Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/45
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1021836
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
jurnalistik-surishtiruv

Камоли эҳтиром билан:
Озод ШАРАФИДДИНОВ, Ўзбекистон Қаҳрамони.
(«Қишлоқ ҳаёти» газетаси, 2001 йил, 21 июнь) 
Мен бўлган воқеалардан қувонишимни ҳам билмасдим. 
Чунки одатдагидек, муаммоли кўрсатувдан сўнг бу гал ўзимга 
қанча душман орттирдим, ёлғиз Оллоҳга маълум. Мийиғида 
кулиб, елкамга қоқиб табриклаганларнинг барчасининг ҳам
самимийлигига ишониш қийин эди...


88
ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил
ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИНИНГ
ШАКЛЛАНИШИ ВА 
ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Назира ТОШПЎЛАТОВА, 
ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети доценти, 
филология фанлари номзоди
Журналист суриштирувининг жанр сифатида ўзига 
хослиги, бошқа жанрлардан ажралиб турувчи муҳим белгилари, 
хусусиятлари бор. У ҳақида гапиришдан олдин, журналист 
суриштирувининг пайдо бўлиши ва жанр сифатида шаклланиши 
тарихига назар ташлаш мақсадга мувофиқдир. 
Журналист суриштирувининг пайдо бўлиши асосан 
XIX аср охири – XX аср бошларида АҚШда бошланган. Илк 
суриштирувлар сифатида Юхан Стринбергнинг «Қизил хона» 
(1879 йил), Эмиль Золянинг «Мен айблайман» номли суриштирув 
мақолалари тўплами (1898 йил), Теодор Вольфнинг «Шу ҳам 
сиёсатми?» (1899 йил) номли ва бошқа мақолаларни мисол қилиб 
келтириш мумкин. 
Журналист суриштируви шакл ва мазмуни, олиб бориш 
усулига қараб турли даврларда турлича номланган. Масалан, 
«инвестигейтор» (журналист-суриштирувчилар), «маккрекерлар» 
(сенсацион ахборот асосида материал тайёрлайдиганлар, кўпинча, 
сариқ матбуот вакиллари), «папарация» (ахборот олиш мақсадида 
техник воситалардан яширинча фойдаланиш) ва ҳоказо. Мазкур 
тушунчалар «суриштирув» сўзига синоним сифатида қўлланилган. 
ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Америка журналистикасида 
дастлаб журналист, сўнгра ёзувчи сифатида фаолият олиб борган 
Сэмюэл Клеменс (1835-1910) «Территориал интерпрайзер» 
газетасига Марк Твен тахаллуси билан мақолалар ёзган. У ўз 
асарларида ҳақиқий ҳужжатлар, фактлар, маълумотлар, матбуот 
нашрлари маълумотлари ва гувоҳлар кўрсатмаларидан унумли 
фойдаланган. 
Ўша даврда журналистлар кўтарган мавзулар турлича эди. 
Масалан, АҚШ матбуотида «Кольерс» журнали тиббиётдаги 
фирибгарликка қарши фаол курашган. Журналнинг 1905 йил 7 
октябрь сонида Сэмюэль Хопкинс Адамс «Америкадаги буюк 


89
Муҳаммаджон ОБИДОВ
фирибгарлик» мақоласи билан дори-дармон саноати вакилларига 
кучли «зарба» беради. Журналист қўлидаги фактлар билан 
мат-буотда кенг реклама қилинаётган дори-дармонлар, аслида, 
беморларнинг соғайишига эмас, аксинча, таркибида алкоголь, опий, 
кокаин, морфий ва бошқа гиёҳванд моддалар борлиги сабабли, 
соғлом одамларга ҳам зарар етказаётганлигини исботлаб берган. 
Натижада, мақола сарлавҳаси афоризмга айланиб кетган. Ёки 
бошқа нашрлар, масалан, «Космополитэн» журнали 1906 йилда 
журналист Филлипснинг катта баҳсларга сабаб бўлган «Сенат 
хоинлиги» номли суриштирувини чоп этган бўлса, «Хэмптонс» 
журнали саҳифаларидан ўрин олган Рета Чайлд Доррнинг 
аёллар тенг ҳуқуқлилиги борасидаги суриштируви мамлакатдаги 
нафақат аёллар, балки эркакларни ҳам оёққа турғазади. Яна бир 
нашр – «Американ мегезин» АҚШ президенти Рузвельт билан 
турли мавзуларда қизғин баҳслар олиб борган. Рузвельт танқидий 
муносабат эгалари бўлган бу нашр журналистларини тарихда илк 
бора «маккрекерлар» (сўзма-сўз таржимаси «ахлат титувчилар») 
номи билан атаган. Бу суриштирувлар АҚШ, шунингдек, дунёнинг 
бошқа мамлакатлари журналистикаси ривожига ҳам улкан таъсир 
кўрсатди.
Кейинчалик бу жанрнинг самарадорлигини Германия, 
Австрия, Буюк Британия каби бир қанча мамлакатлар 
журналистикасида кузатилади. Хусусан, сўнгги ўн йилликларда 
Германия матбуотида Герман Гюнтер Вальраффнинг бир қатор 
долзарб муаммоларга бағишланган журналист суриштирувлари 
туркуми чоп этилди. 
Собик Иттифоқ даврида «Известия», «Комсомольская 
правда», «Красная звезда» сингари бир қатор нашрларда мазмунан 
журналист суриштирувига яқин бўлган муаммоли мақола, 
репортаж, очерк, журналист тажрибалари оммалашади. Бу Алла 
Трубникова, Аркадий Ваксберг, Анатолий Рубиновларнинг 
тажриба ва амалиёт мактаби эди. Ўша даврларда суриштирув 
ишлари асосан ижтимоий турмуш, маиший хизмат соҳаларидаги 
камчилик ва муаммоларга бағишланган. 
Ўзбек матбуотида журналист суриштируви асосан ўтган 
асрнинг 80-90-йиллари бошларидан ривожланган, деган қараш 
устивор эди. Аммо 2013 йил Ўзбекистон Миллий университети 
ва ЮНЕСКО ҳамкорлигида чоп этилган ўқув қўлланмада ўзбек 
матбуотида илк журналист суриштируви белгилари XIX аср 
охирларида пайдо бўлгани қайд этилади. 1898 йил Андижондаги 


90
ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил
Дукчи эшон қўзғолонини тарихчи Фозилбек Отабек ўғли «Дукчи 
эшон тарихи» номли китобида ҳужжатларга асосан баён этади. 
Шунингдек, 1914 йил «Садои Фарғона» газетасида қишлоқ 
хўжалигидаги таназзул сабаблари, 1917 йил «Улуғ Туркистон» 
газетасида ўлкадаги деҳқонларга нисбатан рус инвесторлари 
фирибгарлик сиёсатининг фош этилиши ўша давр газеталарида 
журналист суриштируви жанри мавжуд бўлганидан далолат беради. 
Матбуотимиз тарихининг собиқ иттифоқ давридаги журналист 
суриштирувлари динамикаси ўрганилмаган. Замонавий матбуотда 
эса журналист суриштирувлари акс-садоси сезиларли даражага 
чиққан давр собиқ шўролар тузумида тарихга «қайта қуриш» номи 
билан кирган сиёсий жараёнлар пайтига тўғри келди. Бу даврда 
журналист Карим Баҳриевнинг ҳарбий хизматдаги «дедовшина» 
туфайли ўзбек аскарлари орасида ўлим ҳолатларининг кўпайиши 
ҳақидаги «Ой бориб, омон қайтмаган болам» («ЎзАС», 1989), 
журналист Ҳалим Саййиднинг инсон ўзлиги ва авлодлар 
маънавиятининг издан чиқишини ошкор қилувчи «Таназзул» 
(«Оила ва жамият», 1991) сингари суриштирувлари ўша давр ўзбек 
журналистикасида муҳим воқелик сифатида эътироф этилади.
Ўтган асрнинг охири ва янги асрнинг бошларида суриш-
тирув олиб борувчи журналистлар гуруҳи шаклланди. 
Абдунаби Ҳайдаров, Бекқул Эгамқулов, Ҳабибулла Олимжонов, 
Муҳаммаджон Обидов, Турсунали Акбаров, Зиёда Ашурова, 
Ҳусан Нишонов, Беҳзод Шукуров, Беҳзод Бозоров, Анвар 
Суюнов ва бошқалар жамиятда мавжуд бўлган қонунбузарлик-
лар, қаллобликлар, фирибгарликларни фош қилиш орқали ўзбек 
журналистикасида суриштирув жанрининг ривожланиши ва 
шаклланишига ҳисса қўшдилар.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling