Ушбу мавзудаги Курс ишингизни кўриб чиқдим ва қуйидаги хулоса сизга тақдим этилмоқда
Download 19.56 Kb.
|
6 2023 Хулоса КИ 4 курс Шарипов Адхамбек 11 февраль
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юқоридаги камчиликлар тўғрилаганилгандан кейин ҳамда таҳлиллар қўшилганидан кейингина Курс ишини ҚАЙТА кўриб чиқиш мумкин.
- Соғ бўлинг!
Ҳурматли Шарипов Адхамбек ! Мавзу: “Xalqaro menejment va inson resurslarini boshqarish” фанидан “Reliance industries” компанияси мавзуси бўйича Курс иши Ушбу мавзудаги Курс ишингизни кўриб чиқдим ва қуйидаги ХУЛОСА Сизга тақдим этилмоқда: Титул листда 2022 йил ёзилган, ҳозир 2023 йилдамиз; Мундарижага ҳар бир мавзунинг қайси бетда берилганлиги бўйича қўйиб чиқинг; Курс ишингизни 2-бетидан охирги бетигача бетларни рақамланг; Режа қисмига, албатта қуйидаги бўлимни қўшинг: “Пандемия ва жаҳон сиёсий инқирозининг “Reliance industries” фаолиятига таъсири таҳлили”; Кириш қисмида, албатта, мавзунинг долзарблиги ва курс ишининг предметини қўшиш лозим; Кириш қисмини қайта ёзиб чиқинг, чунки берилган таҳлиллар бир-бирига мос эмас. Кириш қисмида замонавий менеджментнинг принциплари бермоқдасиз. Уни 2-бўлимга қўшсангиз мақсадга мувофиқдир; Ҳар бир бўлим таҳлилини алоҳида бетдан бошланг; 1-бўлимда ишнинг техник-ёзувини тўғриланг, яъни абзацларни; Курс ишининг 9, 10, 18, 19, 21- бетларида берилган “Фото расм”ларни олиб ташланг, чунки бу Курс иши ҳисобланади; 1 ва 2-бўлимлардаги таҳлилларингизни қайта кўриб чиқинг, мазмун-моҳияти бир-бири билан боғланмаган; 25-бетда берилган диаграммани рақамланг, уни таҳлилини беринг, уни ўзбек тилида кўрсатиб қайта ишлаб чиқинг ҳамда нечинги йилги маълумот эканлигини аниқ кўрсатинг; Ишга камида 5-6 та диаграмма ва жадваллар қўшинг; Таҳлиллар жуда сайёз берилган, кўплаб жумлаларда маъно ва мазмун йўқ, масалан: 3-бўлимда нимани ёритмоқчисиз? 3-бўлимнинг номи – “Kompaniyaning marketing tamoyillari va yo‘nalishlari” деб номланган, қани ТАМОЙИЛЛАРИ ва ЙЎНАЛИШЛАРИ??? 4-бўлимдаги таҳлиллар қайси йилги маълумотлар? Иқтисодий таҳлилларни йилини ва манбасини (сноска) кўрсатинг; 4-бўлимда берилган молиявий аҳволи, қани таҳлил??? Хулоса қисмида курс ишининг вазифасидан келиб чиқиб хулоса ва таклифларингизни умумлаштиринг; Фойдаланилган адабиётлар рўйхатига маҳаллий адабиётлардан қўшинг ва 1 ва 2-бўлимларни таҳлилларида ушбу китоблардан фойдаланиб манбасини бетни пастки қисмида кўрсатинг. Юқоридаги камчиликлар тўғрилаганилгандан кейин ҳамда таҳлиллар қўшилганидан кейингина Курс ишини ҚАЙТА кўриб чиқиш мумкин. Вақтингиз бўлганда ушбу камчиликларга эътибор қаратсангиз – Курс ишингиз анча ўз ҳолига келади. 3 баҳо олиш учун ҳам ушбу камчиликларни камида 70 фоизини тўғрилаш талаб этилади. Соғ бўлинг! Д.Эргашев 11.02.2023й Download 19.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling