Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
jurnalistik-surishtiruv
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тасвирда диаграмма. «Орион» савдо уйи орқали расмийлаштирилган кунжара (2001 йил, январь-апрель)
- Муаллиф: М.Обидов Тасвирчи: Ш.Мирзакаримов (2001 йил 13 июнда «Ўзбекистон» телеканали орқали эфирга берилган)
Тасвирда диаграмма.
Хўжаликнинг 1999 йилда оломаган улуши (тоннада) Шундай қилиб, қиссадан ҳисса шуки: 1999 йил ҳосилидан улуши бўлган хўжаликлар 9217 тонна кунжара, 9605 тонна шелуха, 2487 тонна ёғ, 2000 йил ҳосилидан бундан-да кўп миқдорда маҳсулотларини ололмаганлар. Аксинча, улуши бўлмаган корхона ва фирмаларга 7940 тонна кунжара, 2820 тонна шелуха бериб юборилган. Яна бир гап. 2000 йилда «Орион» савдо уйи орқали сотилган деб расмийлаштирилган биргина кунжаранинг белгиланган нархи аслида 32 миллион 351 минг сўм. Аммо аҳоли сотиб олаётган энг арзон нархларда у 176 миллион 460 минг сўмни ташкил этади. Тасвирда диаграмма. «Орион» савдо уйи орқали расмийлаштирилган кунжара (2001 йил, январь-апрель) 83 Муҳаммаджон ОБИДОВ Нақд пул бўлиб банкда айланмаётган, даромад солиғидан яширилаётган, халқдан ортиқча юлиб олинаётган ўртадаги фарқ – 142 миллион сўм кимларнинг чўнтагига тушяпти? Бу ва бу каби кўплаб саволларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар жавоб топа олармиканлар? Муаллиф: М.Обидов Тасвирчи: Ш.Мирзакаримов (2001 йил 13 июнда «Ўзбекистон» телеканали орқали эфирга берилган) * * * Ҳар галгидек, ҳамма гап кўрсатув тугагач бошланди. Абдусаид ака (телерадиокомпания раиси) қўлимга кўчирилган кассетани берар экан, ҳаяжон билан: – Президентимиз кўрибдилар. Сизни Девонга чақиришяп- ти, менинг машинам олиб боради, – деди. – Аввал Темур акага киринг. Президент Давлат маслаҳатчиси Темур Алимовнинг хонасида Исмоил Жўрабеков ҳам бор экан. – Фарғонадаги муттаҳамлар ҳаммаси жазосини олади, – деди Исмоил ака елкамга қўлини қўйиб. – Баракалла! Республика прокурорига топшириқ бердилар Президент, барча вилоятлардаги ёғ-мой корхоналари текширилади. Тонг отса, Хитойга давлат ташрифи билан кетадиган Президент, сафар ҳозирлиги тиғиз бўлишига қарамай, «Ахборот»ни канда қилмай, унда берилган эълон туфайли «Ахборот+»ни ҳам кўрган эди. – Сен бошқа вилоятлардаги корхоналар ҳақида ҳам кўрсатув тайёрлайсан, – деди Темур ака буйруқ оҳангида. – Бундай қилолмайман, – дедим шартта ва республика прокуратураси бошқарма бошлиғи билан бўлган гапларни айтдим. Раҳбарларимиздан бири Девонга йўл олаётганимда: «Муҳаммаджон, шуни билингки, бу гапларга мен аралашмаганман. Кейин, прокурор бу ердан сизга қасдлашиб кетди, ҳали унга кўрсатиб қўяман, деди. Ҳушёр бўласиз-да», – деганди. Мен ўша гапни ҳам назарда тутиб билдиргандим эътирозимни. Эртасигаёқ ҳар тарафдан хабарлар кела бошлади. Ёғ-мой корхоналари хўжаликлар улушини ялиниб олиб бориб беришар, 84 ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил шелуха ва кунжарани маҳаллаларга келтириб, аҳолига ўз нархида сотиш бошланганди. «Фарғонаёғмой» корхонаси раҳбари ва бир неча масъулларга жиноий иш қўзғатилиб, тергов бошлаб юборилди. Республика прокуратураси бошқарма бошлиғи вазифасидан озод этилди. Икки кун ўтмай, кўнглимни кўкларга кўтарадиган, мен асло кутмаган воқеа рўй берди. Республика марказий нашрида атоқли олим Озод Шарафиддиновнинг шу кўрсатув сабаб менга очиқ хати эълон қилинди. Мана у: Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling