаманми? Ҳой-ҳой, тўхтанг, бу ерда расмга олиш 
мумкин эмас. 
– Неча кундан буён бензин олмайсизлар? Шу ой бошидан 
ҳозиргача қанча бензин сотгансизлар, ўтган ойнинг шу даврида-
чи?..
Мен оператор йигитни саволларга кўмиб ташладим.
– Тўхтанг! – деди у бақириб. – Сиз чиқиб туринг, илтимос, 
бир минутга чиқиб туринг.
У тасвирчига мурожаат қилар эди. Мен маъноли қараб 
қўйдим. Шуҳратжон тушунди. У «Мана, съёмка қилмаяпман», 
деди-ю, камерани пастга туширди. Лекин биз биламизки, у 
ҳамон ишлаяпти. Овоз ёзиляпти, тасвирга олиняпти.
– Гапираверинг, у ўзимизники, – дедим операторга кўз 
қисиб. Чунки нима бўлса ҳам, тасвирчини олиб қолишим керак 
эди хонада.
– Ака, айтинг, нима қилай?
У пора беришга шама қилаётган эди. Мен ўзимни гўлликка 
солдим.
– Ҳеч нарса қилманг. Фақат саволларимга жавоб берсангиз, 
бас. 
– Э, йўқ, буни қўйинг. Бизга гап тегади. Яхшиси, айтинг, 
қанча берай?
– Бензинними? – талмовсирадим мен.
Йигитнинг сабри чидамади. Дарҳол «ёрилди». 
– Қанақа одамсиз, ахир? Бензинни бир ҳафтадан буён 
беришмайди. Одамларга савол-жавоб қилавериб, ўлиб бўлдик. 
Берса, сотмасмидик?! Аввалги ойга нисбатан саккиз баробар
ўтган ойга нисбатан 5 баробар кам беришди. Агар буни съёмка 
қилиб кўрсатсангиз, биз балога қоламиз. Мени ҳам тушунинг. 
Айтинг, қанча бўлса, хўжайиндан олиб бераман!
Иш пишган эди. Биз репортаж учун энг муҳим гапни унинг 
оғзидан ёзиб олгандик. 
– Ука, бизга ҳеч нарса керак эмас, шу гап керак эди, холос, 
баракалла. 


19

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling