Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
jurnalistik-surishtiruv
Р.Усмонов (тасвирда): – Буларнинг нархлари: шелуха 4 сўм,
кунжара 8 сўм туради. М.Обидов (тасвирда): – Кўчада кунжара, шелухани жуда қим- мат нархларда, заводдан чиқадиган нархга ёки «Орион» орқали сотиладиган нархга 5-6 баробар юқори нархда сотилаётганини кузатганмисиз? Шунга қандай фикр билдира оласиз? Р.Усмонов (тасвирда): – Мен албатта кузатганман. Шу трассада юрганимда тўхтаб сўраб тураман. Энди буни фермерлар қилади. Буларга имтиёз берилган, 70 фоиз олишга. Шундан фойдаланишган. Фермерлар «20-30 тонна ўзимни ҳақимни олиб чиқаман, ярми молимни боқишга етади. Қолганини, бугун бозор иқтисоди, хоҳласам 50 сўм, хоҳласам 70 сўмга сотаман», деб жавоб беришган. М.Обидов (тасвир ортидан): – Муҳтарам Райим Агзамович жавобларига (тасвирда кўча савдоси, диаграммалар) шарҳ бермоқчи эмасмиз. Хулоса чиқариш ўзингизга ҳавола. Энди эса пахта ёғи савдосидан ҳам бир шингил эшитинг. Яна эътиборингизга далилларни ҳавола қиламиз. 80 ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил 1-фермер (тасвирда): – 1800 кило олишимиз керак эди. Февраль ойидан бери олганимиз йўқ. Пулини ўтказиб қўйганмиз. 2-фермер (тасвирда): – МЖКга 94 минг сўм пул ўтказганмиз. Бир ярим йилча пулимиз турди, ололмадик. Кейин деҳқон фермерлар уюшмаси орқали оласизлар, деб қайтариб юборишди. Кейин пулларни ўша ерга ўтказдик, лекин ҳозиргача олганимиз йўқ. М.Обидов (тасвир ортидан): – Ҳасрати ичига тўлган фақат фермерлар эмасди. 2-фермер (тасвирда): – Вазирлар Маҳкамасининг 421-сонли қарорига асосан хўжалигимиз етиштирилган пахта ҳосилидан олинган чигит маҳсулотларини Қўқон ёғ-мой комбинатига топшириб, тегирмон ҳақини тўлаб, ундан чиққан маҳсулотни олишимиз керак эди. М.Обидов (тасвир ортидан): – Аммо ололмадилар. Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотлар доирасида Охунбобоев туманидаги Мадалиев ва Алигавҳаров номли хўжаликлар «Пахтасаноатсотиш» уюшмаси, «Фарғонаёғмой» комбинати билан уч томонлама шартнома туздилар. Унга кўра, хўжалик 2000 йилда етиштирилган ва тайёрлов идорасига топширилган пахтасидан чиққан чигитнинг 70 фоизига ҳақ олмайди ёки уни ўз мулкига айлантиради. Сўнгра бу чигит ёғ-мой корхонасида қайта ишлангач, тегирмон ҳақи, акциз солиғи ва бошқа тўловларни тўлаб, хўжалик маҳсулотни олиши керак эди. Ҳар икки хўжалик ҳам ўзига тегишли чигитни ёғ-мой комбинатига топширди. Топширди-ю... Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling